Форум_Ўзбекистон

Энг сўнгги янгиликлар ва уларга муносабат

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Энг сўнгги янгиликлар ва уларга муносабат

Post by Admin on Thu Feb 04, 2010 10:44 am

Режим ҳар қандай пасткашликка қодир!


Мен Қораева Гулшан Тураевна Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашкадарё вилоят бўлими раиси сифатида шуни маьлум киламанки, шу йилнинг 1
февраль кунида “http://www.press- uz.info/ сайтида Мамасолий Рейимов номи остида эьлон қилинган «Правозащитники то не настоящие» сарлавҳа остида эълон килинган мақола бирор асосга эга эмас.


Мақолага кўз югуртирар эканман, бу айнан мен ва ташкилотимизнинг Қарши шаҳар бўлими раиси Нодир Аҳатовларни баъдном қилиш мақсадида ёзилганлигини сезиш мумкин. Унда ўтган 2009 йилнинг 25 декабрь кунида Қарши шаҳридаги “Пахтазор” митти тумани 29 рақамлик кўп қаватли уйнинг ўрта подьезди портлаш оқибатида келиб чиқган баъзи муаммолар билан боғлик фикрлар келтирилган.

Бироқ асосий урғу гўёки мен табиий газдан нотўғри фойдаланиш оқибатида содир бўлган бахтсизликни, яъни портлаш ҳодисасини “террорчилар хуружи” дея оламга жар солганлигим айтилади. Мен айни воқелик нотўғри талқин этилгани ҳолда, унда асосан ЎИҲЖ нинг вилоятдаги икки фаолининг номини бўлғаш кўзда тутилганлигини билдираман.


Биз, яъни мен ва Нодир Аҳатов бу портлаш террористлар хуружи оқибати эканлиги хусусида бирор ахборот воситасига, ёки интернет саҳифаларида
ёлғон хабар тарқатмаганмиз. Кўп қаватли уй атрофи қўриқлангани ва бу бахтсизлик воқеаси маҳаллий ахборот воситаларида ёритилмагани сабаб,
табиийки, бизда ҳам бирор аниқ маълумот бўлган эмас.



3 февраль куни тахминан соат 10.00 лар атрофида мен Мамасолий Рейимов билан ҳам бу борада телефон орқали суҳбатлашдим. Мамасолих Рейимов
“Пресс-уз” саҳифасида эълон қилинган бу мақоладан мутлақо хабари йўқлигини ва ҳаттоки компьютер, интернет хизматидан қандай фойдаланишни
ҳам билмасликлигини баён этди. Аммо у кишини ёнлариги битта «мухбир» ташриф буюриб савол жавоб қилганлигини ҳам қўшимча килди.Мазкур
“мухбир”нинг исм фамилиясини эса мақола “муаллифи” билмаслигини ҳам таъкидлади.



Мамасолий Рейимов ҳақида бироз тўхталадиган бўлсам, у кишининг кўзларида нуқсони бор ва ҳаттоки телефон рақамини ҳам қийналиб теришларини жуда яхши биламан. Шундай экан, у киши томонидан бирор мақола ёзилиши, боз устига рус тилида “ёзишлари” кўпчиликда шубҳа уйғотиши табиий албатта. Шунингдек, мақолада мен ва Нодир Аҳатов “Озодлик” радиосидан ҳам пул олиишимиз таъкидланади. Мазкур бўҳтонга нисбатан биз ушбу радиодан ҳеч қачон ҳеч қанча маблағ олмаганимизни ва “Озодлик” ўз респондентларига пул тўламаслигини ҳам эслатиб ўтмоқчиман. “Озодлик” радиоси респондентларга пул тўлашлари ҳақидаги бўҳтонларни эса фақат Ўзбекистон ҳукумати ОАВ, ҳамда интернет нашрларида учратаяпмиз холос.



Ҳукумат қарамоғида бўлган мазкур интернет нашрида эълон қилинган ушбу мақоладан шундай хулоса чиқариш мумкин: менга ва Нодир Аҳатовга нисбатан бирор бир провокация уюштирилиш мумкин. Режим бугунги кунда ҳамма нарсага қодир.



4-февраль 2008-йил
Гулшан Қораева,Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашкардарё вилояти бўлими раиси.

……………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………

Шарҳ: Бу режимнинг ҳар нарсага қодирлигини кўпчилигимиз 20 йиллик режим фаолиятидан биламиз ва шу сабаб бу жиноий режимнинг бундай навбатдаги пасткашликларидан ҳайратга тушмаймиз.

Мени фақат бир савол доим ўйлантиради: Нега режим малайлари ўзларининг бундай ёлғонлари тез орада фош бўлишини кўра била туриб ҳам қайта қайта ана шунақа пасткашликларга бораверадилар? Уларнинг ҳаммасини ёппасига томи кетиб қолганмикин а?...Ё товба...
http://stopdictatorkarimov.com/Rejim_pastkashliklari.htm

Admin
Admin

Number of posts : 1163
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz