Форум_Ўзбекистон

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ҳақида

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ҳақида

Post by Admin on Sun Apr 17, 2011 8:38 am

Ҳар қандай зулмга қарши курашнинг ҳар қандай йўли савобдир

Ўзбек халқининг аксарият кўпчилиги узоқ муддат давом этаётган Ислом Каримов бошлиқ ҳукумат зулмидан безор бўлганлиги барчага аён. Давлатни бошқаришни Жаҳолат ва Зулмга, халққа нисбатан доимий равишда босим ўтказишга ва фақат ана шундай йўллар билан ўзининг ҳокимиятини сақлаб қолишга уриниб келаётган бу жинояткор хукумат аслан бир кун ҳам давлатни бошқаришга ҳаққи йўқ. Ва бу ҳукумат аслан бир кун ҳам давлатни ҳақиқий йўллар билан, яъни Қонун ва Тартиб-қоидаларга асосланган ҳолда бошқара олмайдилар.

Ниму учун? Чунки бу ҳукумат давлатни қонунга асосан бошқариши учун унинг барча вазирлари, ҳокимлари, прокурорлари, судьялари ва миршаблари аввало "Қонун" нима эканлигини яхшилаб ўрганиб олишлари керак. Ундан кейин улар қонуннинг ҳар бир сўзига амал қилишни ўрганишлари лозим. Улар ана шундай ишларга, яъни авввало қонунларни чуқур ўрганишга, кейин эса уларга риоя қилишга қодирми? Йўқ.

Ислом Каримовдан бошлаб маҳалла миршабигача қонунни ҳар соатда топташга тайёр. Бу ҳукумат вакилларининг Ўзбекистон қонунларини бузмаган кунлари йўқ.
Чунки "ўрганган кўнгил ўртанса қўймас". Агар давлат қонунга асосланган ҳолда юритилганда на Ислом Каримов, на Шавкат Мирзиёев, на Рустам Иноятов, на Баҳодир Матлубов ва на бошқа бирорта вазир, ҳоким ёки миршаб бу давлатда ишлай оларди.
Сиз итни одамларга қарши акилламасликка ўргатишингиз мумкин. Аммо сиз Ислом Каримов бошлиқ Ўзбекистон ҳукумати вакилларини қонунларга бўйсунишга ўргата олмайсиз. Қон билан кирган жон билан чиқади.

Вазифаси Ўзбекистон халқининг, унинг ҳар бир фуқаросининг кундалик ҳаётини бахтиёр ва осуда бўлишини таьминлаш бўлган бугунги марказий ва маҳаллий ҳукумат вакилларининг биронтаси; вазифаси қонунларни бажарилишини назорат қилиш бўлган бирорта прокурор; вазифаси қонунларни бузганларни жазолаш бўлган бирорта судья; вазифаси жамоат тартибини таьминлаш бўлган бирорта миршаб Ўзбекистон қонунларини на ҳурмат қилади, на ўша қонунлар асосида ишлай олади.

Чунки бу инсонлар қонунлар асосида ишлай бошласалар, у ҳолда улар биринчи кундан бошлаб ҳар қандай қонунбузарларни жазога тортишлари керак бўлади. Хўш, қайси прокурорни ҳадди сиғади Ислом Каримов, Ш.Мирзиёев ёки Р.Иноятовнинг шахсий банк ҳисобларини талаб қилишга?
Эътибор беринг: Бундай қилишга ҳар бир қонуний давлатда яшовчи ҳар бир фуқаронинг ҳаққи бор. Шу сабаб қонуний давлатларнинг раҳбарлари ҳали одамлар сўрамасданоқ ўз ҳисоб рақамларини жамоатчиликка очиқ эълон қиладилар. Ҳаттоки қўшни Россия ҳукумати ҳам бу ишга ўрганди. Аммо Ўзбекистон ҳукумати ўрганмади. Ўрганмайди ҳам.

Чунки ўрганса ва қонунга асосан иш юритса тўсатдан Президентдан тортиб унинг қизлари, хотини, қайинсинглиси, уларнинг болалари, барча вазирлар ва ҳокимларнинг ҳисоб рақамларида, бостирмаларида, махсус сейфларида, хотин,бола-чақаларию тоға ва жиянларининг чет эллардаги банкларда очилган ҳисоб рақамларида Ўзбекистон халқидан ҳар куни уриб, тепиб, сўкиб, қўрқитиб, талаб қилиб, турли туман йўллар билан босимлар ўтказиб олинаётган миллиардлаб долларлар, евролар, лиралар, рупиялар, рубллар ва сўмлар чиқа бошлайди.

Қайси бир прокурор қайси бир вазир, ҳоким, судья ёки Салим бойваччага ўхшаган бир мафиянинг, ёки унинг бирорта жиянини ёки Тошкентдаги бирорта бошқа бойваччанинг ҳисоб рақамини талаб қила олади?

"Ошинг ҳалол бўлса кўчада ич" дейди халқимиз. Аммо бу муттаҳамларни ошлари ҳалол эмаски улар ўз ошларини кўчада кўкракни кериб ичсалар.
Бу зўравонлар ҳукумати бугун шу даражага борганларки, улар ишхоналарида бировни уриб, тепиб, қон қақшатиб, уни бор шудини тортиб олиб, кейин ана шундай зўравонлик йўллари билан топилган пулга бозордан озиқ овқат олиб келиб, гуёки ҳеч нарса бўлмагандек ана шундай ҳаром йўллар билан топиб келган овқатларини болалари билан баҳам кўришади.

Ҳаром еб ўсаётган, отаси ҳалол нима эканлигини фарқига бормайдиган бола ҳалолни фарқига борадими?
Ҳар куни ҳаром еб ўсаётган бундай болалардан келажакда яхши инсонлар чиқиши мумкинми?
Йўқ!
Уларни ана шундай йўллар билан боқаётган отаси, у ишлаётган, уни ва унга ўхшаган юз мингларча инсонларни ана шундай ҳаром йўллар билан яшашга ўргатган ва ўргатаётган давлатдан ва унинг вакилларидан яхшилик кутиш мумкинми?
Йўқ!  

Бу ерда энг ёмон нарса шундаки, Ўзбекистон ҳукуматида ишлайдиган инсонларнинг, юз минглаб миршаблар, прокурорлар, терговчилар, судьялар, ҳокимлар, хуллас уларни аксарият кўпчилигининг кундалик ҳаёти ана шундай ҳаром-ҳаришга ботган ҳолда кечмоқда.
Зўравонлик ва жаҳолатга асосланган сиёсат охир оқибатда одамларни ҳам жоҳил, қўпол, маданиятсиз бўлишларига олиб бормоқда ва  йиллар ўтган сари жамиятнинг барча вакилларини маънавий жиҳатдан тубанлашишга олиб бормоқда.

Ана шунинг учун ҳам бозордаги оддий бир деҳқоннинг бир қоп картошкасини судраб кетаётган миршабга "Худо инсоф берсин ака, мени картошками қайтариб беринг! Мен уни сотиб болаларимга озиқ овқат олиб боришим керак" деб нолигани на миршабга, на бозорда олма-узум сотиб ўтирган бирор бошқа деҳқонга таьсир қилмайди. Чунки миршаб на қонунни, на маънавиятни тан олади, ҳали унга миршаб тегмаган деҳқон эса ўз ғамини ва тинчини ўйлайди, “Оч қорним, тинч қулоғим” деб, “Тағин мени ҳам судраб кетмасин” деб жим ўтиради.

Худди шунингдек, уриб, сўкиб, тепкилаб судга судраб олиб келинган бир бегуноҳ бечоранинг "Мен бегуноҳман, Худо инсофингизни берсин, мени қўйиб юборинг! Мени уриб, тепиб бўйнимга мен қилмаган жиноятларни қўйишди ва мени қийнаб уларни тан олишга мажбур қилишди. Мен бегуноҳман ахир!" дейишига ҳам на бирор прокурор, на судья қулоқ солади. Ҳатто адвокат ҳам уни ҳимояси учун бир сўз айта олмайди. Чунки қулоқ солиш, бировга ачиниш учун аввало улар нормал инсонлар бўлишлари, қонун ва маьнавият нима эканлигини билишлари, нима сабабдан бу нарсалар ҳар бир инсон учун мўҳим эканлигини англаб, уларни чуқур тушуниб етган бўлишлари керак.


Бугунги Ўзбекистон ҳукумати вакиллари ана шундай нормал инсонларми? Йўқ!
Улар қачондир ана шундай нормал инсонлар бўла оладиларми? Йўқ!
Бу инсонларнинг Ўзбекистон давлатини бошқаришга ҳақлари борми? Йўқ!


Шу сабаблар туфайли ўз олдига Ўзбекистон халқини эркини, унинг ҳурриятини, бахту саодатини олиб беришни мақсад қилиб, ана шундай эзгу ниятлар билан тузилган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ўз ишини аниқ ва конкрет режалар асосида бошлаши керак.

Бу ҳаракатга юрагида ўти, кўнглида Ватанни зулм ва жаҳолатдан халос қилишдек буюк мақсадлари бўлган барча инсонлар қўшилишлари, бу Ҳаракатга қўшилган инсонлар эса бир бирларини яхши танишлари, бир бирлари билан тез тез учрашиб туришлари, Ҳаракатнинг мақсад ва вазифаларини аниқ белгилашлари, белгилагач эса уларни бирма бир амалга оширишни бошлашлари керак бўлади.

Бу дунёда энг ёмон нарса мавҳумликдир. Мақсад ва орзу ниятлар саробга айланмаслиги учун аниқроқ ҳаракатлар лозим.

Ҳазратқул Худойберди
2011.04.17


Admin tomonidan Wed Feb 11, 2015 3:08 am da o'zgartirilgan; jami 3 marta o'zgartirish kiritilgan

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг навбатдаги ишлари ҳақида

Post by Admin on Wed Apr 20, 2011 10:28 am

Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг навбатдаги ишлари ҳақида



Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ҳақида сўнгги мақола, аниқроғи Муҳаммад Солиҳ билан шу масала атрофидаги сўҳбат (рус тилида) ferghananews.com - да чоп этилибди (http://www.fergananews.com/article.php?id=6944 ).

Бу сўҳбатда асосий гаплар айтилибди, бу жуда яхши. Ана шу каби гаплар , сўҳбатлар, мақолаларни кўпроқ ўзбек тилида ёзишимиз ва тарқатишимиз керак.



Сўҳбатда келтирилган гаплар, ва айниқса Умумжаҳон Инсон Ҳақлари Баённомасидаги гап ҳақида, яьни "Инсонлар сўнгги чора сифатида, ўзларини зулм ва жаҳолатдан ҳимоя қилиш учун зулмга қарши қўлларига қурол олиб курашишга мажбур бўлмасликлари учун қонун уларни ҳимоя қилиши керак" деган гап ҳақида мен бундан 5..6 йил олдин ёзган эдим.



Аммо афсуски ўшанда кўпчилик бу гапга қарши чиққандилар ва "биз фақат тинч кураш йўлидан боришимиз керак" деган эдилар. Аммо Вақт ва Замон шуни кўрсатаяптики, Диктатура Ҳукмрон бўлган давлатларнинг Ҳокимиятлари кўп ҳолларда ўз ҳокимиятларини сақлаб қолиш учун ўз халқларига қарши ҳеч иккиланмай барча усуллардан, шу жумладан оғир қуроллардан, артиллерия, ва ҳатто танк ва учоқлардан ҳам фойдаланмоқдалар (Ливия, Баҳрейн, Жазоир бунга мисол бўла олади).

Шу сабаб биз ҳам кураш ана шундай оғир бўлишини олдиндан англаб, тушуниб, унга тайёр ҳолда киришимиз керак.



2нчи жиддий масала , ана шу мақола охирида айтилган "Май охирида Ташкилий Қурултой ўтказилади" деган масала атрофида кенг ва атрофлича муҳокама ўтказиш лозим.

Бу масала ўта жиддий бўлгани учун уни кичик гуруҳларда, ими жимида ўтказмаслик керак.

Масалан, мен ҳозирча бу ҳақда ҳеч нарса эшитганим йўқ, ҳолбуки мен ана шундай курашга кирганимга ва шу кунлар келиши учун энг кўп жон куйдирган инсонлардан бириман.

Буни Муҳаммад Солиҳ ҳам, Толиб Ёқубов ҳам, Ёдгор Обид ҳам, Исмоил Дадажонов ҳам, Баҳром Ҳамроев, Муьтабар Тожибоева, Муьтабар Аҳмедова, Абдулазиз Маҳмудов ва яна юзлаб бошқа биродарлар ҳам биладилар. Ана шу биродарлардан қайси бирлари бўлажак йиғилиш ҳақида хабардор қилинганлар? Кимлар у ерга чақирилган? Қайси масалалар муҳокама қилинади? Саволлар жуда кўп.

Шу сабаб бу катта Қурултой масаласини "13 Май Иттифоқи"ни ўзи эмас балки кенг давра тайёрлаши керак. "Маслаҳатли тўй тарқамас" дейди халқимиз.



Жой, чақириладиган одамлар, у ерда кўриладиган Масалалар ва айниқса Ташкилий Гуруҳ аввалги барча ташкилотлардан Ўзининг Кучли Таркиби ва Ишлаш Услуби билан жиддий фарқ қилиши керак.



Чунки ҳозир ўта оғир ва шарафли бир курашнинг катта йўлига чиқаяпмиз. Бу йўлга узоқ ва машаққатли тоғу тошлар ва саҳрою чўллар орқали ниҳоят чиқиб олдик. Энди бир сония бўлсада ана шу Буюк Кураш Йўли бошида тўхтаб, нафасларни ростлаб олишимиз керак. Нафасларни ростлаш жараёнида олдинга қўйиладиган барча қадамларни чуқур ўйлашиб, муҳокама қилиб, барча катта кичик режаларни пухта ва аниқ тузиб олишимиз керак.



Бу буюк кураш йўлига кирган барчамизга бу ишларимизда фаоллик, собитқадамлик, жасорат ва маҳоратлар тилаб



Ҳазратқул Худойберди
2011.04.20

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Диктатура илдизлари ва устунлари ҳақида

Post by Admin on Tue Apr 26, 2011 6:04 am

Диктатура илдизлари ва устунлари ҳақида

Бугун тонгда булбуллар
Хонишлар бошлаганда
Мен сани эсга олдим
Юртим Ўзбекистоним

Бугун тонг саҳардан мени ўйлантирган нарса, бу Ўзбекистондаги Ислом Каримов Диктатурасининг қай даражада тузилгани ва унинг ёввойи ўтга ўхшаб, чор тараф - бутун мамлакатга тарвақайлаб кетган илдизлари ҳақидаги масала бўлди.
Сизларни билмадиму аммо “ҳоким” деган сўзни мен ёқтирмайман. Ҳоким дегани хўжайинларнинг хўжайини дегани. “Жиннини жинни десанг терак бўйи ўсади” дейдилар, бу ҳокимларга “Жаноби ҳоким“ деб мурожаат қилсанг, ҳойнаҳой бир қоп семирса керак ҳар сафар. Ўзининг ҳоким эканлигини бутун вужуди билан ҳис қилувчи бир инсон ўзини фуқаролар билан тенг тута оладими?

Кеча биродаримиз Исломиддин Долимов (Фасебокда) ёзганидек бирор туман ҳокими отда ўтирар экан пиёдага салом берармикин ёки халқ пулларига олинган ҳашаматли “Мерседес” машинасида савлат тўкиб ўтирар экан, машина чорраҳада тўхтаганда, ҳоким деразадан бошини чиқариб йўл чеккасида нос сотиб ўтирган отахонга салом берармикин?
Осмон узилиб ерга тушса тушади аммо на Ислом Каримов, на унинг ҳокимлари оддий халққа биринчи бўлиб салом берадилар. Чунки улар оддий бир камбағал чолга биринчи бўлиб салом берсалар тўсатдан ўзлари осмондан пастга тушиб кетадилар-да. Бунга йўл қўйиш эса мумкин эмас. Улар ҳамиша ғўддайиб, кеккайиб, бўзрайиб, уларни турқини кўрганда бечора от ҳам ҳуркадиган даражадаги кўринишда юришлари керак. Агар халқ сени кўринишингдан зир титрамаса сен ҳақиқий ҳоким эмассан деб ўқитса керак Каримов ўзининг жойлардаги малайларини.


Бу ердаги бир парадоксал нарса шундан иборатки, бу инсонлар ҳамиша икки ўт орасида ёнишга маҳкумлар(Бу ҳам Аллоҳнинг каромати аслида!). Бир томондан улар ўзларини оддий халқ олдида ҳамиша ғўддайган ва кеккайган ҳокимлар сифатида тутишлари ва айни пайтда Ислом Каримов олдида итга ўхшаб ялтоқланиб, уни оёқларига суйкалишлари, ҳамиша ўзларини инсоний қадру қиммматларини ерга уриб, диктатор қаршисида икки букилган ҳолда туришлари, ўзлари суйиб атайдиган “юрт отаси” “гаҳ” деса уни қўлига қўнадиган, “Ёт” деса ётиб, “Тур!” деса турадиган итдан бадтар малайдек тутишлари керак ўзларини.


Рўҳий касалликлар энциклопедиясида шундай бир тушунча бор. Унинг номи шахснинг иккига бўлиниш синдроми¹,².
Бевосита, шахсан Ислом Каримовнинг “каромати” билан бугун Ўзбекистонда шахснинг иккига бўлиниш касалига барча туманлар, шаҳарлар ва вилоятларнинг 200дан ошиқ ҳокимлари мубтало қилинганлар. Бу касаллик сунъий йўллар билан яратилган ва унинг азобини 28 миллионли Ўзбекистон халқи тортмоқда. У касалликнинг қай оқибатларга олиб келганини бугун халқ кўриб, уни азобини ҳар куни тотишга мажбур бўлиб яшамоқда.


Хўш, бу касалликнинг зарарлари қанақа кўринишда бўлиши мумкин? Бу саволга вақти келиб рўҳий касалликлар бўйича мутахассислар жавоб беришар, аммо уларнинг кўзга ташланиб турган зарарлари бор, улар - ана шу ҳокимларнинг Диктатор олдида ерга топталган шахсиятларининг аламини оддий халқдан олишдадир.
Чунки ҳаётдан маълумки энг қопоғон ит - бу ҳар куни жиғига тегиладиган итдир. Бир катта бола ўзидан кичикроқ болани туртиб суртиб ранжитса, ранжитилган бола ўз навбатида ўзидан кичкина болаларни ранжитиб ўз ҳовридан тушиши, шу йўл билан ўз дардига ўзи “малҳам” қўйиши мумкин.

Бундай пасткашликни ёш болалар қилса уларни тергайдиган катталар бор. Аммо бу ишларни катталар қилса уларни тергайдиган ким бор?
Қамоқхоналарда шундай бир тартиб бор: Агар бирор бир “овул”да бирор бир маҳбус умумий тартибни бузса, қамоқхонадаги пахан (яъни маҳбуслар тан олган бир лидер маҳбус) ўша маҳбус билан пачакилашиб ўтирмайди, балки ўша “овул”га жавобгар юзбошини чақириб уни 10 дарра (ёки бошқа бир жазо) билан “сийлайди”. Кейин дарра еган юзбоши ўз “овул”ига қайтиб бориб бояги таартиббузарни 20 дарра билан “сийлайди”. Маҳбус бузган тартиб арзимаган бўлиши мумкин, масалан тамакини ўзгалардан қизғаниб, яшириб чекиш, уйидан келган нарсаларни бошқаларга камроқ бериб ўзига кўппроқ олиб қолишга уриниш ва ҳоказолар.

Буларку майли, қамоқхона бўлгандан кейин у ердаги тартиб қоидалар ёввойи тартибда бўлиши мумкин. Аммо ана шундай тартиб қоидалар кундалик ҳаётда бўлса ва бу ишларни туман, шаҳар ва вилоят ҳокимлари қилсалар, бу нарсалар миллат фожеасидир.

Ислом Каримовдан сўкиш эшитиб, ундан калтак ва тепки еб келган бирор бир вилоят ёки шаҳар ҳокими нима учун чорраҳада тўхтаган машинаси деразасидан башарасини чиқариб нос сотаётган отахонга салом беролмасигини бир сабаби уни калтакдан кўкарган кўзи бўлса, иккинчи сабаби таъбини тирриқлигидан бўлиши мумкин. Ҳозиргина Каримовдан сўкишлар эшитган қайси бир ҳоким халқққа маданиятли муносабатда бўла олади?


Булар Ўзбекистон ҳукумати вакилларининг умумий маданиятлари масалаларидаги муамммолар. Аммо бундан ҳам бадтарроқ нарсалар борки, улар ана шундай муаммолар яратилишига замин яратадилар. Булар - Диктатуранинг қонунлаштирилган асосларидир.

Кўпчиликка маълумки, демократия - бу халқ ҳокимияти деганидир. Демократиянинг ғирт тескариси бўлмиш Диктатура дегани эса бу – бир шахс ҳокимияти деганидир.
Хўш, Ислом Каримов ўз диктатурасини қандай йўллар билан қонунийлаштириб олган?
Биз, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати вакиллари, Ўзбекистондаги Ислом Каримов Диктатурасига қарши курашга кирар эканмиз, нима учун бу курашга кирганимизни, Диктатуранинг қайси томонлари, қайси хатолари ва қайси жиноятлари халқнинг аҳволини тобора ёмонлашаётганига сабачи бўлаёганини, қандай йўллар билан бу Диктатура барпо этилгани ва унинг устунлари нималар эканлигини аниқ ва конкрет кўрсатиб беришимиз керак. Шундай қилсак ана ўша устунларни топиш ҳам, уларни ағдариш ҳам иншооллоҳ осонроқ бўлажак.


Ислом Каримов Диктатурасининг қонуний асосларидан айримлари. Ўзбекистон Парламенти қабул қилган қонунлардан парчалар:

“V боб. Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимини тасдиқлаш тартиби³
34-модда. Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими номзодлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тегишли халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этилади.”

Энди фараз қилиб кўринг, Ислом Каримовнинг “партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказишини”. Каримов биров билан маслаҳат ўтказар эканми? Асл ҳақиқат шундайки, бўлажак ҳокимни номзодини Президентга яқин бўлган турли гуруҳларнинг, аниқроғи, кланларнинг одамлари тайёрлайдилар.

Бу ерда иш худди ким ошди савдосидек бўлади десак катта хато қилмаймиз. Узуқ юлуқ олинган ҳабарларга кўра туман ёки шаҳар ҳокими лавозими учун 100 000 ...150 000 доллар, вилоят тумани ҳокими лавозими учун 200 000...250 000 доллар пора тўланар экан. Бу гап 2002...2005 йилнинг гаплари. Ҳозир ҳойнаҳой инфляция туфайли пораларнинг ўзи ҳам, уларнинг процентлари ҳам осмонга чиқиб кетгандир!

Аммо қуруқ порани ўзи билан ҳали иш битмайди. Порадан ташқари ўша номзод ҳақида яхши характеристика берадиган одамларни ҳам топиш керак бўлади. Ҳалику мушук бепул офтобга чиқмайдиган бугунги Ўзбекистонда бир обрўли одам бепул характеристика берар эканми? Албатта бу одам ҳам ўз ҳақини олади. Хуллас калом, иш шу билан тугайдики, энг катта пул тўлай олган ва энг кучли характеристикани топа олган одам Диктатор ҳузурига сўҳбатга чақирилади. Қолган номзодлар думларини икки оёқлари орасига қистириб келган жойларига қайтиб кетадилар.

Диктатор аввалига ўз ҳузурига келтирилган ҳокимликка номзодни турли масалалар бўйича роса пўстагини қоқади, кейин сиёсат ва иқтисодда роса “обориб-обкелган”дан сўнг уни ҳокимликка тасдиқлайди. Тасдиқламай иложи ҳам йўқ, чунки ўзи аллақачон катта наҳангдек бу номзод берган луқмани ютиб юборган ва энди бу луқмани қайтариб қусиш жон азобидир!
Ана шу каби ишлар бугун Ўзбекистондаги диктатуранинг тармоқларини қуриш ва мустаҳкамлашни асосий усулларидан биридир.

Шундай йўллар билан ҳокимликка тайинланган ва бу йўлда йиллар бўйича йиғиб қўйган каттагина сармоясидан ажралган вилоят ҳокими ишни нимадан бошлайди? Йўқотган сармояларини ўрнини имкон қадар тезроқ қоплашдан албатта! Шу сабаб маъзур тутасиз, агар у хўмрайиб юрган бўлса, отахон ва онахонларга салом беришни унутаётган бўлса. Ахир у бечора ўз ташвиши билан оворада, бўшаб қолган чўнтакларини тезроқ пуллар билан тўлдирмаса у қанақа қилиб бош кўтариб юра олади? Шу пайт уни кўнглига қил сиғадими? Сиз “у пиёдага салом берсин” дейсиз-а Исломиддин.Ҳазил ҳам эви биланда!

“VI боб. Туман, шаҳар ҳокимини тасдиқлаш тартиби
41-модда. Туман, шаҳар ҳокими номзодлари вилоят ҳокими томонидан халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этилади.
42-модда. Туман, шаҳар ҳокими номзодларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани тегишли халқ депутатлари Кенгаши вилоят ҳокими томонидан тақдимнома киритилган кундан эътиборан уч кун ичида кўриб чиқади
http://www.senat.gov.uz/uz/kengash/xalq-deputatlari-viloyat-tuman-shahar-kengashi-namunaviy-reglamenti.html

Бу ерда ҳам спектакл юқоридагидек давом этади. Фарқи шундаки, марказдаги театрлар ҳашаматли, ундаги артистлар ҳам кучлироқ ва буюкроқ. Вилоятдаги театрлар унчалик чиройли , ундаги артистлар у қадар машҳур ва буюк бўлмасалар ҳам улар ҳоким танлаш ва тайинлаш спектаклларини марказдан қолишмасдан, юлғичлик ва муттаҳамликда ҳатто керак бўлса марказдан ҳам ўтказиб амалга оширадилар.

Натижа шу билан тугайдики, яна Исломиддиннинг таъби бадтар тирриқ бўлади, чунки энди мамлакатда хўмрайган, ғўддайган ва қош қовоқлари уйилган ҳокимлар сони тобора кўпая бошлайди. Пора ва таниш билиш билан кимсан Ҳоким деган лавозимларни эгаллаган, “Юртбоши” олдида малайга айланадиган, оддий ҳалқ олдида эса ўзини дунёни устуни деб ҳисоблайдиганлар сулоласи бугун халқ қонини сўриш билан, уни ҳар қадамда камситиш, истаган одамни турли туман уйдирмалар билан қамоққа олиш, кейин пора эвазига озод қилиш, ҳар бир тадбиркор, ишбилармон ва меҳнаткаш инсонларни маълум бир “ҳисса” тўлаб туриш эвазига уларга корхоналар очиш ва уларни юритишга имкон бериш каби минглаб каттаю кичик жиноятларни гуёки шундай бўлиши керакдек бемалол содир этаверадилар.


Қиссадан ҳисса шуки, Ўзбекистонда халқ ҳокимияти ўрнатилган кундан бошлаб “ҳоким” деган сўзлар барча қонунлардан олиб ташланади. Унинг ўрнига “Халқ вакиллари кенгашининг раиси” деган лавозим киритилса, унинг ўзи ҳам, халқ вакиллари ҳам халқ томонидан тенг рақобат асосида, бошқа номзодлар билан хақиқий сиёсий кураш жараёнида ўзларининг ким ва қандай инсон эканликларини кўрсатиб, эркин сайловларда сайланиш орқали давлатнинг маҳаллий ва марказий бошқарув органларига келадилар.



Ҳазратқул Худойберди
2011 йил 26-апрел
www.stopdictatorkarimov.com
---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Манбаалар:

1.Множественная личность — психический феномен, при котором человек обладает двумя или более различными личностями, или эго-состояниями. Каждая альтер-личность в таком случае имеет собственные паттерны восприятия и взаимодействия с окружающей средой. Людям с множественной личностью определяют диагноз «диссоциативное расстройство идентичности», или «расстройство множественной личности». Данное явление известно также под названиями «расщепление личности» и «раздвоение личности».
http://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%9C%D0%BD%D0%BE%D0%B6%D0%B5%D1%81%D1%82%D0%B2%D0%B5%D0%BD%D0%BD%D0%B0%D1%8F_%D0%BB%D0%B8%D1%87%D0%BD%D0%BE%D1%81%D1%82%D1%8C

2. РАЗДВОЕНИЕ ЛИЧНОСТИ - НЕВЕРОЯТНО, НО БЫВАЕТ
«..Не только народная молва, но и история психиатрии даёт богатый материал для изучения этого феномена - множественности «я». В одной и той же физической оболочке, т.е. в одном человеческом теле, сосуществуют два, три, пять и более ментальных двойников. Они могут «сожительствовать» годами, десятилетиями, а то и всю жизнь. Поочерёдно происходит «смена власти», и один из конкурентов как бы захватывает господство над телом – на несколько часов, дней, а то и месяцев.
Спустя какой-то период времени случается нечто вроде кратковременного обморока, который не всегда даже замечают, и человек вдруг становится совершенно другой личностью - с другим характером, другими интересами, другими привязанностями. Впрочем, зачастую он и не знает, что минуту назад был другим, т.е. даже и не подозревает о существовании в себе нескольких «двойников».
Одно «я» может не ведать о том, каким образом в другое время ведёт себя второе (или третье) «я» и что оно вытворяет. Иногда, конечно, бывает и так, что по каким-то косвенным признакам, по рассказам родственников или знакомых один «двойник» догадывается или даже прекрасно осведомлён о других своих «соседях», но воспринимает их не как разные проявления своего же «я», а как отдельных, независимых людей: знает их имена, характер, привычки, симпатии и антипатии. Как мы уже видели на ряде примеров, между собой такие ментальные двойники могут дружить, а могут быть настроены друг к другу недоброжелательно или даже враждебно...» http://www.sunhome.ru/psychology/1133

3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлисларида 2011 йилда кўриб чиқиш учун тавсия этилаётган МАСАЛАЛАР http://www.senat.gov.uz/uz/kengash/xalq-deputatlari-viloyat-tuman-shahar-kengashi-namunaviy-reglamenti.html


Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ва Каримов диктатурасига қарши кураш ҳақидаги актуал хабар ва мақолалар Facebookda

Post by Admin on Wed May 18, 2011 10:13 am

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ва Каримов диктатурасига қарши кураш ҳақидаги актуал хабар ва мақолалар билан Facebookda танишиб бориш мумкин:
http://www.facebook.com/JusticeRebell

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Сукут ҳамиша ҳам ризолик аломати эмас. Видео

Post by Admin on Tue May 31, 2011 10:53 am

Ҳазратқул Худойберди. Сукут ҳамиша ҳам ризолик аломати эмас. Видео: http://stopdictatorkarimov.com/Qashshoqlik_002.AVI


Қашшоқлик. Айнан ана шу нарса турли замонларда барча халқларнинг исён кўтаришга, ўзини ва бола чақаларини нон билан таъминлаш учун ҳар қандай ҳокимиятни ағдар тўнтар қилиб ташлашга мажбур қилган асосий сабаблардан биридир.

Агар Ҳукумат фуқароларнинг оддий ҳақ ва ҳуқуқларини топтаса халқ бунга чидайди. Одамлар “Ҳа, майли. Ҳукуматнинг ўзини барча амалдорларини назорат қилиш имкони йўқдир” дейиши мумкин.

Агар Ҳукумат оналар ва болаларнинг ҳақ ва ҳуқуқларини ҳурмат қилмаса, халқ бунга ҳам чидайди. “Ҳа, майли. Ҳукуматнинг оналар ва болалардан кўра мўҳимроқ ишлари бўлса керак” деб андиша қилади одамлар.

Агар Ҳукумат қариялар ва меҳнатга лаёқатсиз ногиронларга етарлича ёрдам бера олмаса, одамлар бунга ҳам чидайди. “Шунчалик кўп қариялар, етимлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишга Ҳукуматнинг маблағи етмаса керак” деб хўрсиниб қўяди у бечоралар.

Агар Ҳукумат ёш ва навқирон авлоднинг ўқиши, ривожланиши ва уларнинг келажакда етук инсонлар бўлиб етишишлари учун махсус чора тадбирлар кўрмаса, халқ бунга ҳам чидайди. “Ёшлар бир амаллаб ҳаётда ўз йўлларини топиб кетадилар” деб қўя қолади халқ.

Аммо ўзининг кўплаб ҳақ ва ҳуқуқларининг сурункали равишда поймол қилинишига ўрганиб қолган халқ чидамайдиган бир нарса бор. Унинг номи ҚАШШОҚЛИКДИР.

Чунки инсонларни қашшоқликка ҳам қўл силташга имконлари йўқ. Чунки очликдан чирқираб турган гўдакни сиз ҳеч нарса билан алдай олмайсиз. Агар фуқароларнинг кичик бир қисми қашшоқликка маҳкум қилинганда эди, буни тушуниш ва кечириш мумкин эди. Аммо бугун Ўзбекистон фуқароларининг ишга яроқли ва меҳнатга чанқоқ бўлган энг асосий қисми қашшоқликка маҳкум қилинган. Уларнинг сони миллионларни ташкил қилади.

Бунга чидаш ҳам, унга қўл силташ ҳам мумкин эмас!

Агар фуқароларга ўз ватанларида ўзларини бир бурда нон билан таъминлаш имкони берилганда эди, бундай қашшоқликка чидаш мумкин ва айбни инсонларни ўзларига ағдариш мумкин эди.

Аммо бугун Ўзбекистон фуқароларининг катта бир қисми ўз она юртларида ишлаш ва шу йўл билан бир бурда нон топишдек оддий имкониятдан маҳрумлар!

Шу сабабдан улар бола чақаларини аёллар ва қариялар қўлига топшириб, ўзлари Россия, Қозоғистон, Туркия, Украина, Жанубий Корея каби давлатларда иш излаб, сарсон саргардон юришга мажбур қилинмоқдалар.

Бундай ҳолатга чидаш ҳам, унга қўл силташ ҳам мумкин эмас!

Ўз фуқароларини чет элларда сарсон саргардонликка мажбур қилган давлатлар ичида Ўзбекистон дунёда биринчилар қаторидан жой олган. Аҳолининг жами сони 28 миллионга тенг бўлган халқнинг ишга яроқли 12 миллион қисмидан 5 миллиони чет элларда саргардон бўлиб юриши тоқат қилиб бўлмайдиган ҳолатдир.

Бундай ҳолат инсонларни ҳам маънавий, ҳам ижтимоий тушкунликка олиб бормоқда.

Миллатнинг тақдири ва келажаги, мамлакатни бошқариш масалалари бир гуруҳ уқувсиз ва қобилиятсиз амадорларга топшириб қўйилгани сабабли фуқароларнинг ҳаёти кун сайин оғирлашиб бормоқда. Бу нарса ўз навбатида фуқароларнинг сабр тоқатларини тўлдириб юбормоқда.

“Очдан қоч” дейди доно халқимиз. Энг оғир ҳолатдаги қашшоқликка, яъни ўз ватанида меҳнат қилиб, ўзини бир бурда нон билан таъминлашдек оддий инсоний ҳуқуқдан ҳам маҳкум қилинган халқ энди нима қилсин?

Қани, бу саволга ким жавоб беради?

Агар бу саволга жавоб берадиган инсон мамлакатда бўлмаса; Агар давлатни бошқаришдек буюк бир вазифа бир гуруҳ ноқобил, уқувсиз, порахўрликкка бўғзигача ботган, таркиби эса нопрофессионал кадрлардан ташкил топган ҳукуматга топшииришлан бўлса у ҳолда халқнинг бундай ҳукуматдан воз кечишга тўла тўкис ҳаққи бордир!

Муаммони тушунган ва уни англаб етган инсонларгина уни ҳал қилишлари мумкин.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати мамлакатдаги ишсизлик ва у келтириб чиқарган қашшоқликдек оғир муаммони ҳал қилишни ўзининг асосий вазифаларидан бири деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати таркибида турли соҳаларда ўз касбларини мукаммал даражада эгаллаган профессионал кадрлар мавжуд ва улар мамлакатни оғир инқироздан олиб чиқиш қудратига эгадирлар.

Агар сиз ҳам Ватан ва халқ учун, унинг порлоқ бугуни ва келажаги учун ўз ҳиссангизни қўшишни истасангиз Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сафларига қўшилинг.

2011-05-31

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

“Чегара билмас зўравонлик” касали ва “Адолат номи остида қотиллик” ҳақида

Post by Admin on Thu Jun 23, 2011 5:05 am

Ҳазратқул Худойберди: “Чегара билмас зўравонлик” касали ва “Адолат номи остида қотиллик” ҳақида

...Ислом Каримов тўдаси 22 йилдан бери ана шунақа жиноятларни қилавериб юз минглаб инсонларнинг ҳаётларига зомин бўлдилар ва уларни энди ҳеч нарса тўхтата олмайди, чунки уларнинг “чегара билмас зўравонлик” касалликлари ва “адолат номи остида ўлдириш” сиёсатлари бу тўданинг нафақат ҳукумат, балки жиноятчи тўда шаклида ҳам инқирозга юз тутганинини кўрсатади, холос. http://stopdictatorkarimov.com/Murder_of_justice.htm





Бу мақола 2 йил олдин ёзилган аммо у ҳамон долзарб: Диктатор Каримовнинг Рецидивист Ҳукумати http://stopdictatorkarimov.com/Karimovning_Recidivist_Hukumati.htm
http://stopdictatorkarimov.com/Karimovning_Recidivist_Hukumati.htm

Бугун эрталаб янги бир хабарни ўқиб қолдим. Унда қашқадарёлик синглимиз Гулшан Караева, Хўш, ҳукумат нега бизни кузатаяпти, биз қандай хавф туғдиришимиз мумкин? деган бир ўринли савол қўйибди. Ва ўзи унга жавоб беришга ҳаракат қилиб, бундан бир неча йиллар олдин акаси


Жаноб генераллар! Бир ўйлаб кўриш вақти келди http://stopdictatorkarimov.com/Qurqmang_janob_generallar.htm
http://stopdictatorkarimov.com/Qurqmang_janob_generallar.htm

Тунис, Миср ва Яманнинг диктаторлари Бен Али, Муборак ва Солиҳлар “Ўлгунимча шу тахти равонимда ўтиравераман. Жуда чарчаб қолганимда эса ўрнимни Ҳафез Асад, Ким Ир Сен, Ҳайдар Алиларга ўхшаб ўғилларимдан бирига топшираманда, маза қилиб қарилик гаштини суравераман” деб хомхаёл қил

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Ҳаракат байроғи ва логотипи ҳақида ТАКЛИФЛАР

Post by Admin on Sat Jun 25, 2011 7:39 am

Таклиф 1.Байроқ 1:
Байроқ 2:
Байроқ 3:
Байроқ 4:

Байроқ 5:
Байроқ 6.
Байроқ 7:

ҲОЗИР МАСАЛА МАНА ШУ 2 БАЙРОҚҚА ТАҚАЛИБ ҚОЛДИ. РАҲБАРИЯТ КЎРИБ МАЪҚУЛЛАГАНИ МАНА БУ:


АММО РАҲБАРИЯТ КЎРИШГА УЛГУРМАГАНИ МАНА БУ:


Таклиф 2. Логотип 1.
Логотип 2:
Логотип 3:

Сизнинг фикрингиз? Агар Сизда Байроқ ва Логотип ҳақида бирор таклиф бўлса уни марҳамат қилиб бизга билдирсангиз: referi4321@gmail.com


Admin tomonidan Wed Jul 06, 2011 10:43 am da o'zgartirilgan; jami 1 marta o'zgartirish kiritilgan

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати нима учун Ўзбекистон Ҳукуматининг истеъфосини талаб қилади?

Post by Admin on Mon Jul 04, 2011 5:35 am

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати нима учун Ўзбекистон Ҳукуматининг истеъфосини талаб қилади?

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати нима учун Ўзбекистон Ҳукуматининг истеъфосини талаб қилади?

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ҳақида эшитган, бу Ҳаракатнинг турли туман ҳужжатлари, баёнотларини ўқиган одамларда табиий бир савол тўғилиши мумкин. Хўш, нега бу Ҳаракат Ўзбекистон Ҳукуматининг истеъфосини талаб қилаяпти деб.

Албатта бу ҳақда, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсам, Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсати, оғир ва енгил саноати, жамият ва халқ хўжалигини юритиш каби барча соҳалар бўйича Ҳаракатнинг махсус бир Мамлакатни Янгича Бошқарув Концепцияси ишлаб чиқилади.
Аммо бу ҳозирча иккинчи ўринда турган масала.

Биринчи ўринда турган масала – мавжуд ҳукуматни истеъфога чиқариш. Бу осон иш эмас ва у минглар эмас балки миллионларнинг бу Ҳаракатни ва унинг фаолиятини қай даражада қўллаб қўвватлашларига боғлиқ.
Ҳозирча бизнинг сафларимизда Ҳаракатимизнинг дастури ва бизнинг мақсадларимизни тушунган ва уларни қўллаб қўвватлайдиган мингларча инсонлар бор. Аммо бу мингларнинг сони аввалига юз мингларга, кейин эса миллионларга етиши керак. Ҳозир биз ҳамма кучимизни ана шу ишларга ташлаганмиз ва яқин давр ичида сафларимиз миллионларга етишига ишонамиз.

Бу ерда кўтарилган масалага, яъни Ҳаракатнинг Ўзбекистонни Янгича Бошқарув Концепциясини тайёрлаш масаласига келсак, айрим биродарларимдан фарқли ўлароқ, мени уйлашимча, бу ишнинг лойиҳаларини ҳозирданоқ бирин кетин ишлаб боравериш керак. Чунки бу ишлар жуда кўп куч, меҳнат ва сафарбарликни талаб қилади ва уларни қисқа муддатларда тайёрлаб бўлмайди.

Шу учун бундай келажак режалари билан ҳозирданоқ кимлардир шуғулланиб боргани тадбири жоиздир. Тарихдан маълумки, буюк ишлар ҳамиша оддий қадамлар, оддий режаларни тузишдан бошланган. Инсон боласи Ойга парвоз қилиб, унда сайр қилиб юришдан минг йиллар олдин унга тикилиб хаёл сурган, “Шу Ойга учиб борса бўлармикин“ деб. Бугунга келиб инсонлар Ойни забт этдилар ва энди Марс сайёрасига сафар қилиш учун амалий тайёргарликларни бошлаб юбордилар. Машҳур рус саркардаси Александр Суворов “Чўнтагида генераллик юлдузини олиб юрган аскаргина келажакда саркарда бўлиб етишиши мумкин” деган эди.

Ҳўш, нима учун Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Ўзбекистон Ҳукуматининг истеъфосини талаб қилади?
Бунинг сабаблари талайгина, шу учун мен бу ерда фақат уларнинг энг асосийларида тўхталиб ўтмоқчиман.
1. Жамиятдаги ижтимоий-сиёсий адолатсизлик
2. Ишсизлик
3. Кенг илдиз отган порахўрлик
4. Ҳокимият органлари билан жиноий гуруҳларнинг бир бирлари билан чирмовуқдек ўралашиб кетганликлари
5. Маънавиятсизлик ва унинг борган сари, хавфли дааражада кучайиб кетаётганлиги
6. Юқорида келтирилган сабаблар туфайли Ўзбекистон давлатининг кун сайин чуқурлашиб бораётган сиёсий ва иқтисодий инқирози

Бу сабаблар энг асосийлари холос ва уларни кимлардир тан оладими, йўқми, бундан қатъий назар, булар аччиқ ҳақиқатдир.
Касал ўз аҳволини тўлиқ билишга ҳаққи бўлганидек, Ўзбекистон халқи ҳам ўз аҳволини тўлиқ билишга ҳақлидир. Халқнинг ана шу ҳақ ва ҳуқуқларини билишда унга ёрдам бериш ҳамда елкамдаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Муассислар Мажлисининг аъзоси ва Ҳаракатнинг фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар масалалари бўйича масъул вакили деган вазифани тўлиқ ҳис қилган ҳолда мен ушбу лойиҳаларимни сизлар билан баҳам кўришни лозим топдим.

Энди юқорида келтирилган 6та масаланинг ҳар биттасига алоҳида алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман.

1.Жамиятдаги ижтимоий ва сиёсий адолатсизлик.
Бу масала, яъни жамиятдаги ижтимоий ва сиёсий адолат ҳар қандай жамиятнинг энг асосий ўлчов белгисидир. Айнан ана шу критерий қай даражада бажарилишга қараб ҳар бир жамиятга баҳо бериш, бу жамиятда яшайдиган фуқаролар қай даражада бахтиёрлар, уларнинг ҳаёти қай даражада таъминланган, бу жамият адолатли жамиятми ёки йўқми деган саволларга жавоб бериш мумкин.

Бу саволларга берилган жавобларга қараб эса ҳар бир жамият фуқаролари ўзларига кераклича хулосалар чиқариши, жамиятнинг адолатли бўлишини таъминлай оладиган инсонларни ўз ичларидан танлаб, уларга 3 ҳокимиятни, яъни Қонунлар ишлаб чиқарувчи, Мамлакатни бошқарувчи ва Бошқарувни назорат қилувчи Суд ҳокимиятларини бошқаришни топширишлари мумкин.

Агар масъул вазифалар ишониб топширилган инсонларнинг айримлари уларга ишониб топширилган қайсидир вазифаларни бажара олмасалар, у ҳолда улар бу ҳақда очиқ айтишлари ва ўз вазифаларидан истеъфо беришлари керак. Акс ҳолда у ишлаётган масъул вазифа, бўлим, вазирлик ва ниҳоят соҳада инқироз бошланиши табиий бир ҳолдир.

Хўш, бугун Ўзбекистонда фуқароларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқлари қай даражада таъминланган? Бир сўз билан айтадиган бўлсак, жуда ёмон. Кенгроқ таҳлил қиладиган бўлсак гапни олдин ана шу ҳуқуқларнинг маъносидан бошлашимиз керак.

Фуқароларнинг ҳуқуқларини топталишининг асосий сабабларидан бири ҳам аслида ана шу, яъни уларнинг ўз ҳақ ва ҳуқуқларини жуда ёмон билишлари ва ҳатто кўпчилик аҳолининг ўз ҳақ ва ҳуқуқлари ҳақида умуман ҳеч нарса билмаслигидир.
Бунга биринчи навбатда мутасадди одамлар айбдор.

Бизда ҳуқуқлар билан фақат юристлар, адвокатлар, судьялар ва инсон ҳақлари курашчилари шуғулланадилар холос. Аслида эса ҲАР БИР ФУҚАРО ЎЗ ҲАҚ ВА ҲУҚУҚЛАРИНИ ХУДДИ КЎПАЙТИРИШ ЖАДВАЛИНИ БИЛГАНДЕК, ЁДЛАБ ОЛИШИ КЕРАК. Нима учун?
Чунки ўз ҳақ ва ҳуқуқларини яхши билган одамгина уларни талаб ҳам, ҳимоя ҳам қила олади.

Масалан, сиз тўғри йўлда тинчгина ўз машинангизни ҳайдаб кетаётганда сизни ДАН (Давлат Автомобил Назорати) ходими тўхтатса, сиз тўхташингиз керак. Унинг вазифаси:
- сизнинг ҳайдовчилик гувоҳномангизни текшириш;
- йўл қоидасини бузган бўлсангиз, буни сизга тушунтириб, жарима солиш;
- спиртли ичимлик ичган ёки ичмаганлигизни текшириш;
- ва ниҳоят бирор гумон остида (агар унга шунақа сигнал тушган бўлса) машинани ва сизни тинтув қилиш.

Бу ишларни қилишга унинг ҳаққи бор. Чунки бу унинг хизмат вазифасига киради. Аммо бу ишларни қилиш мажбуриятидан ва ДАН хизматчиси сифатидаги ҳуқуқларидан ташқари унинг айрим ҳам фуқаровий, ҳам давлат хизматчиси сифатидаги мажбуриятлари ҳам бор. У энг аввало сизга одоб ва ҳурмат кўрсатган ҳолда ўзини таништириши ва ДАН ходими эканлигини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатиши керак – агар унинг хизмат кийимида ДАН ходими эканлигини кўрсатувчи белги ва унинг шахсий хизмат рақами кўрсатилмаган бўлса. Акс ҳолда сиз ундан энг аввало ана шу нарсаларни талаб қилишингиз керак. Бу энди сизнинг фуқаровий ҳақ ва ҳуқуқларингиздир.

Булардан ташқари сизнинг ДАН ходимининг сизга нисбатан қилган ҳатти ҳаракатлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқингиз ҳам бор. Сиз йўл қоидасини бузмаган бўлсангиз аммо ДАН ходими буздингиз деб туриб олса, у ҳолда ҳар иккалангиз ҳам ўз версияларингиз, яъни иддаоларингизни ёзишга ҳақларингиз бор. Сиз у билан тортишмасдан, хотиржам равишда у берган жарима ёки огоҳлантириш ҳужжатини олиб, кейин уйда хотиржам равишда прокурорга ўз версиянгизни ёзиб, мурожаат қилишингиз керак.

Прокурорнинг вазифаси эса ҳар иккала томоннинг ҳам иддаоларини ўқиб, исбот далилларни кўриб чиқиб қайси томон ҳақ эканлигини аниқлашдир. Агар сиз прокурорнинг ҳам қароридан норози бўлсангиз, у ҳолда энди судга ҳар иккала қарор ҳам асоссиз эканлиги ҳақида Ариза ёзиб мурожаат қилишингиз керак бўлади.

Агар бирламчи туман суди прокурор ва ДАН ходимининг иддаоларини ҳақ деб топса аммо сиз уларнинг қарорларидан норози бўлсангиз, аввалига вилоят, кейин эса Олий судгача шикоят қилишингиз мумкин.

Энг сўнгги қарор - Олий суднинг қароридир. Агар Олий суд ҳам прокурор ва ДАН ходимининг қарорларини маъқулласа, у ҳолда сиз судга кетган харажатларни ҳам, жаримани ҳам тўлашга мажбурсиз.

Агар Олий Суд сизни ҳақ деб топса, у ҳолда сиз барча тўловлардан озод этиласиз ва айни пайтда бу муаммоларга кетган вақтингиз, чеккан ташвишларингиз учун товон тўлашни талаб қилишга ҳаққингиз бор.

Шу биргина мисолда бир фуқаро ва бир неча давлат вакилларининг айрим ҳақ ва ҳуқуқларини кўрдик холос, бундай мисолларни ҳамма соҳалардан келтириш мумкин.

Энг асосийси - бу сизнинг ўз ҳақ ва ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишда барча ишларни охиригача олиб бориш, сизнинг ўз ҳақ ва ҳуқуқларингизни билиш даражангиз ва уларни қай даражада ҳимоя қила олишингизда.
Аммо бундан ҳам мўҳимроқ бўлган бир нарса бор, бу - давлатнинг ўз фуқароларининг ҳуқуқларини қай даражада ҳурмат қилиши ва таъминлай олишидир.

Масалан, сиз камбағал бўлсангиз ва суд қарорига кўра жарима тўлашга мажбур бўлсангиз, у ҳолда сизнинг ижтимоий ҳуқуқларингиз ўртага чиқади, яъни жамият камбағал одамни ҳам ҳимоя қилишга мажбур, бу одам жиноят қилган бўлса ҳам. Нима учун фуқаролар бир жиноятчининг ҳуқуқларини таъминланишини ҳам талаб қилишлари ва унга кетадиган харажатларни ҳам қоплашлари керак? Чунки адолатли жамиятда одамлар инсонийлик қонунларига асосланиб яшайдилар, жунглидаги қонунсизликка асосан эмас.

Бу дегани, жамиятнинг ҳар бир вакили - бойми, камбағалми, ёшми, қарими, соғми ёки касалми, мансабдорми ёки ишсиз одамми БАРЧА ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲАҚ ВА ҲУҚУҚЛАРИ ТЕНГ деганидир.

Ҳар қандай жамиятда, ҳар бир инсон хато қилиши мумкин, беайб парвардигор. Шу учун адолатли жамият фуқаролари хато қилган ҳар қандай жамият вакилига хатосини тўғрилашга ёрдам беришлари, жиноят қилган вакилига эса жиноятига яраша адолатли жазо берилишига эришиш, у жазо муддатини ўтагандан сўнг эса қийинчиликлардан чиқиб олишида унга кўмак беришлари лозим.

Агар юқорида зикр этилган ҳайдовчи камбағал бўлса ва суд қарорига кўра у жарима тўлашга мажбур бўлса, у ҳолда давлат ва жамият унга оғир қийинчиликларсиз ана шу жаримани тўлаш йўлларини топишда ёрдам бериши керак бўлади (масалан, жаримани 10 ёки 20 га бўлиб, секин аста тўлашни таклиф қилади).

Бугун Ўзбекистонда фуқароларнинг ана шу оддий ҳуқуқлари тинимсиз равишда поймол этилиб келинмоқда ва бундай қонунбузарликларнинг бошида энг аввало ДАН ходимлари, солиқ идораларининг казо казолари, участка миршаблари, "Терроризмга қарши кураш" деган дабдабали ном остида тузилган аммо асосий мақсади демократик мухолифат, диндорлар, инсон ҳақлари курашчилари ва журналистларга қарши тинимсиз таъқиб ва тайзиқ сиёсатини олиб борувчи исковуч милисалар, Миллий Хавф Хизмати ходимлари, терговчилар, прокурорлар, судьялар туришибди. Улардан кейин эса туман ва вилоят ҳокимлари, турли туман вазирликларнинг казо казолари ва ниҳоят Президент Каримовнинг ўзи турибди.

Бу давлат идорасида ишлайдиган одамлар қонунларни ҳар қанча бузишмасин уларга биров юрак ютиб бир нарса дея олмайди ва бечора фуқаролар бирор жиноят қилмаган бўлсалар ҳам ботма бот ДАН ходимларига, прокурорларга, солиқ идораси вакилларига, судьяларга, ҳокимлар ва вазирларга фақат пора берибгина қилмаган жиноятлари учун жазодан қутилиб қолишлари мумкин холос. Ҳокимият вакилларининг бу кабии жиноятларини юриспруденцияда “юридик қотиллик” дейишади, яъни адолатни рўкач қилиб жиноят қилиш ва шу йўл билан адолатни қайта ва қайта, ҳар бир ҳолатда ўлдириш бориш.

Ўзбекистонда фуқароларнинг энг кўп бузиладиган навбатдаги ҳуқуқлари бу - фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланмаганлигидир. Хўш, ижтимоий ҳимоянинг ўзи нима?

Ижтимоий ҳимоя деганда мамлакат қонунларнинг ҳар бир фуқаронинг ҳаётини турли туман ижтимоий қийинчиликлар, табиий офат, уруш ва бошқача кўринишдаги барча хавф хатарлардан ҳимоя қилиш тушунилади.
Бу ўринда жамият ва давлат энг аввало гўдаклар, болалар, касаллар, ногиронлар, қариялар ва оналар ва улардан сўнг ҳар бир фуқаронинг ёки фуқаро бўлмаса ҳам Ўзбекистонда яшашга рухсат олган барча инсонларнинг, ишсизларнинг, талабаларнинг ҳақ ва ҳуқуқларини юқорида айтиб ўтилган турли туман хавф хатарлардан ҳимоя қилишни таъминлайди, бу ишлар учун керак бўлган етарли миқдордаги моддий ва маънавий ресурсларни олдиндан режалаштириб, тайёрлаб боради.

Масалан, бир гўдаги билан яшайдиган ёлғиз онанинг ижтимоий ҳуқуқлари уни ва гўдакни ҳар ойда етарли даражада озиқ овқат билан таъминлашни, яшаш учун уй, уйда эса ҳаёт учун керак бўлган барча зарурий нарсалар бўлишини, уларга кетадиган харажатларни тўлагда буу она ва гўдакка давлат зарур миқдорда моддий ёрдам ажратишини назарда тутади.

Бу ёрдамлар шундай бўлиши керакки, токи ёлғиз она ўз гўдаги билан ҳеч қачон бир бурда нонга ҳам, яшаш учун уйга ҳам зор бўлмасин. Болаларнинг барчасига тенг миқдорда улар туғилган соатдан бошлаб то 18 ёшга тўлгунча давлат томонидан нафақа бериб турилиши керак. Бу нафақа боланинг ота онаси ёки таарбиячисига бериб борилади ва у болага зарур бўлган энг керакли нарсаларни олишга етарли бўлиши лозим.

Худди шундай ногиронларга, қарияларга, ишсизларга ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган барча инсонларга энг зарур миқдорларда нафақа бериб борилиши, уларнинг ижтимоий ҳуқуқлари эса давлат томонидан ҳимоя қилиниб борилиши керак.

Энди сиёсий адолатсизликлар ҳақида бир оғиз сўз.




Давоми бор...

Ҳазратқул Худойберди
2011.07.04


Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Туркистон ТВдаги сўҳбат

Post by Admin on Tue Sep 13, 2011 9:08 pm

Ҳаракатимиз фаолияти, диктатурага қарши кураш ва айрим муамммолар ҳақида Туркистон ТВдаги сўҳбат: http://uzxalqharakati.com/archives/2440

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Ўзб.Халқ Ҳаракатига доир бир муаммо ҳақида

Post by Admin on Sun Feb 05, 2012 3:47 pm

2012й. 4 февралда Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти(ЎИҲХЖ)нинг бир гуруҳ аъзолари (Толиб Ёқубов, ЎИҲХЖ фахрий Президенти, Тўлқин Қораев ЎИҲХЖ аъзоси, Абдуҳамид Пўлатов Вице президенти, Турсунбой Ўтамуродов ЎИҲХЖ аъзоси ва номлари сир тутилган Ўзбекистондаги вакиллар) бир кичик Баёнот тарқатишибди. Қисқача маъноси шуки, улар Ҳаракат сафида қолишни лозим топишибди.Бу Баёнотни мен
Ўзб.Халқ Ҳаракати сайтида кўрдим ва Толиб Ёқубов бу гапни тасдиқлади.

Жамиятимиз фаолларининг менга, ўзлари Қурултойда сайлаган раҳбарга, бу ҳақда лом мим демасдан бундай баёнот беришлари ҳурматсизликнинг бир кўриниши бўлди. Мен уларни бу қадамларини демократ бўлганим учун кечираман. Аммо инсоний муносабатлар бундан кейин қандай бўлишини ёлғиз Оллоҳ таоло билади.

Ҳурматсизликниинг иккинчи кўринишии шундан иборатки, бу биродарларим менинг 16 январда Ўзб.Халқ Ҳаракати Раҳбариятига тайёрлаган махсус Баёнотим борлигини билишар эди. Ва у Баёнотни оммавий матбуотда чоп этмасдан Ҳаракат Раҳбариятига уйлаб кўриш ва кейин бу Баёнотга бир муносабат билдиришни талаб қилганимни ҳам билишар эди.

Шуларни била туриб нега улар муддат тугашига 12 кун қолганда шоша пиша, мендан яширинча бунақа баёнот беришди экан? Нима бўлганда ҳам бу инсонлар лафзни икки карра бузишди.

Шу сабабдан мен ўзим битган Баёнотни муддатидан олдин ошкор этишга мажбурман.

Чунки ўз ўзидан маълум бўлдики Ўзб.Халқ Ҳаракати раҳбарияти менинг Баёнотимга жавоб беришдан воз кечган ва унинг ўрнига бизнинг Жамият фаоллари билан тил бириктириб мавжуд муаммоларни ечишдан кўра ёпиғлиқ қозон ёпиғлигича қолиши йўлини танлашган.

Аммо мен илгари ёзгандек бир касалликни даволамасдан унинг ёнидан индамай ўтиб кетадиган одам эмасман.
Агар мен яқинларим, дўстларим ёки биродарларим бирор касаллик билан оғриганларини кўрсам мен аввалига уларга ёрдам беришга, уларни бу касалликдан фориғ бўлишларига ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

Аммо касал одам даволанишни истамаса уни мажбурлаш қийин. Ўлгиси келган одам барибир ўлади сиз уни ҳарчанд шлангалар ва томчи дорилар билан ҳаётини сақлаб тураман деб уринсангиз ҳам.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ҳозир ана шундай оғир касалликка дучор бўлган бир бемор.
Мен уни даволашга уринаман деб роса уриндим, Оллоҳ шоҳид.

Аммо начора, агар улар айрим беморлар каби ўлим йўлини танлашган экан, бу уларнинг ҳуқуқи.
Мен ҳар бир инсоннинг ва ташкилотнинг ҳуқуқини биринчи ўринга, ўзимнинг турли туман қизиқишларим, фикрларимни иккинчи ўринга қўйиб келадиган инсонман.

Менинг бир аниқ, сиёсий кўз қарашим бор: Адолат ва ҳақиқат ҳамиша бирламчидир. Бир буюк адолатга эришиш учун кимгадир қарши адолатсизлик қилиш ёки бир буюк ҳақиқатни деб бошқа бир кичикроқ ҳақиқатдан кўз юмиш мен учун жиноятдек бир гап.

Шу учун мен маъноси қолмаган 12 кунлик кутиш ўрнига Ўзб.Халқ Ҳаракати раҳбарияти номига тайёрланган ўз Баёнотимни эълон қиламан. Кўпчилик ўқиб кейин ҳар ким ўз хулосасини чиқариб олсин.

Жамиятимиз фаолларининг Ўзб.Халқ Ҳаракатида қолишлари уларнинг муқаддас ҳуқуқларидир. Аммо бизлар бундан кейин бирга ишлай олмаслигимиз ҳам ўз ўзидан аён бўлди.

Жамиятимиз фаоллари билан менинг фикрларим бир бирига тамоман зид бўлгани учун мен бугун 5 феврал 2012йилдан эътиборан Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти президентлигидан истеъфо бераман.

Ҳазратқул Худойберди
2012. 5 феврал

Қуйида 16 январда тайёрланган Баёнот
............................................................................................................................................................................

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти БАЁНОТИ
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти(ЎИҲХЖ) Ўзбекистон Халқ Ҳаракат(ЎХҲ)ининг фаолиятида иштирок этишни Ҳаракат тузилишининг илк дамларидаёқ бошлади. Қурултойда ЎИҲХЖ томонидан киритилган мўҳим масалалар ЎХҲ Низоми ва Дастуридан жой олдилар. Кейинчалик ЎИҲХЖ вакилининг Ҳаракат раҳбарияти ва умумий фаолияти жараёнида қўшган ҳиссалари кўп ва самарадор бўлди.

Хусусан Ҳаракат Раҳбарияти фаолиятини тартибли олиб бориш учун Жамият вакили томонидан киритилган қатор таклифлар, шу жумладан Раҳбариятга “Мувофиқлаштирувчи/Координатор” лавозими киритиш, Ҳаракатнинг Ҳуқуқий масалалар Бўлими, Хавфсизлик масалалари Бўлими ва Махсус Стратегик Марказларини тузиш таклифлари, Ҳуқуқий масалалар Бўлимини ЎИҲХЖ вакили томонидан қисқа муддатда олиб борган самарали ва мўҳим фаолияти, Ҳаракат байроғи, Мурожаатларини тайёрлаш, Ҳаракат фаолиятини кучайтириш ва тарғибот қилишга қаратилган 30дан ошиқ сиёсий ва ҳуқуқий масалалар бўйича мақолалар, Раҳбариятда мажлисларни демократик рўҳда олиб боришга бўлган кўплаб уринишлар ўз вақтида ЎИҲХЖ томонидан Ҳаракат фаолиятини яхшилашга қаратилган мўҳим тадбирларнинг айримлари холос.

Аммо Ўзбекистон Халқ Ҳаракати тузилиши жараёнидаёқ ЎИҲХЖ вакиллари томонидан бир неча бор кўрсатилган ва кузатилган жиддий камчиликлар ва уларни бартараф этишга қаратилган ечимлар таклиф этилганига қарамай, афсуски бу таклифлар инобатга олинмади, камчиликлар бартараф этилмади. Аксинча, тузатилмаган камчиликлар секин аста Раҳбариятнинг жиддий ва доимий равишда такрорланадиган хатоларига айланиб қолди.

Булар оқибатида Ҳаракатни кучайтириш ишлари орқага кетди, унинг раҳбар ва фаол вакилларини ҳимоя қилиш ишлари жиддий йўлга қўйилмагани боис Ҳаракат ҳам жисмонан, ҳам маънавий йўқотишларга дучор бўлди.

Фуад Рўстамхўжаевнинг қурбон берилиши, “Адолат ва Тикланиш” ташкилотининг Ҳаракат сафини тарк этишга мажбур бўлиши, ЎИҲХЖ вакилини ЎҲХ Раҳбарияти бўлмиш Муассислар Мажлисидан чиқиб кетишга мажбур бўлиши ана шу йўқотишларнинг айримлари холос.

Ҳаракат Раҳбарияти томонидан йўл қўйилаётган хатолар бу билан тугамади. Раҳбарият вакиллари ва фаолларини Ўзбекистон ҳуқумати айғоқчилари хуружидан ҳимоя қилишга қаратилган чора тадбирлар кўриш ўрнига, узоқ йиллардан бери Ўзбекистон Ҳукумати билан ҳамкорликда Ўзбекистон демократик мухолифатига қарши турли туман фаолиятлар олиб бораётганлиги фош этилган шахслар, бундай айғоқчилар билан ҳамкорлик қилган одамлар (М.Зоҳидов, Ю.Расулов, И.Дадажонов, Д.Худойназаров ва бошқалар) билан ЎХҲ Раҳбарияти яқиндан ҳамкорлик қила бошлади, уларнинг айримлари ҳатто Ҳаракат Раҳбариятига киритилди. Бу нарса охир оқибатда ЎХҲ раҳбариятини кучли инқирозга олиб келишига сабабчи бўлди.

Биз, ЎИҲХЖ вакиллари, токи Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сафларида ва ҳатто унинг раҳбарият органларида юқорида номлари келтирилган шахслар ишлар ёки улар билан ҳамкорлик қилинар экан, биз Ҳаракат сафларида ортиқ қола олмаймиз. Чунки бундай бузғунчи кимсалар билан бир стол атрофида ўтириб бирор бир мўҳим масалани ижобий ҳал қилиб бўлмайди.

Ундан ташқари Ҳаракат Раҳбарлигини бошқариш борган сари диктаторлик рўҳини ола бошлагани, унинг раиси ўз партиясидаги бошқарув услубини Ҳаракатга кўчириб, якка ҳолда бошқарув тизимини ўрнатаётгани ҳам демократик ташкилот қабул қила олмайдиган бир ҳолатдир.

Ўтган 6 ойлик давр мобайнида Ўзбекистон Халқ Ҳаракати секин аста Ўзбекистондаги мавжуд мустабид,зўравон ва жиноий тузумга қарши курашувчи энг катта ташкилий бирлашмага айлана бошлаган эди.
Аммо мустабид тузум жим ўтирмади ва ўзининг турли туман жиноий усуллари билан Ҳаракатни ичидан емириш учун қаттиқ курашди.

Натижада бугун Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ўта оғир аҳволда қолди. Бўлиб ўтган воқеалардан тўғри хулосалар қилиш имконига эга бўлмаган Ҳаракат раҳбарияти ўзининг сўнгги Стокгольм йиғилишида ўз фаолиятини қониқарли деб баҳолади ва бу билан ЎХҲини самарали бошқара олиш қудратига эга эмаслигини очиқ кўрсатди.

Юқорида келтирилган сабаблар ЎИҲХЖнинг Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сафларидаги фаолиятини тўхтатишга мажбур қилаётган шарт шароитлардан мўҳимларидир.

Аммо Жамият фаолларининг эзгу ниятлари, ҳар қандай қийинчиликларга қарамасдан ЎХҲ сафларида туриб Ўзбекистондаги мавжуд диктатура режимига қарши курашни собитқадамлик билан охиригача олиб боришдир.

Шу сабабдан ЎИҲХЖ президенти ЎХҲ Раҳбарияти сафидаги ўз ўрнидан ўтган йилнинг ноябрь ойида истеъфо берган бўлса ҳам Жамият унинг кўпчилик фаолларининг талаби билан Ҳаракат сафларида қолди. Сабаби, бизда ЎХҲ Раҳбарияти бўлиб ўтган воқеалардан тўғри хулосалар чиқариб олади ва ҳатоларни ўз вақтида тўғрилашга уринади деган умидлар бор эди.

Афсуски биз кутган ўзгаришлар Ҳаракат раҳбариятида юз бермади.
ЎХҲ олиб бораётган кураш унинг раҳбариятида юзага келган деструктив шароитда муваффақият сари эмас балки мағлубият тарафга қараб оға бошлади. Бундай шароитда Ҳаракат яқин йиллар ичида ўз олдига қўйган улкан мақсадларга эриша олиши дааргумон, Ҳаракат аъзоларини оғир курашга бошлашда зарур бўлган кучли раҳбарлик, қудрат ва матонат каби мўҳим омиллар етишмайди, Раҳбариятда ҳамжиҳатлик, маслаҳат ила бошқарув каби мўҳим факторлар йўқ. Ана шулар сабаб ЎХҲнинг кураши яқин йилларда самарали бўлиши ва бу кураш ғалабага олиб бориши улкан савол остида қолмоқда.

Шунинг учун ЎИҲХЖ вакиллари фақат бир ҳолатда Ҳаракат сафларида ўз фаолиятини давом эттира олишлари мумкин. Бу учун Ҳаракат ўзининг фавқулодда Қурултойини чақириши ва у ерда унинг раҳбарияти ёппасига истеъфога чиқиши ва янги раҳбарият демократик сайловлар йўли билан сайланиши керак.

Янги сайланажак Ҳаракат раҳбарияти ўзидан олдинги раҳбарият камчиликлари ва хатоларини чуқур таҳлил қилиб, уларни қайта такрорланмаслиги чораларини ишлаб чиқиши лозим.

Ҳаракатга раҳбарлик Коллегиал усулда ёки маъсулиятни теппа тенг бўлиб олган уч раисдош бошқаруви кўринишида олиб борилиши мақсадга мувофиқдир.

Бир пайтлар Ўзбекистон Бирлик Халқ Ҳаракати айнан ана шундай демократик бошқарув услубини қўллаганлиги учун ҳам унинг қудрати буюк ва сафлари жипслашган улкан ҳаракат эди. Кейинчалик уни бошқариш яккаҳокимлик шаклини олгач бу ҳаракатнинг инқирозга юз тутгани барчага аён бўлган фактдир.

ЎХҲ фаолияти давомида диний фикрлар, ғоялар, ҳадисларни сиёсатдан ажратиш ва уларни сиёсий муаммоларни ечиш жараёнига аралаштирмаслик масаласи ҳам Фавқулодда ўтказиладиган Қурултойда жиддий кўриб чиқилиши лозим. Ўзбекистон кўп миллатли, турли диний оқимлар ва гуруҳларга бой бир давлатдир.

Фақат демократик кураш билангина мамлакатдаги оғир сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш мумкин. Бу давр ва замон талабидир.

Аммо афсуски, Ҳаракат Низомига “демократик қадриятлар” сўзи ҳам кўпчилик диний фикрловчиларнинг талаблари билан киритилмади. Бу хато ҳам ўз вақтида, Фавқулодда Қурултойда тузатилиши лозим бўлган масаладир.

Ҳаракат Раҳбарияти вакили бўлган шахслардан бирининг Ўзбекистон Исломий Ҳаракатини Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сафларига даъват қилиши ҳам хато қадамдир. ЎИҲни ЎХҲ сафларига таклиф қилиниши учун ЎИҲ аввало демократик қадриятларни тан олиши керак. Ҳолбуки улар Ўзбекистонда халифат ўрнатиш тарафдори эканлигини кўпчилик билади. Бунга кўз юмиб ЎИҲини ЎХҲ сафларига даъват қилиш ЎХҲ раҳбарларининг тузатиши лозим бўлган хатоларидан биридир.

Юқорида санаб ўтилган шартлар бажарилиши кафолатланса ЎИҲХЖ вакиллари ЎХҲ сафларида ўз фаолиятларини давом эттиришлари ва Ҳаракатни қайтадан, кучлироқ кўринишда оёққа турғазиш, уни янада кучайтириш ишларида фаол иштирок этишлари мумкин.

Ҳазратқул Худойберди
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти президенти
2012.01.16
-----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Орадан 18 кун ўтгач Ҳаракат Раҳбарияти бу Баёнотга жиддий жавоб бериш ва йўл қўйилган хатолар бўйича жиддий ишлаш ўрнига бизнинг Жамиятнинг айрим фаолларини ўз тарафига оғдириб олиб улар билан бирга ишлашни лозим кўришибди.

Уларнинг ишларига омад. Вақт ҳар доим ҳакамдир. Маълум муддат ўтиши билан ким ноҳақ, ким ҳақлигини у барибир кўрсатади. Бу Баёнот бошқаларга сабоқ бўлсин деб чоп этилди.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Раҳбариятининг менинг бу Баёнотимга ҳеч қандай муносабат билдирмаслиги аниқ бўлгани ҳамда бу раҳбарлар билан бирга ишлаб бўлмаслиги ҳам аниқ бўлгаанлиги учун мен бугундан эътиборан Ҳаракатдаги ўз фаолиятимни тамоман тўхтатаман.


Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Re: Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ҳақида

Post by Sponsored content


Sponsored content


Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz