Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

ТАЪҚИБ ВА ТАЙЗИҚ ДОКТРИНАСИГА ҚАРШИ ФУҚАРОЛАР ОВОЗИ

Go down

ТАЪҚИБ ВА ТАЙЗИҚ ДОКТРИНАСИГА ҚАРШИ ФУҚАРОЛАР ОВОЗИ Empty ТАЪҚИБ ВА ТАЙЗИҚ ДОКТРИНАСИГА ҚАРШИ ФУҚАРОЛАР ОВОЗИ

Post by Admin Sun Aug 28, 2011 7:56 am

ЎЗБЕКИСТОН ҲУКУМАТИНИНГ ТАЪҚИБ ВА ТАЙЗИҚ ДОКТРИНАСИГА ҚАРШИ ФУҚАРОЛАР ОВОЗИ

Биз, ушбу НОРОЗИЛИК МАКТУБИни имзоловчилар Ўзбекистон Президенти, Ҳукумати ва Парламентига шуни маълум қиламизки, сўнгги пайтларда Ўзбекистон ҳукуматининг турли туман идоралари, жумладан Милиция, Миллий Хавфсизлик Хизмати ва Божхона ходимлари ҳар хил асоссиз сабабларга кўра фуқароларни шўбҳа остига олиш, уларнинг устидан доимий назорат ўрнатиш, фуқароларга нисбатан ҳеч бир асоссиз равишда турли туман жиноий ишлар очиш билан мамлакатда Полиция Режимини кучайтирмоқдалар.

Ушбу кунда мамлакатда Мустақиллик байрамини дунёга кўз кўз қилаётган режим айни пайтда мамлакатда фуқароларга нисбатан ўзининг Таъқиб ва Тайзиқ Доктринасини борган сари кучайтирмоқда.

Кўп ҳолларда бундай асоссиз шубҳа гумонлар остига тушган журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари устидан жиноий ишлар қўзғатилиши охир оқибатда уларни турли туман жазолашларга олиб бормоқда. Бу доктринанинг сўнгги бир неча ой ичидаги қурбонлари Хайрулло Ҳамидов, Дилмурод Сайид, Абдумалик Бобоев, Умида Аҳмедова, Малоҳат Эшонқулова, Саодат Амонова, Шоира Тўхтабоевалар устидан ҳеч бир асоссиз равишда жиноий ишлар қўзғатилган, кейин эса улар турли туман жазоларга тортилган эдилар.

Бугун яна Таъқиб ва Тайзиқ Доктринасининг хизматкорлари 23 ёшли журналист Елена Бондарь устидан ҳеч бир асоссиз равишда жиноий иш очмоқдалар, унга нисбатан тайзиқни кучайтирмоқдалар (Бу ишни Тошкент аэропорти божхона хизмати ходими Акмал Жалилов олиб бормоқда).

Шу сабабдан биз Ўзбекистоннинг барча ҳокимият органларига мурожат қиламиз:

Ўзбекистоннинг бегуноҳ фуқаролари ва жамиятнинг илғор вакиллари бўлмиш журналистлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчилардан қўлингизни тортинг!

Ўзингизнинг жазо сиёсатингизни бегуноҳ фуқароларга эмас, балки порахўрлик, таъмагирлик ва зўравонликни ўзларининг касбига ва кундалик иш тартибига айлантирган ҳокимият вакилларига - милиция ва МХХ ходимларига, терговчиларга, прокурорларга, судьяларга ва божхона ходимларига қаратинг!


Ҳазратқул Худойберди, Толиб Ёқубов, Тўлқин Қараев, Нодир Ахатов (Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари халқаро жамияти аъзолари), Бахтиёр Мухторов (Андижон-Адолат ва Тикланиш ташкилоти), Шухрат Собиров(Тошкент, Ўзб.), Максим Назиров(Сўх анклави,Ўзб.),

Имзолар тўплаш 1 сентябргача давом этади.Сиз ўз имзоингизни қуйидаги емайлларга жўнатишингиз мумкин: referi4321@gmail.com, saturnus04@yahoo.se, bahtiyormuhtarov@googlemail.com )

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

ТАЪҚИБ ВА ТАЙЗИҚ ДОКТРИНАСИГА ҚАРШИ ФУҚАРОЛАР ОВОЗИ Empty Қ О З О Н Г А Я Қ И Н Ю Р МА!

Post by Admin Tue Sep 20, 2011 1:28 am

Ғафур ЙЎЛДОШЕВ

Қ О З О Н Г А Я Қ И Н Ю Р С А Н Г Қ О Р А С И,
В А Л А Д И З И Н О Г А Я Қ И Н Л А Ш С А Н Г
Ҳ А Р О М И Л И Г И Ю Қ А Д И

( Дадахон акага очиқ мактублар туркумидан )

Ассалому алайкум, ака! Тинч-омонмисиз?
Сиз мени эслаганингизни танишлар айтишди. “Замондош”да эшитдим. Катта раҳмат!

Соғлигим ва яна бошқа сабаблар билан охирги пайтларда интернет сайтларини кузата олмаётганимни, компьютерни чиқиллатишга-да мадорим бўлмаганини айтиб, ўзимни оқламоқчи эмасман, аксинча шунча пайтдан бери сиз билан дараклаша олмаганимдан ҳижолатдаман.

Шу йилнинг қиш қахратонида, “кичкинагина” дейилган жарроҳлик амалиётига рўйихушлик бергандим, бир ой баданни очиқ қолдириб, тоза ковлашди. Бир ойдан сўнг, жароҳатни тикаётган, Лариса исмли ўрис ҳамшира: “Сиз Рембога ўхшайсиз, бундай муолажаларда жа-а бақиришарди, сиз деярли бақирмадингиз-а”, деди. “Ислом Каримовнинг қамоқхонасида ўтирганлар, мамлакатида яшаётганлар
мендан-да баттар азобланишаяпти, шуларни ўйлаб, чидаб ётдим”, десам, ҳамшира: “Йўқ, Худони ҳам эслаб турдингиз шекилли, бир нарсаларни пичирлардингиз”, дейди. “Тўғри, Худойимдан шифо сўрардим, бироқ, доимо президентга лаънат, унинг жиноятдошларига минг лаънатлар деб пичирлардим”, дедим.

Рости ҳам чин юракдан “Президентга, унинг ҳамтовоқларига минг лаънатлар!” деб турилса, баданни кесаётган жарроҳ пичоғи-ю, темир қисқичларининг азобини одам ҳис қилмас экан.

Шу ўринда мени ўйлантирган нарса: Ўч олишнинг бошқа усули қўлимиздан келмай қолган тақдирда, биз лоақал, президентга ва раҳбарлик курсиларини эгаллаб, халқ қонини сўраётганларга чин юракдан лаънатлар деяпмизмикин? “Яқинимни ноҳақ қамашди”, “Синглимни ва ёки хотинимни милиция, СНБ ходими зўрлади”, “Хотиним бошқаси билан қочиб кетди”, деб аюханнос солаётганлар, чин дилидан чиқариб режимга, президентга лаънатлар айтаяптимикин? Доимо айтаяптимикин?!

Канадага келганимга тўрт йилдан ўтаётган бўлса шу муддат давомида, режимни ағдариш борасида ҳар доим ўйладим. Суҳбатдошларимни ҳам доимо шу мавзуга тортишга ҳаракат қилдим. Худойимдан астойдил бирор нарсани сўрасанг, яхшими-ёмонми ниятингга еткизади, деганларидай, Ислом Каримов режимини деярли пулсиз(!), деярли жангариларсиз(!), оппа-осон ағдариб юбориш мумкин экан. Лекин бу режаларни кимга айтай? Ислом Каримов бу ёқда қолиб, фақат бир-бирининг иштонини йиртиш билан овора бўлаётганларгами? Ким кафолат беради, эртага улар тахтга келса Ислом Каримовдан ҳам баттарроқ кунларни миллат бошига солмаслигига!

Ким кафолат беради: менинг режаларимни ўртоқлашгач “Қуда томон”га бевосита уларнинг ўзи етазмаслигига?

Ҳатто шу ерда ҳам менга очиқ-ойдин, “Полончи билан алоқани яхшиланг, Ўзбекистонга бемалол бориб-келаверасиз, уни ҳукумат билан алоқаси зўр”, деб иймонсизларча гапирадиганлар бор.

"Брежнев ўлаётганда, ерга қаратиб кўминглар, вақти келади, қадримга етмаганлар гўримни очиб, кетимни ўпади, деган экан, биз ҳам Каримовдан кейин ким келишини билмаймиз, индамай юраверайлик", деб юзсизларча гапираётганлар бор.

“Мен чет эл фуқароси бўлдим, билиб қолишса Ўзбекистондаги мулкимни хатлаб юборади, ҳозирча сиёсатдан гапира олмайман”, деб ўзини четга тортувчилар бор.

Кекса мухолифатчилигига урғу берадиганлардан бири эса: “Каримов кетиб, Ўзбекистонга қайтсак, ҳукуматдан товон пули ундирамиз”, дея лабларини ялаб қўяди.
Бу сўзларни эшитиб, калима келтиришга ҳам тил айланмай қолади, ака!

“Фиғони бўлмагай асло, юракда жони йўқ элнинг,
Вужудда қайнаган қони, сурур, туғёни йўқ элнинг.
Қаторда нори бўлгайму, магар карвони йўқ элнинг,
Мураббий, меҳрибони йўқ, сарбони йўқ элнинг!” – Нақадар тўғридир, бу оҳларингиз, ака.

Отини, молини, уйини сотиб, бола-чақасини бир амаллаб кун кўриб туришга ташлаб келганлар ва ё аксинча, халқнинг миллионларни ўмариб, Канадага гурра-гура келаётган ўзбекларимиз билан бўлган суҳбатлар ҳам фикрларни бир муддат жамлашга ундайди.

Танасини сотиш учун Канадага келган ўзбек аёлини кўрганда(валлоҳ, унинг исми Лайло эди!), юрагим сарғайган бўлса, қурилишда ишлаётган ватандошимиз: “Мен энди Ўзбекистонга бормайман, оиламни чақираман, бундай жаннатмакон ерни қайдан топаман”, деганини эшитиб, бутун умр жаннатмакон бўлган Туронзамининг бугун “Пуф сассиқ”қа чиққанидан юрагим хокитўзон бўлади, ака!

Ўзбекистондан самолётда 20 соат учиб, Торонтога келган 10 йигитдан атиги иккитаси, бир-бирига билинтирмай мени навбат билан четга имлайди, атрофга олазарак қараб, ҳатто шу ерда ҳам қўрқа-писа, секин гапиради: “Ғафуржон ака, биз ҳам Каримовга қаршимиз, асли сизлар томондамиз, боплаб ёзаверинглар, биз энди бола-чақани деб, индаёлмаймиз-да.” Ёниб кетаман! Во-ажабки, бу ёнишларнинг адоғи йўқ: Ўнтадан саккизтаси ўзини олиб қочади: “Сиз политикадан гапирар экансиз, биз политикага аралашмаймиз!”
Во дариғ!

Ҳашоратлар каби умр кўради,
Ризқу-рўзин ҳар жойлардан теради.
Отасини ўлдирганга албатта,
Ўйнаб-кулиб онасини беради.
Бундай халқ йўқ дунёда,
Шу халққа шу подшо-да! – Тўппа-тўғри айтган экансиз, ака, “Шу халққа шу подшо-да!” – Шу халққа шу раҳбарлар-да!

Жаҳл билан шундай дейман-у, бари бир тинчлана олмайман. Уйингга, зотингга, таг-томирингга, авлодингга ўт тушгур – бу президентнинг, бу раҳбарларнинг миллатимизни яксон қилиб бўлгани ҳақида ўйлаганим сари ҳеч тинчлана олмаяпман!

Ислом Каримов ва унинг жиноятдошлари нега халқимизни бу даражага солиб қўйди?! Миллатимизни нега бунчалик абгор қилишмоқда?! Нега улар йиллар давомида эзилган миллатни тағин-да манавий қашшоқлаштириб, манқуртга айлантириб, ор-номусидан – ўзбекона ор-номусидан маҳрум этмоқда?!

Ўзбекистоннинг 80 фойиз аҳолиси қишлоқларда яшаркан, қишлоқларда яшаётган халқнинг, иқтисоди, маънавий билим даражаси, чироқсиз, табиий газсиз ўтаётган умри борасида, қани бир ҳисобот берсинларчи Ислом Каримов ва унинг амалдорлари?! Бугун қайси қишлоқдан қанча одам пода-пода бўлиб мардикорликка кетгани, аёллар танасини сотиш учун фоҳиша ликка кетаётгани ҳақида, иймонсиз Ислом Каримов ва унинг амалдорлари бир ҳисобот берсинлар!

Усмон Хақназаров ёзганидай Ислом Каримовнинг отаси яҳудий, онаси тожикдир, бироқ, қайсидир амал курсиларини эгаллаб, у билан бирга жиноят қилаётганларнинг ҳаммаси – ёпасига ҳаромидан – валади зинодан туғилмагандир?! Келиб чиқиши бошқа миллатдан эмасдир?! Ёки уларнинг ҳам онаси кўчадан топганмикин?! Ёки валади зинога яқинлашган бу раҳбарларга ҳаромининг ҳаромилиги юқиб бўлганмикин – улар миллатимизнинг фожиасини нафақат жимгина кузатиб туришибди, билъакс бу йўлда миллат жаллодига маразларча хизмат қилишмоқда-ку!

Дадахон ака, Сиз яхши танийдиган, раҳматли устозим Акрамжон ака, бир пайтлар: ”Яхшиямки Худойим одам гўштини ҳаром қилиб қўйган, бўлмаса бу режимнинг одамлари, бу раҳбарлар, тўйлари-ю, маракаларида дастурхонга полонча минг одам гўштини тортдим, дея мақтаниш учун ҳам барчани қириб юборишарди”, деганди.

Мана бугунга келиб аён бўлаяптики, Ўзбекистонни эгаллаб олган бу жиноятчилар тўдаси миллатдошларимизни ошкора, тириклайин сўймаса-да, манавий қашшоқлаштириш орқали Ватан деган буюк туйғусидан, ор-номусидан маҳрум этиб, фақат қорин ғамини ўйлайдиган қилиб қўйибди!

“Бўғзимдан чиқолмасдан қийнайди маним жоним:
Туркистон – Онам шўрлик қулвачча туғар токай?!”

Ҳайҳот, эндиликда, миллатнинг номуси аланга олмай: “Яқинимни нохақ қамашди”, “Синглимни зўрлашди”, “Хотиним бошқаси билан қочиб кетди”, дея зорланишаяпти холос!

Ака, шундай бўлса-да, мен тушкунликка тушганим йўқ. Диктатор дея расман тан олинган Ислом Каримовни ва унинг режимини тубдан қўпориб ташлаш борасидаги фикрларим ҳали ҳануз занглагани йўқ. Агар, нафақат Ислом Каримов, балки унинг қўлида ишлаётганлар тақдир тақозоси билан Торонтога қочиб келишса, гарчи бу ернинг қонунлари кўтармаса ҳам, гарчи шу пайтгача паранда сўймаган бўлсам ҳам уларни қўлим билан бўғиб ташлайман, мабода кучим етмаса бошига темир билан уриб ўлдираман, агар шу тақдирда ҳам йўлини қила олмасам, тулкиликка ўтаман ва дўст тутиниб овқатига заҳар соламан. Чунки Ислом Каримов билан бирга ишлаётганларнинг жиноятлари, ўша қонхўр юртбошисидан заррача кам эмас!

Мен ўзимча тузиб қўйган ва яна давом эттираётган қора рўйҳатда, Зелимхон Ҳайдаров, Рустам Иноятов, Рашид Қодиров, Баходир Матлубовлардан тортиб, туликдай писиб кетган Исмоил Жўрабеков ва ногиронлик аравачасида ўтирган Зокир Алиматовларгача бор. Эҳтимол Ислом динида ёки ривожланган мамлакатларнинг демократик ақидалари бўйича зиддир – аммо мен Зокир Алиматовни гарчи ўлим тўшагида қалтираб турган бўлса-да, ногиронлик аравачаси билан жарликка қараб тепиб юборишга тайёрман!

Дадахон ака, сизга ёзган хатимни биламизки улар ҳам ўқишади, шунинг учун баралла мурожаат қилмоқчиман:

Ислом Каримовнинг қўл остида бўлган барча раҳбарлар, буюруқларни ўйламасдан бажараётганлар, ўз миллатига, халқига хиёнат қилаётганлар – сизлар ҳам Ислом Каримов билан бирга теппа-тенг жиноятдош эканлигингизни англаб етинг! Кўйидаги саволларни ўзингиз – ўзингиздан бир сўраб кўринг:
– Усмон Ҳақназаров ёзганидай Ислом Каримов ростдан ҳам
ҳаромими?
– Мен ҳаромига яқинлашиб ҳароми бўлмадимми?
– Қилаётган ишларим, бажараётган лавозимим халқ учунми ва ёки ҳаромининг манфаатлари учунми?
– Тўплаган бойликларим ҳаромданми, ҳалолданми?
– Бу топган бойликларим бола-чақамга буюрадими?
– Мен ҳам ҳамма қатори ўлиб, нариги дунёда жавоб беришга мажбур бўламанми ёки бу дунёда абадий қолиб нариги дунёнинг савол-жавобларидан қутилганманми?!

Ва охиргиси, ҳар куни ишга бораётганингизда, “...бенасаб-ҳароми кимсага итоат этманг!” дейилган, Қуръоннинг Қалам сурасидаги жумлаларни эслаб туринг!

“...бенасаб-ҳароми кимсага итоат этманг!”

Дадахон ака, дуои саломлар билан хатимга нуқта қўямоқчи бўлаётганимда, тасодифан бир янгиликни эшитиб, юрагим яна қисиб қолди. Кеча, 17 сентябрь куни Торонтода “Канадалик Ўзбеклар жамоаси “Туркистон” ташкилоти (Canadian Uzbek's Community Organization "Turkistan")нинг йиғилиши бўлди. Бетоблигим боис йиғилишга бора олмай, оила аъзоларимни жўнатгандим. Йиғилишдан қайтган болаларимни бири менга: “Дада, интернет сайтларида Ислом Каримовни диктатор деб гапиришаяпти-ю, лекин биз билан бўлган учрашувда, “Ислом Каримов 20 йилдан бери мамлакатни бошқариб келаётган доно раҳбар”, дея анча гапиришди, деди. Мен дахшатдан қотиб қолдим. Айтишларича йиғилишга Америкадаги Ўзбекистон консуллигидан масъуллар келибди ва уларнинг бири Тортонтодаги ўзбеклар йиғилган катта залда маъруза қилиб, Ислом Каримовни, яъниким нураётган деворни роса мақтабди.

Во-ажабки, кимларнингдир илтимосига кўра мен ҳам ўша ўзбеклар жамоаси ташкилотига аъзо бўлгандим ва буларнинг айёрлигини қарангки, Ислом Каримовни мақтаётганларни аравасига мени ҳам тушириб олишибди. Ҳайҳот! Худодан қўрқмайди булар!

Ака, Сизнинг қўшиқларингизни мағзини чақмаётганларга кўйидаги сўзларингизни эстлатиб қўйгим келади:

Бисмиллони билмайди булар,
Йиғламайди, кулмайди булар.
Ўлдиради, ўлмайди булар,
Болам, булар кофирдан ёмон.

Миллатим бир сен билан дейди,
Дўст бўл фақат мен билан дейди.
Аввал ошинг, сўнг бошинг ейди,
Болам, булар кофирдан ёмон.

Чанг солади фақир нонига,
Ҳатто Азроилнинг жонига.
Ташна бўлиб мўмин қонига,
Болам, булар кофирдан ёмон.

Қалқон қилиб дину имонни
Алдайдилар жумла-жахонни,
Асли шулар туққан шайтонни,
Болам, булар кофирдан ёмон...

Астағфирулло! Астағфирулло!!!

Ака, бундайларга айтар гапим: мен шахсан таниганлардан учтаси Валади зинога, унинг жиноятдошларига хизмат қилишдан тоймаганди, оқибат касри болаларига урди (ўзидан келиб, ўзидан кетсин). Хусусан бирининг қизи турмушга чиқмасдан ҳомиладор бўлди; бошқасининг ҳам айнан бўйи етган қизини, тунда талабалар ётоқхонасида 18 жойдан пичоқлаб ўлдирилган ҳолда топишди; ҳозиргача хизмат қилишдан тоймаётган яна бир танишимизнинг тўрт ўғилларини ҳаммаси қамоқда. Менимча шуни айтса керак, “Қозонга яқин юрсанг, қораси юқади” деб. Демак, Валади зинога яқинлашсанг – ҳаромилиги юқаркан! Ўзидан келиб, ўзидан кетсин!

Дадахон ака, эзилган юрагингизни гапларим билан яна бир бор эзган бўлсам узр сўрайман!
Ҳали бери қўзғолмаётган, лекин қўзғолиши муқаррар бўлган миллатимизнинг ёруғ кунларида эсон-омон кўришайлик, укангиз Ғафуржонман.

Торонто,
19 сентябрь 2011 йил.

*********************

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum