Форум_Ўзбекистон

Ҳақиқий эгасин кутмоқда Ватан

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Ҳақиқий эгасин кутмоқда Ватан

Post by Admin on Sun Jun 19, 2011 8:05 am

Қадринг ерга урмоқда Ҳоқонинг ватан

Ёлғиз оёқ йўлда ҳорғин, ўй суриб
Барча хўрликларни дилдан олиб тан,
Ҳақиқат шаҳридан қўвиб,ҳайдалиб,
Тубанлик сориға қўвилар ватан.

Гарданда юк катта... паймонаси лим,
Ортига қарашга юрак бетламай,
Танбеҳ, ҳақоратга ғазабла боқиб,
Ҳар онда заққумни ютмоқда ватан

Уфқ-чи, ҳеч кўринмас....Ҳукм сурар тун,
Гуллаган бозорларинг бузилмиш, хайҳот!
Сотувчию харидорни бирдайин эзиб.
Қадринг ерга урмоқда Ҳоқонинг ватан

Гуллашни ўрнига, ҳар баҳор сўлиб,
Томирдан бир қатра сув ҳам келмасдан,
Фақат яратгандан умидлар қилиб,
Ҳақиқий эгасин кутмоқда Ватан...

Масъуд шъерини қайта ишлаган Ҳазратқул
----------------------------------------------------------
Ҳақиқий эгасин кутмоқда Ватан...

Ёлғиз оёқ йўлда ҳорғин, ўй суриб
Барча хўрликларни дилдан олиб тан,
Ҳақиқат шаҳридан қадамин буриб,
Тубанлик сориға кетмоқда ватан.

Гарданда юк катта... паймонаси лим,
Ортига қарашга юрак бетламай,
Танбеҳ, ҳақоратга қулоқ солиб жим,
Ҳар онда заққумни ютмоқда ватан

Уфқ-чи, ҳеч кўринмас....Ҳукм сурар тун,
Қоқ саҳро бозорга айланмиш, хайҳот!
Сотувчи – фирибгар, харидор - малъун.
Қадрини арзонга сотмоқда ватан

Гуллашни ўрнига, ҳар баҳор сўлиб,
Томирдан бир қатра сув ҳам келмасдан,
Фақат яратгандан умидлар қилиб,
Ҳақиқий эгасин кутмоқда Ватан...

Масъуд


Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Малоҳат ва Саодат! Диктаторни кўриш учун ўз умрингизни хазон қилманг!

Post by Admin on Mon Jul 04, 2011 5:26 am

Журналистлар ўз азиз умрларини диктаторни кўриш ва унга нолиш учун хазон қилмасликлари керак!

Тошкентдан олинган сўнгги хабарга кўра Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Амоновалар бугун саккизинчи кун ўзларининг очликларини давом эттирмоқдалар. Очлик эълон қилишдан мақсад жуда ҳам оддий: Улар Президент билан кўришишни исташади. Аммо Президент улар билан кўришишни истамайди. Нима сабабдан? Чунки Президент бу икки ҳақиқат излаган журналистларни ноҳақ деб, уларни ишдан ҳайдаган, ўзлари эса бўғзиларигача порахўрлик ботқоғига ботган амалдорларини эса ҳақ деб ҳисоблайди. Чунки улар муттаҳам бўлсада унинг ўзининг муттаҳамларида, шу жумладан вазир Абдулла Орипов ҳам!

Аммо бу жасур қизлар бир нарсада ҳато қилишаяпти: Ислом Каримов фуқароларниинг дардлаарига қулоқ соладиган раҳбар эмас. У ўзининг фуқароларни писанд қилмаслигини минг марталаб исбот қилган. Энг даҳшатли исботни бутун жаҳон 13 май 2005 йилда кўриб турди. Ўшанда Ислом Каримов Андижон аэропортида беркиниб олиб Андижон фуқароларига қарши Армия ва тиш тирноғигача қуролланган милисаларни ташлади ва халқни аёвсиз қирди.

Наҳотки Малоҳат ва Саодат 25000 фуқароларга қарши Армия ва милисаларни ташлаган шу жаллоднинг меҳр шафқатига ишонишади? Ахир у бир жаллод бўлса? Наҳотки бир жаллоддан била туриб меҳр , шафқат сўралса?
Ахир у минг чиранганда ҳам тупроққа эшакка ўхшаб бир дўмалаб олса тўсатдан меҳрибон Президент бўла олмайдику!

Нима бўлганда ҳам, бу икки журналистнинг жасур ҳаракатлари ҳар қандай таҳсинларга лойиқ эканлигини тан олган ҳолда, шахсан мен жаллод Каримовни кўриш ва унга ўз дардини айтиш учун очлик эълон қилиш тўғри нарса деб ҳисобламайман.
Малоҳатхон ва Саодатхонлар ўзларининг азиз ҳаётларини бир жаллодни кўриш учун қурбон қилишлари тўғри эмас.Чунки диктатор Каримов бу икки журналистнинг ҳаётларини у учун қурбон қилишларига арзимайди!

Бир неча киши у ёқда турсин ҳатто миллионларнинг очлик эълон қилиши билан Ислом Каримовни ҳам, унинг зўравонлик ва порахўрликка ботган давлат сиёсатини ҳам ўзгартириб бўлмайди.

Ҳазратқул Худойберди
2011.07.04

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Адолат ҳақида бир қисса

Post by Admin on Tue Jul 26, 2011 6:16 am

Адолат ҳақида бир қисса



Адолат. Оддий, ҳаммага тушунарли сўз. У туркчада ҳам, форсчада ҳам, арабчада ҳам бирдек янграйди. Адолат. Шу жумлаларни бугун эрталаб Адолат рамзи бўлмиш кўзи боғланган ва бир қўлида тарози ушлаб турган йигитнинг сурати остига ёзар эканман бу нарса тўсатдан менда бир дунё саволларга тўла фикрлар уйғотди. Мен бу суратни бундан 10 йиллар илгари излаб топиб, уни ўзимнинг энг мўҳим тимсолларим сафига қўшган эдим.
Адолатга етишмоқлик аслида ҳар бир инсон учун осон бўлиши лозим эди, чунки уни аслида ҳамма истайди ва у ҳаммага бирдек бахт ва саодат келтиради. Бу оддий ҳақиқат аслида.

Аммо нечун бу оддий ҳақиқатга, бу барча учун суюкли ва мўҳим бўлган адолатга эришмоқ шу қадар оғир!
Нечун унга эришмоқ бўлиб интилган йўлларимиздан чағир тиконзорлар, ўтиб бўлмас чангалзорлар, ютиб юборадиган ботқоқликлар, оёғни кесадиган тошли сўқмоқлар, бошни ёрадиган даҳшатли тоғ кўчкилару шиддатла оқиб, отни ҳам йиқадиган дарёю сойларнинг тошқинлари кетма кет чиқаверади?
Майли эди, агар бизнинг бу йўлимизда фақатгина она табиат бизга шундай қийинчиликларни яратган бўлса... Инсонлар ўзларининг ақлу заковатлари билан узоқ замонлардан бери табиатнинг турли туман қийинчиликларини енгиб келганлар.

Аммо инсонлар енгиши қийин бўлган бир тўсиқ борки, уни енгаман деб неча неча авлодларнинг умрлари хазон бўлмоқда.
Бу тўсиқ инсонларнинг ўз қўллари билан яратилган тўсиқлардир. Ҳа, бу нақадар ҳайратланарли бўлмасин, ҳаётда шундай инсонлар бор эканки, улар ўзга инсонларга ва улар орқали ўзларига ҳам қарши, ўзлари суйган орзу ниятлар йўлида, оддий ҳақиқат ва адолатга элтувчи йўлларда ана шундай ақл бовар қилмайдиган, фаросатли инсонларни ҳайрон ва лол қолдирадиган тўсиқларни қуришар эканки, уларни кўриб ҳайратдан ёқа ушлайсиз.
Ким экан у бадбахт инсонлар, қачонки улар бошқа инсонларнинг ҳаётини атайлабдан ёмон бўлишини истаса, қачонки улар адолат каби буюк бир қадриятни назар писанд қилмаса ва унинг йўлига ўтиб бўлмас чоҳлар қазиса?

Улар адолат деган нарсадан не учундир қўрқадиган ҳоқонлар ва ана шу ҳоқонлар бирига мансаб, бошқасига бойлик бериб уларни ўз қулларига айлантирган, “Гаҳ!” деса қўлига қўниб, “Ёт!” деса ҳоқоннинг оёғлари остига ётадиган, “Тур!” деса туриб, “От!” деса отадиган Малайлар армиясидир.
Бу инсонлар ҳам ўзгалар учун, ҳам ўзлари учун адолатга қарши курашмоқдалар, адолат йўлига ўз қўллари билан, атайлабдан тўсиқлар қурмоқдалар.
Шу эмасми аслида инсониятнинг энг буюк инқирози, қачонки инсонларнинг ўзлари ва ҳатто улар ўзлари сайлаб қўйган йўлбошчилар адолатга, ва демак инсонларнинг бахту саодатига қарши турсалар?!

(Ҳуқуқий ва Сиёсий ишлар кўпайиб кетиб афсуски мақолани тугатишни имкони бўлмаяпти аммо давоми албатта бўлади).

Ҳазратқул Худойберди
2011-07-26

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Ўзбекистон ҳукумати ва унинг айрим фаолиятлари ҳақида

Post by Admin on Mon Jan 02, 2012 8:05 am

Ўзбекистон ҳукумати ва унинг айрим фаолиятлари ҳақида

Ўзб.Ҳукуматининг мени танқидимга жавоби: http://ozodlik.org/archive/News/20120102/402/850.html?id=24439719 Нега барча ҳукумат сайтлари ҳақида ёзишмайди? Уларнинг кўпчилигини емайл адреси ишламайди. Мен текширдим.Вилоятлар ва вазирликларнинг ярмидан кўпини емайл адреслари умуман йўқ, борлари эса ишламайди. Ишлайдигани эса жавоб бермайди.Уят!
(Мени танқидим қуйидагича эди: Диктатор Каримов билан биргаЎзб халқини эзиб келаётган корчалонлар руйхати: Кўринг,танишинг,саволлар б/н исканжага олинг! http://ourworldleaders.com/countries/Uzbekistan , Ўзб.фуқароларининг давл.раҳблари ва амалдорларини билишга ҳақлари бор! Нимадан қўрқасизлар корчалонлар? Оч башараларингни, халқ кўрсин! Нега “қўрқмас” чекистлар бунча қалтирашади халқнинг олдида? АҚШ ва Россиянинг Миллий Хавфсизлик хизматлари сайтларига бемалол кириш мумкин: http://fbi.gov , http://fsb.ru аммо Ўзб.МХХисини сайти эса тақа тақ ёпиқ. http://mxx.uz Кўринишидан Ўзб чекистлари зўравонларча(балки шўр тумшуқларини яшириш учун) alokabank.uzнинг Ipси ва серверидан фойдаланишар экан: http://servers.Ns1.uzpak.uz ,termez.uzpak ) .

Ҳукумат сайтларини тафтиш қилган корчалонлар танқидни эшитишибдию аммо барибир МХХни четлаб ўтишибди. МХХ халқдан,халқ эса МХХдан қўрқади!
Аслида давлат ва халқннг бойлигидан энг кўп миқдорда харажат сарф қилинадиган идоралардан бири айнан Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматидир. Унинг казо казо генераллари ва офицерлари халқнинг миллиардлаб сўмларини ётиб ейишадида еган дастурхонига шундай ҳурматсизлик қилишадики, ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Идоранинг номига қаранг: Миллий Хавфсизлик Хизмати.

Хўш, бу нима дегани ўзи? Миллатни хавфсизлигини таъминлаш хизмати деганими? Нега унда шундай улкан идора ва унинг 50 000дан ошиқ ходимлари фақат ва фақат Ҳокимиятда ўтирганларни хавфсизлигини таьминлаш билан овора? Агар мард бўлсанглар у ҳолда идорани номини Ҳокимият Хавфсизлиги Хизмати деб атанг. Чунки сизлар ҲОКИМИЯТДАН БОШҚА ҲЕЧ КИМНИ ҲИМОЯ ҚИЛМАЙСИЗЛАРКУ! Кейин эса сизларнинг маошларингни халқни қонини сўраётган ана ўша қоринлари қаппайган ҳокимият амалдорлари ўз чўнтакларидан тўлашсин, агар сизлар уларнинг тана соқчилари бўлсангизлар.Ҳолбуки сизларнинг номларингиз бир, ишларингиз эса бошқа.

Аслида сизлар Миллий Хавф Хизматига айланиб бўлгансизлар. СНБ, МХХ деса халқ қўрқади. Шу тўғрими? Нега халқ ўз қўриқчиларидан, ўз аскарларидан ва ўз милисасидан қўрқиши керак? Улардан жиноятчилар қўрқиши керак эмасми? Ва МХХнинг ўзи нега ўз халқидан қўрқиши керак?
Нега бу муттаҳам чекистларнинг кўзига ҳар бир демократик мухолифатнинг вакили «халқ хоини» бўлиб, ҳар бир оддий мусулмон, намозхон одам эса «террорист», «экстремист» бўлиб кўринади?
Нима, сенларнинг бошқа қиладиган ишларинг йўқми?

Янги йил, янги замон, янги давр кириб келмоқда. Аммо 1989 йилда Совет раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Компартиясига раҳбар қилиб тайинланган Ислом Каримов бугунги кунда Ўзбекистнда эски совет тузумининг сарқитдан қолган сиёсатини юргизмоқда.
Қачон Ўзбекистонда ҲАҚИҚИЙ ўзгаришлар бўлади?
Мана шу биргина МХХ ва унга ўхшаб зўравонликни ўзининг асосий иш услуби деб биладиган Милицияда қачон янгича, халқ манфаатларини ўйлаб ишлаш бошланади?
Ўзб.Ҳукуматининг бу икки идорасидан ташқари ўз фаолиятини зўравонлик ва адолатсизкка асослаб иш юргизадиган идоралар: Ўзб.Бош Прокуратураси, Олий Суди ва уларнинг жойлардаги тармоқларидир.

Буларнинг барчаси фақат ҳокимият манфаатларини ҳимоя қилганлари учун ҳам Ўзб.халқнинг аҳволи бугун ҳам, 22 йилдан бери давом этиб келаётган аянчли аҳволда қолмоқда.

Яқинда ҳокими мутлақ Каримов жаноблари Ўзбекистондаги қатор камчиликлар ҳақида гапирди, кейин яна одатдагидек бир неча ҳокимлар алмаштирилди. Аммо асосий нарса, яъни давлат идораларининг халқ манфаатлари учун ишлаши лозимлиги ҳақида лом мим дейилмади. Гуёки бир иккита ҳоким ва бир неча вазирни алмаштиргандан кейин аҳвол ўзгариб қоладигандек.

Аммо мамлакатдаги оғир аҳвол, миллионлаб фуқароларнинг ночорлиги, камбағаллиги, улкан ишсизлик ҳукуматда бўладиган бундай рокировкалар(корчалонларни алмаштириш) билан ўзгариб қолмайди. Чунки халқ Каримовнинг бунақа рокировкаларини 22 йилдан бери кўриб келаяпти.
Ана шу йиллар ичида ўзгартирилмаган бирорта вилоят ёки туман ҳокими, ёки бирорта вазир қолмади. Ҳаммасини биттама битта Каримовни ўзи ўзгартириб чиқди. ўЗГАРТИРИЛМАГАНЛАРДАН ФАҚАТ КАРИМОВ, САЛИМБОЙВАЧЧА ВА ҒАФУРБОЙВАЧЧАЛАР ҚОЛДИ ХОЛОС!
Хўш, бу рокировкалардан сўнг аҳвол ўзгардими? ЙЎҚ!
Халқнинг қашшоқлашуви чуқурлашаверди, ишсизлар Армияси ошаверди, норозилар кўпаяверди, қамоқхоналар маҳбусларга тўлаверди, юртни ташлаб дунёни кезиб юрган ўзбеклар сони ошаверди...

Хўш, бу гаплардан қандай хулосалар қилса бўлади?
1нчи Хулоса шундан иборатки, Каримовнинг ўзи ҳам, унинг доимий равишда ўзгартириб туриладиган нотавон ҳукумати ва ҳокимлари ҳам Ўзбекистон давлатини тўғри, фаросат ва йўл йўриқ билан бошқара олиш қобилиятидан маҳрумдирлар.

Бунинг асосий сабаби шундаки, давлатни бошқариш сиёсати бир инсоннинг ҳуукмронлик қилиш сиёсатига, яъни Диктатура сиёсатига асосланган. Тарихдан маълумки, ҳали дунёда бирорта давлатда диктатура ҳукмронлиги даврида халқ фаровон ҳаёт қура олмаган.

2нчи Хулоса: Ана шулардан муаммолардан ниҳоят Ўзбекистон халқининг ўзи жиддий бир хулоса чиқариш вақти келди. Бундай хулоса халққа ҳам, ҳукуматга ҳам керак.
Ҳар қандай нарсани чегараси бўлиши лозим. Чексизлик фақат бир нарсада бор. Бу бепоён коинотдир. Фақат ибр нарсанинг иложи йўқ. Уни номи эса ўлимдар. Қолган ҳар қандай муаммоларни ечими бор албатта. Уларни фақат топа билиш керак. Ечимларни топиш учун эса аввало истак-хоҳиш кейин эса ҳаракат талаб қилинади холос.
Ўз халқи билан мулоқот қилишни эплай олмаган, биргина оддий сайтларини туза олмаган, халқ билан мулоқот қилишга қўрқадиган одамларнинг ҳокимиятда ўтиришларига ва халқни бошқаришга ҳақлари борми? ЙЎҚ!


Ҳазратқул Худойберди
2012.01.02


Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ФАОЛИ ТУРСУНБОЙ ЎТАМУРАТОВ ВАФОТ ЭТДИ.АЛЛОҲ РАҲМАТ ҚИЛСИН.

Post by Admin on Mon Oct 01, 2012 11:37 am

АҚШдан машъум хабар

Кеча, 30 сентябрьда, АҚШнинг Бойси шаҳрида яшаётган Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти (ЎИҲХЖ) нинг Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг раиси, “Эрк” партиясининг 1992 йилдан бери аъзоси 56 ёшли Турсинбой Утамуратов бевақт, тўсатдан вафот этди.

Турсинбой Утамуратовнинг ўлими ЎИҲХЖнинг Қашқадарё вилояти бўлимининг раиси, Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати Шавриқ Рўзимуродовнинг ўлимидан кейин энг оғир йўқотишдир. Бу йўқотишлар нафақат ЎИҲХЖ учун, балки, – буни ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкин, - ўзбек халқи учун ҳам оғирдир. Бу икки инсон ўз ҳаётларининг энг онгли қисмини Ўзбекистонда шаклланган мустабид сиёсий тузумга қарши изчил курашга сарфладилар ва шу муқаддас йўлда Аллоҳ ҳузурига йўналдилар. Шавриқ Рўзимуродов 2001 йил 7 июльда Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги ертўласида Зокир Алматов жаллодлари томонидан қийнаб ўлдирилди, Турсинбой Утамуратов эса ватандан узоқ АҚШда сиёсий қувғинликда вафот этди.

Ўзбекистон халқи, айниқса унинг қалби беғубор қисми бўлган мусулмон йигит-қизлари билан қамоқ тилида гаплашаётган ҳукумат бу икки мард инсонлар билан ҳам фақат қамоқ тилида гаплашиб келди: манфур ҳукумат Шавриқ Рўзимуродовни уч марта, Турсинбой Утамуратовни беш марта қамоққа тиқди, бироқ бўйин эгдира олмади. Шавриқ ҳам, Турсинбой ҳам бошларини мағрур кўтарган ҳолда бу фоний дунёни тарк этдилар.

Олий маълумотли, агрономия илми ва амалиётини мукаммал билган Турсинбой Утамуратов халқ табобатини ҳам чуқур эгаллаган инсон эди. Одам психологияси, тана анатомияси ва физиологиясини ҳайратланарли даражада билган Турсинбой Утамуратов юзлаб инсонларни беминнат ва беманфаат даволаганини кўпчилик билади. Бироқ, Шавриқ ва Турсинбой заковатининг асосий жиҳати шундан иборат эди-ки, ҳар иккаласи ҳам зўравонликка асосланган сиёсий тузумлар, адолат ва зулм ўртасидаги кураш моҳиятини чуқур тушунишар эди. Фақат тушунишарди эмас, улар қамоқлар ичи узра ўзларини аямай зулм ва адолатсизликка қарши курашдилар ҳам.
Турсинбой Утамуратов ЎИҲЖга 2001 йил ёзида, Шавриқ ўлимидан бироз олдин, келди ва аъзо бўлди. Тез орада у ташкилотнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўлимини тузди. Байроқдор жангчи ўқ тегиб йиқилаётган пайтда унга энг яқин турган жангчи байроқ ерга тушмасданоқ уни яна баланд кўтаргани каби ўша йили, образли қилиб айтганда, ҳукумат ўлдирган Шавриқнинг қўлидан Турсинбой гўё-ки байроқни олди ва уни баланд кўтарди.

Бир ука ва бир синглиси билан Турсинбой отадан ёш қолган. Фарзандга меҳри чексиз бўлган оналар орасида Турсинбойнинг ҳозирда 83 ёшли онаси энг юқори чўққини эгаллаган она бўлсалар керак. Қозоқбой ота вафотларидан кейин бу ўта содда, бироқ ўта пок виждонли бу инсон олдига колхоз раиси келиб: “Сизга боқувчиси ўлган оила сифатида ҳукумат пенсия тайинлади, шуни бориб олиб туринг” деганда, она: “Пенсия деганингиз нима?” деб сўраганлар. “Пул”, деб жавоб берган раис. Она жавобан: “Йўқ, мен болаларимга ҳалол луқма едираман, ўзимнинг меҳнатим билан боқаман”, деб ҳеч қачон пенсия олмаганлар.
Келажак авлодлар адолат ва эркинлик учун курашда жонларини аямаган Шавриқ Рўзимуродов ва Турсинбой Утамуратовларни халқ қаҳрамонлари даражасига кўтаражакларига мен ишонаман. Ҳозирги кунда “Ўзбекистон қаҳрамони” бўлиб турган сохта “қаҳрамонлар”нинг барчасини тарих торозусининг бир палласига, Шавриқ ёки Турсинбойни унинг иккинчи палласига қўйилса, жон фидо этган дўстларимиз босиб кетиши сўзсиздир.

Бевақт вафот этган сафдошимиз Турсинбой Утамуратовнинг оналари, укаси Ўрозбой, синглиси Робия, аёли ва болаларига ташкилотимиз аъзолари номидан ҳамдардлик изҳор этаман. Илоҳо, Турсинбойнинг жойини Ўзининг Жаннатига доҳил этсин. Омин.

Толиб Ёқубов
ЎИҲХЖ фахрий президенти.

Илоҳим Турсунбой биродаримизни Аллоҳ раҳмат қилсин. Аллоҳ унга жаннатини тўридан жой ато этган бўлсин.
Мен Турсунбойнинг яқин қариндош уруғларига ва барча дўстларига чуқур таъзия ва ўз ҳамдардлигимни билдираман. Унинг қариндош уруғларига Аллоҳдан сабр тоқат тилаб қоламан.

Ҳазратқул Худойберди
ЎИҲХЖ фаоли
1 октябрь, 2012 йил.

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Re: Ҳақиқий эгасин кутмоқда Ватан

Post by Sponsored content


Sponsored content


Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz