Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Ислом Каримовни "Ўзбекистон Президенти ва халқ отаси" деб улуғлайдиганларга бир гап

Go down

Халқ - Ислом Каримовни "Ўзбекистон Президенти ва халқ отаси" деб улуғлайдиганларга бир гап Empty Ислом Каримовни "Ўзбекистон Президенти ва халқ отаси" деб улуғлайдиганларга бир гап

Post by Admin Tue Apr 19, 2011 7:24 am

Ислом Каримовни "Ўзбекистон Президенти ва халқ отаси" деб улуғлайдиганларга бир гап


Бугун Янгиликлар туркуми ичида Любой одам ёмонлик қилса, президентга арз қиламан деган бир гапни ўқиб таъбим хира бўлди ( http://www.ozodlik.org/content/article/9497702.html ).



Бу мақолада айрим содда фуқаролар шунча йиллар давомида халқни эзиб келаётган бир муттаҳамни ўзининг Президенти деб хисоблаши, ҳатто уни ўз отасидан ҳам кўпроқ улуғлаши, бу муттаҳам нима деса уни гапига лаққа тушиши мени лол қолдирди.

Нима эмиш, Любой одам ёмонлик қилса, президентга арз қилар эмиш.

Ё товба! Одам деган ҳам шу қадар лақма бўладими а?

Шу сабаб мен бу одамга ва унга ўхшаган яна худо билсин миллионлаб содда инсонларга, "ҳар қандай бало ёмон одамлардан келади ва бу ёмон ишларда Президентнинг қўли йўқ" деб ўзлари тўқиган афсонага ўзларини ишонтирган, шу "халқ ота"сига ишониб унга Аризаю хатлар ёзадиган инсонларга шундай дегим келади:



Эй инсон! Сен "Президент, халқ отаси" деб ҳурмат қилаётган одамингга арз қилиш учун Тошкентга, уни саройига бориш учун сарф қиладиган барча харажатларинг, ёки унга кечалари ўтириб, кўзингни нурини сарф қилиб ёзадиган барча Аризаларинг ҳайф бу инсонга.

Агар у инсон сани Арзингни бир тийинга олмаса, 22 йил ҳукмронлиги даврида оддий халқдан келаётган Аризаларнинг ҳали бирортасини ҳам ўқимаган бўлса ва сани Аризангни ҳам эшитмаслиги ва ўқимаслиги 1200% аниқ бўлиб турганда сан унга барибир арз қиламан деб уринишингдан фойда борми эй содда инсон? Буларни ўрнига ўша харажатларингни ўзингга, болаларингга ишлатсанг яхши эмасми?



Агар бу гапларга ишонмасанг марҳамат, уриниб кўр, ёз унга аризангни, айтгил унга додингни. Ана ундан кейин кўрасан, қани қанақа жавоб олар экансан. Агар ёзган аризангга ҳеч қанақа жавоб келмаса Аллоҳга шукрлар қилгин. Чунки аризангга келадиган жавоблар сен ишонган Президентдан эмас балки сен яшаб турган тумандаги Президентнинг исковуч итларидан келиши мумкин. Улар келиб сени ҳам Бухоро вилояти Жондор тумани Ойтуғди қишлоғининг 13 нафар фуқароларига қилгани каби жарималарга ботириб кетиши мумкин. Кўзингни оч эй биродар, Ислом Каримовнинг (ва умуман ҳар қандай инсоннинг) кимлигини уни гапларига қараб эмас, балки ишларига қараб баҳолагин.



Ҳазратқул Худойберди

2011.04.19

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum