Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Ғаламислар Армияси ва бугунги кураш ҳақида

Go down

Ғаламислар Армияси ва бугунги кураш ҳақида Empty Ғаламислар Армияси ва бугунги кураш ҳақида

Post by Admin Wed Apr 27, 2011 7:02 am

Ғаламислар Армияси ва бугунги кураш ҳақида

Бугун Ўзбекистонда яшовчи оддий инсоннинг оддий яшаш ҳуқуқи йўқ. Бирор инсон эркин ва бемалол, ўзи ёктирган, ўрганган ва қўлидан келган ишни қилиб, меҳнатига яраша ҳақини тинчгина, ғурбатсиз ололмайди.

Ҳатто оғир меҳнат ва минг машаққатлар билан бир амаллаб олган меҳнат ҳақини ҳам ундан тортиб олишга ҳаракат қиладиган оддий йўлтўсарлар ва юлғичлар бор.
Бугун Ўзбекистонда бундай йўлтўсарлик ва юлғичликни нафақат оддий жиноятчилар балки:
• милиса шапкасини кийган,
• прокурор тамғасини кўкрагига тақиб олган,
• судьялик лавозимини эгаллаган,
• ҳокимлик,
• вазирлик ва ҳатто
• маҳалла раиси курсисида ўтирган минглаб ҳукумат одамлари ҳам қилмоқдалар.

Ҳукуматнинг йўлтўсарлари ва юлғичлари оддий жиноятчилардан бир неча карра хавфлироқдир. Чунки нормал жамиятда оддий жиноятчидан бир амаллаб (олишиб-тепишиб ёки ҳамённи бир қисмини унга бериб) қутилиш ёки уни устидан арз қилиб қозига бориш мумкин.
Аммо ғаламислар хукмрон мамлакатда ҳукумат йўлтўсарлари ва юлғичларидан қутилиш амри маҳол, улар устидан арз қилиш эса масалани янада оғирлаштириш деган гап.
Ана шунинг учун ҳам бугун Ўзбекистонда оддий инсоннинг оддий яшаш ҳуқуқи йўқдир.

Ҳар бир нормал давлатда ҳар бир фукаронинг яшаш ва меҳнат қилиш ҳуқуқларини қонун ва ҳукумат химоя қилади. Яьни, аввало бундай ҳуқуқлар когозга туширилиб кейин бу ҳуқуқлар халқнинг етук намоёндалари сафидан танлаб олиб сайланган халқ вакиллари томонидан тасдикланади. Ундан кейин эса бу қонунларни амалга ошириш чоралари кўрилади, бу учун эса халқ вакиллари мамлакатни бошқариш учун бир ҳукуматни танлайдилар. Тайинланган Ҳукуматга эса қабўл қилинган барча қонунларни амалга ошириш, уларни хаётга татбиқ қилиш каби топшириклар берилади. Такрорлайман: Бу нарсаларни фақат нормал давлатлардагина амалга ошириш мумкин.

Агар давлатни бошқариш бир гурух ғаламислар қўлига тушиб колса, у ҳолда бундай давлатдаги тартиб-қоидалар ана ўша ғаламислар тўдаси тузган тартиб-қоидалар билан алмаштирилади.

Аммо ғаламислар тўдаси ахмоқлардан иборат эмас. Улар ўзларининг ғаламисликларини элу-юртга ошкора кўрсатиб қилмайдилар, чунки улар минг зўр бўлмасинлар, барибир халқнинг ғазабидан қўрқадилар.
Халқнинг ғазабини уйғотиш эса улар учун ўзларининг мойликкина амал курсиларию истаган номаьқулчиликларини қилишдек эркинликлардан маҳрум бўлиш демакдир.

Хўш, у ҳолда Ғаламислар Армияси қандай қилиб халқнинг ғазабини уйғотмасдан ўз ғаламисликларини давом эттиришлари мумкин?
Ҳамма гап ана шунда! Ўрисларни мақоли билан айтганда «Итнинг ўлиги ана шу ерга кўмилган», биродари азиз!
Гап шундаки, ғаламислар Армиясининг ҳам ўз "донишмандларию" ўз "маслахатчилари" бор.
Керак бўлса уларнинг ўз "шоирларию", "буюк даҳолари", "халқ қаҳрамонларию", "Ватан посбонлари" ва бошқа минглаб "ватанпарварлари" ҳам бор.


Улар қарийб ҳар бир маҳалла ва қишлоқда ҳам бор, катта -кичик шаҳарларни айтмаёқ қўйинг, у ерда улар гуёки ўн йиллаб саришта қилинмаган ошхонадаги минглаб сувараклар каби ғиж-ғиж босиб ётибди.
Сиз "али" десангиз улар "бали" дейди.
Сиз "қора" десангиз" улар "оқ" дейди.
Сиз "ёмон" десангиз, улар "яхши" дейди.
Қани уларни енгиб кўрингчи! Уларни енгаман дегунча она сутингиз оғзингиздан келади. Агар ҳаттоки Оллоҳ сизга шундай қудрат берган бўлса ва сиз бир амаллаб ана ўша ғаламислар Армиясининг вакилларига оқнинг оқлигини, қоранинг эса қоралигини исбот қила олганингизда ҳам бирор бир самарали натижага эриша олмайсиз.
Нима учун? Ушбу ҳикояни давомини ўқишдан олдин бир дақиқа тўхтангда уйлаб кўринг-чи биродари азиз.


Хўш, ўйлаб бирор тўхтамга келдингизми?
Баракалла, ана энди ўша тўхтамингизни мени хулосам билан солиштириб кўришингиз мумкин.

Мен умид қиламанки, бизнинг фикримиз бир бирига яқин, эеро ушбу масала минг чигал бўлмасин унинг моҳиятини ҳар бир тиришган одам англаб етиши мумкин.

Хулласи калом, ҳақикат учун курашиб, оқнинг оқлигию, қоранинг қоралигини исбот қила олган ҳар бир одам охир оқибатда барибир бирор натижага эриша олмайди, чунки у оддий тартиб ва қонунлар ҳукумат томонидан муҳофаза қилинадиган нормал давлатда эмас, балки Ғаламислар Армияси бошқараётган давлатда яшайди.

Бундай давлатда эса кимнинг айтгани айтган? "Гапирса ҳам бойнинг ўғли гапирсин" деган мақолни замонага мослаштирсангиз у бугун Ўзбекистонда қуйидагидек жаранглаши лозим бўлади:"Гапирса ҳам ғаламиснинг ўғли гапирсин".

Сиз ҳатто ана шу гапни ҳам бугунги Ўзбекистонда очиқ гапира олмайсиз, чунки сизнинг бу гапингиз сизга қимматга тушиши мумкин. Ҳаттоки халқнинг кичик бир гуруҳи бирор қишлоқ ёки шаҳарда ғалаён кўтарганда ҳам Ғаламислар Армияси бу ғалаённи тезлик билан бостириш қудратига эга. Чунки юқорида айтилганидек, улар ўзлари эгаллаб турган курсию маишатга тўла ҳаётларидан ажралиб қолмаслик, қилган ва қилаётган зўравонликлари ва жиноятлари учун оғир жазоларга мубтало бўлмаслик учун улар ўзларининг барча кучларини ана ўша яккам-дуккам ғалаёнларни тезлик билан бостиришга ташлайдилар.

Бунга Тошкент, Наманган, Андижондаги халқ ғалаёнларини қанчалик ваҳшийлик билан бостирилганлиги етарли даражадаги исботу далилдир.
Бундай ғалаёнлар бўлиши эҳтимоли ошиб бораётганини сезган Ғаламислар Армияси ўз қуролли кучлари ва босқинчилари сафи ва сифатини ошириб бормоқда.
Бугун Ғаламислар Армияси 60 000…80 000 минг кишилик қуролли кучларга ва 800 000 кишилик милисалар Армиясига эга.

Аммо бу дегани барча аскарлару милисалар Ғаламислар Армиясига сидқидилдан хизмат қилаяптилар дегани эмас.
Бу салкам бир миллионли қуролли кучлар ичида минглаб мухолиф фикрдаги инсонлар ҳам бор. Улар ҳозирча жим, шунга мажбур улар.
Улар Буюк Ғалаён соатларини кутиб турибдилар.

Буюк Ғалаён бошланган соатлардаёқ улар халқ тарафига ўтиб кетишлари эҳтимоли катта.
Нима учун? Чунки уларнинг кўпчилиги ана ўша эзилган халқнинг фарзандларидир.

Ғаламислар Армияси сафларидаги мухолифлар сафини кенгайтиришни бир йўли бор.
У ҳам бўлса шуки, қандай йўллар билан бўлмасин уларнинг қулоқлари кўпроқ нарсаларни эшитишига, кўзлари эса кўпроқ нарсаларни кўришига эришишдир. Ҳақикат кириб борган қалбларни эса тушуниш ҳам, улар билан мулоқот қилиш осондир.


Қадим замонларда бой бўлишни истаган ҳар бир инсондан энг аввало уддабурронлик, меҳнатсеварлик, зукколик ва ишбилармонлик талаб қилинган бўлса, бугунги замонда, Ғаламислар Армияси ҳукмрон бўлган бугунги Ўзбекистондек бир давлатда бой бўлишни истаган ҳар бир инсон энг аввало такаббур, товламачи, ялоқхўр ва аблаҳ бўлиши лозим.

Бундан тўгри йўл билан бойлик орттирган беш-ўнта омади юришган инсонлар мустасно, албатта.
Аммо уйлаб кўринг а - бойлик орттириш, ўз ҳаётини тўкин-сочин таъминлаш худди лотереяда миллион сўм ютган одамдек фақат ва фақатгина омадга ёки фақатгина ёмонликлар, ҳаром ва ҳариш йўллар билан ишлашга боғлиқ бўлиши керак эмаску, шундай эмасми?

Хулласи калом, бугунги Ўзбекистонда ўзига тўқ яшаш, ҳаётини тўкин сочин таъминлаш учун одамларга оддий меҳнатсеварлик, зукколик, ишбилармонлик ва уддабуронлик камлик қилади. Улар яна нималаргадир, кечирасизу, қандайдир шумликлар ва муттаҳамликларга боришга ҳам қодир бўлишлари керак.

Ғаламислар Армиясининг асосий кучи - бу уларнинг жойлардаги ишончли вакилларидир. Аммо уларнинг жойлардаги ишончли вакиллари сони жуда ҳам озчиликни ташкил қилгани сабаб Ғаламислар Армияси ўзининг ҳокимлиги ва зўравонлигини тез-тез қўллашга мажбур.

Хўш, нега унда доимий ноҳақлик ва ҳукуматнинг аёвсиз зўравонликлари оддий халқнинг сабр-косасини тўлдириб юбормаяпти?
Нега халқ бир жону бир тан бўлиб бундай Ғаламислар Армиясига қарши Буюк Тўлқин бўлиб кўтарилиб, бу ғаламисларни ҳукумат коридорларию ўзининг барча бозорлари, шаҳару қишлоқлари, майдонлару йўлакларидан супуриб ташламаяпти?

Бунинг сабаби оддий. Чунки оддий халқ бундай Буюк Курашни бошлаш учун ўз йўлбошчиларига муҳтож.
Бундай йўлбошчилар нафақат бутун мамлакат миқёсида балки ҳар бир маҳалла, қишлоқ ва каттаю-кичик шаҳарларда ҳам бўлишлари керак.
Айни пайтда бу йулбошчилар нафақат сўзга, балки ишга ҳам чечан, дадил ҳаракатларга ҳамиша тайёр жасур инсонлар бўлишлари лозим.
Шу билан бир қаторда улар ўз ортларидан миллионларни эргаштира олишлари ҳам керак.
Бундай буюк ишларни қилиш бизнинг ҳар биримиздан улкан сафарбарликни талаб қилади.


Сўнгги пайтларда Ватан соғинчи қалбларини ўртаётган инсонлар сони тобора ортиб бормоқда.

Аммо уларнинг ҳар бирининг бошида бир неча саволлар гир-гир айланади:
• Нима қилсам экан?
• Қандай йўл билан Ватанга қайтсам экан?
• Қандай қилсам у ерга тоза виждоним билан кириб бораман ва қутурган итларга ем бўлмасдан тинчгина яшай оламан?
• Қандай қилсам соғинган онаизорим, падари бузрукворим, ака-ука, опа-сингил ва барча қариндош, ёру-биродарларим билан дийдор кўриша оламан?
• Қандай қилиб у ерга қайтиб бориб, тинчгина меҳнат қилиб Она юртимда яшай оламан?
• Бунинг иложи борми?
• Бирор инсон менга бу каби оғир муаммоларни ечишда менга бирор маслахат бера оладими?
- деган саволларга тўла нолаю фиғонлар Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Осиё, Европа ва Америка қитьаларидаги юзлаб давлатларнинг ҳаво тўлқинларини зир титратмоқда.

Бутун дунёга гўзал бир жавоҳирнинг узилган доналаридек сочилиб кетган миллионлаб ватандошларимизнинг бундай саволларнинг ҳеч бўлмаса биттасини ўзларига беришларига мени ишончим комил.

Бу дунёда ўлимдан бошқа ҳамма нарсанинг иложи бор. Шуни аниқ ва равшан айтиш мумкинки, бизнинг бошимизга тушган оғир муаммоларни ҳам ўз ечимлари бор.
У ечим ҳар биримизнинг қалбимизни тўрида ўз вақту - соатини, уни уйғотиб, ҳаракатга солишимизни кутиб ётибди.
Лекин бу саволларнинг оғирлиги ёки хавфлилигидан қочиб уларни ўзингизга бермаслик бу саволлардан қутулишни англатмайди.

Бу саволлар бир умр бизни таьқиб қилиб юраверади.
Эртами кечми бундай саволлар бизни йўлимизга кундаланг бўлиши, тўсатдан довул ағдарган дарахтдек йўлимизга қарсиллаб тушиши аниқ.
Демакки, асосий гап шуки, бундай саволлар бу ёлгон дунёни айланиб-айланиб яна ўзимизга, бизнинг шўр пешонамизга "тарақ" этиб урилиб тўхташи аниқдир.


Ҳар бир инсоннинг ўз аҳволини у ёки бу томонга қараб ўзгартириши энг аввало унинг ўзига, унинг ҳатти-ҳаракатларига боғлиқ.

Эхтиёт бўл фикрингдан,
Ортидан сўзинг келур!
Эхтиёт бўл сўзингдан,
Ортидан қилмиш келур!
Ёдда тутгил - ҳар қилмиш
Одатга айланажак,
Нелигиндан чуқ назар
Такдирингни ёзажак!

Ватанга қайтиш ҳақида бўлаётган ҳамма гаплар ҳақ.
Айникса қайтиш лозимлиги ҳақида айтилаётган таънаю маломатлар ҳақ.
Юрагида ўти, белида белбоғи бор ҳар бир ўзбек, агар у ҳақикатан ўзига бек бўлса, агар у ҳақиқатан ҳам Ватанга қайтишни ўзининг шарафли бурчи деб билса ва бу қайтишни буюк кураш деб қараса у шу бугундан бошлаб қайтиш тараддудига тушсин.

Болалар ва аёллар бизсиз ҳам бу ерда вақтинча яшай олишади. Уларнинг истаганлари эса албатта бизга ҳамрох бўлишлари мумкин, бу уларнинг муқаддас ҳақ-ҳуқуқларидир, буни уларнинг ўзлари ҳал қилишлари лозим.

Биз эркаклар эса болалар ва аёллар олдида бўйинни хам қилиб, қорин тўқ-у аммо кўнгил хокисор яшагандан кўра, Ватан озодлиги учун курашга, Она юртимизни зўравонлик билан эгаллаб турган Ғаламислар Армиясига қарши аёвсиз ғазавотга отланмоғимиз лозим.

Агар чет элларга чиқиб кетишга мажбур бўлган барча юрагида ўти, белида қуввати, юрагида армони ва дилида Ватан қайгуси бор ўзбеклар ва ўзбекистонликлар тўплансак сафимиз ўн мингларга етади. Курашнинг илк дамлари учун бу етарли куч.

Кутиб ўтириш билан эса аҳвол ўзгармайди. (Бу мақола ёзилган санага қаранг! 14 апрел 2007 йил! Бугун мен уни таҳрир қилаётган куним эса 11 март 2009 йил. Вақт оқар сувдек ўтаверади.”Ўтирган буйра, юрган дарёдир”!).

Курашнинг режалари тузилган, гап фақат сизу менга, бизнинг бир қарорга келишимизга қараб қолган холос. Ундан кейин моддий таъминот деган масалалар ҳам бор, аммо улар ҳал қилса бўладиган масалалардир. Масаланинг энг қийин жойи - бу сизнинг бир қарорга келишингиздир.

Ким тайёр бўлса курашга отлансин. Бу отланиш энг аввало ўзини буюк курашга рўҳан тайёрлашдан бошланиши лозим. Қачон ўзингизни тайёр сезсангиз ўша сониядан бошлаб сиз ўзингизни бахтиёр ҳис қила бошлайсиз. Бу гапни сизга ўз кўнглида шундай туйғуларни ҳис қилган одам айтаяпти. Ўзингизни тайёр сезган кун эса нима иш қилишни биласиз. Хотиржам бўлинг, нима қилиш кераклигини тўсатдан билганингиздан сўнг ўзингиз ҳам бунга ҳайрон қоласиз. Буни сизга ё Олооҳ ё унинг сиз каби бир хом сут емган бандаси албатта етказажак.

Хазратқул Худойберди
2007-04-17
(сўнгги, кичик таҳрирлар киритилди: 08.54. 2011 йил.20 Апрел)

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum