Форум_Ўзбекистон

"Янги Дунё" сайтидаги айрим ахмоқликлар ҳақида

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

"Янги Дунё" сайтидаги айрим ахмоқликлар ҳақида

Post by Admin on Wed Mar 02, 2011 5:46 pm

"Янги Дунё" сайтидаги айрим ахмоқликлар ҳақида

Мен бу сайтга бирорта мақола юбормай қўйганимга 2 йил бўлди. Бу сайтнинг муҳаррири Юсуф Расулнинг ўз сайтини бир пайтлар "Бирлик" партияси сайти юритгани каби турли туман муттаҳамларга бериб қўйиши, уларнинг оадмларни ғашига, нафсониятига тегадиган мақола ва шарҳларини чоп этиши туфайли кўп инсонлар(Муҳаммад Солих, Тўлқин Қораев, Холдорбек ва бошқалар) бу сайтдан мен каби юз ўгирдилар.

"Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан сўнг чиқади" деганларидек ўзининг инсонларни танимаслиги, бошқа таниганларни маслаҳатларига юрмаганлиги оқибатида мана энди Анвар Каримовдан бурни қонаб ҳам бир нарсани тушунмабди бу инсон.

Мен унга юбормаган бўлсамда ўзи сайтимдан олиб чоп этган мени Чақириғимга Марат Зоҳидов муттахам яна бетайин шархлар ёза бошлади.
Уни шарҳи остига мен Юсуфдан бундай бетайинлардан саҳифангизни тозаланг десам бадтар ўчакишгандек бугун ўша муттаҳамни яна бир ахмоқона мақоласини ўз саҳифасида чоп этибди. Шундан сўнг мен унга хат ёздим.

Қуйида бизнинг у билан бугунги ёзишмамиз. Бу кўпчилик учун бир хулоса чиқариш учун чоп этилаяпти.
Юсуфни бу палапартиш ишлари Толиб акани бир гапини эсга солди: У киши "Каримов режими мухолифатчилар сафига раҳна солиш учун улар орасида доимий жанжал фонини яратишга ҳаракат қилиб келадилар ва бу ишни қойилмақом қилиб бажарадилар" деб ёзган эдилар.
................................................................................................................................................................................................................
1нчи Хат:
Юсуф Расулов!
Сиз "Хориждаги МХХ малайларини фош этайлик" деб чақириқ қилдингиз.
Бу тўғри фикр.
Аммо айни пайтда ўз чақириғингизга ўзингиз қарши бораяпсиз. Чунки гап аслида нафақат хориждаги балки ҲАММА ЖОЙДАГИ МХХ малайларини фош қилиш ҳақида бўлиши кетаяпти.

Сиз мен, Толиб ака, М.Солиҳ, Виктор К ва яна кўплаб биродарларнинг гапига эътибор қилмай Мараз Зоҳидовнинг бетайин комментарийларини ҳам, мухолифат ва инсон ҳақлари учун курашувчи инсонларга қарши мақолаларини ҳам домий равишда чоп этиб борасиз.
Манаа бугун яна бир шунақа мақола чоп этибсиз.

Бу нима қилганингиз?
Кўр ҳассасини бир марта йўқотади.
Аммо сиз кўзингиз очиқ бўлса ҳам ҳассангизни ҳар куни йўқотаверасиз.
Сизга нима бўлган ўзи?

Агар мухолифат вакиллари ва инсон ҳақлари учун курашчиларни ҳурмат қиладиган бўлсангиз, уларни мақолалари қаторига бўлсангиз Мараз Зоҳидов каби муттаҳамларнинг ҳам мақолаларини жойлаштирманг.

Агар "Йўқ, менга йўл кўрсатманг. Ўзим биламан нима ққилишни" десангиз, билганингизни қилинг. Аммо бу ҳолда мени ва мухолифат вакилларини мақолаларини улардан сўрамай саҳифангизда чоп этманг! Ана ўша акахонларингиз бўлмиш Зоҳидовларни мақолаларини чоп этаверинг.
Тушундингизми? Одам деган бунчалик латтачайнар бўлмайди!

Сизни ҳаракатларингиздан мен норозиман.
Мен билан мулоқотда бўламан десангиз шу маслахатга қулоқ солинг.
Бўлмаса билганингизни қилинг.
Бу ерда яна "Мен эмас бошқалар чоп этаяпти " деган гапларни йиғиштиринг. Сиз бош муҳаррирсиз шу сайтга. Мен ва ўйлашимча бошқа мухолифат вакиллари ҳам Мараз Зоҳидов акангиз билан бир қаторда туриб сизнинг сайтингизда мақола чоп этишни ўзимизга эп кўрмаймиз. Тушундингизми?

Ҳазратқул Худойберди
2011.03.02
............................................................................................................................................................................................
Ю.Расулни Жавоби:
Ҳазратқул ака!

Марат Зоҳидов, Васила Иноятова, Суҳроб Исмоилов ва бошқаларни ҳукуматга сотилганликдай айблаб келасизлар. Бу мухолифат ичидаги ички урушларни матбуотга, сўз эркинлигига нима алоқаси бор?
Анвар Каримов масаласида фикримиз аниқ. Уни жосуслиги аниқ бўлди. Лекин қолганларни жосуслик қилиб юргани ҳақида бизда бирор далил йўқку! Агар шундай бўлса сўз ва матбуот эркинлиги ҳурмати уларни фикрларини ҳам эълон қилиш бизнинг бурчимиз. Демократия шунақа бўлади. Агар уларни фикри сизга маъқул келмаса алтернатив фикрингизни билдиринг, лекин ҳеч қачон таъқиқ ўрнатманг. У ҳолда сизни диктатор Каримовдан фарқингиз қолмайдику!

Худо кўрсатмасин бир кун келиб ҳукумат тепасига келиб қолсангиз сизга маъқул келмаган фикрларимиз учун бизни таъқибга олмайсиз деб ҳеч ким кафолат бера олмайди.
Кимнидир ёмон кўрганингиз учун жазавага тушиб, матбуот ходимларига, эркин фикрга тўсиқ ўрнатиш яхши эмас.

Ҳурмат билан ЮР.
........................................................................................................................................................................................
Мени 2нчи , сўнгги хатим:

Сиз Юсуф гапни тушунмаябсиз, сўз эркинлигини баҳона қилиб Зоҳидов ва Иноятоваларни ҳимоя қилишингиз сизна яна бир неча бор расво қилишга олиб келади холос..

Олдин Анвар ҳақидаги маслаҳатларга худди ана шундай ёндошиб мана қанақа аҳволга тушиб ўтирибсиз. Энди бундай ҳам бадтарроқ аҳволга тушмаслигингизга ҳеч ким кафолат бермайди.

А.Каримов масаласида сизни фикрингиз бугун аниқ бўлган бўлса, бизнинг у тўғридаги фикримиз 5 йил олдин аниқ эди.

Сизга чамаси яна 5 йил керакдир кимлиги бизларга аниқ бўлган Зоҳидов ва Иноятоваларни кимлигини сиз ҳам ниҳоят тушунишингиз учун.

Сизни қилиғингиз Сўз ва матбуот эркинлигини баҳона қилиб пайғамбариммиз Муҳаммад алайҳисаломни масхара қилмоқчи бўлган муттаҳамларни ифлос ишларини матбуотда чоп этиб кейин ўша икки ярамас швед ва дания рассомларини ҳимоя қилаётган Ғарб демократларини ишига айни ўхшашдир.

Бу икки шахс(Васила Иноятова ва Марат Зоҳидов) ҳақида сиз мен ва Толиб акадан ташқари бошқа тажрибали эски муҳолифатчилардан ҳам сўраб кўриб, кейин хулоса қилинг ука.

Маслаҳатларни тушунмас экансиз, афсус.
Аммо мени талабим ўша: Мени бирорта мақоламни ана ўша сиз ҳимоя қиладиган муттаҳамларни ҳам мақолалари чоп этиладиган саҳифангизга бошқа ҳеч қачон қўйманг.
Бу мени талабим. Сизга бошқа гапим йўқ.

Ҳазратқул Худойберди

Admin
Admin

Number of posts : 1163
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Юсуф Расулов ва Анвар Каримовнинг кимлигини…

Post by Admin on Thu Mar 03, 2011 10:32 am

Юсуф Расулов ва Анвар Каримовнинг кимлигини…
Толиб Ёқубов
Раддия

2011 йил 24 февраль куни www.yangidunyo.com вебсайти муҳаррири Юсуф Расулов томонидан “Эчкига карамни ишондик” номли мақола тарқатилибди. Унда айтилишича:
“Куни кеча “Янги Дунё” веб саҳифасининг таҳририят аъзолари иш бошлашди. Таҳририят ижодий гуруҳида Алибой Йўляхшиев, Толиб Ёқубов, Абдулазиз Маҳмудов, Тошпўлат Йўлдошев, Абдужалил Бойматов, Гулчеҳра Нуруллаева, Исмат Хушев, Камолиддин Раббимов каби кўзга кўринган мухолифат ва инсон ҳуқуқлари фаоллари, ёзувчи -шоирлар, сиёсий таҳлилчилар бор”.
Мазкур ижодий гуруҳга кирган ватандошларимизнинг ҳар бирларига ўзимнинг чуқур ҳурматимни билдирган ҳолда шуни таъкидламоқчиман-ки, бу гуруҳга мени ҳеч ким таклиф қилган эмас, яъни менинг ихтиёрим ҳисобга олинган эмас. Шу сабабли мен ўзимни мазкур сайт таҳририяти аъзоси деб ҳисобламайман.

Бундан ташқари, Юсуф Расуловнинг Қозоғистон қамоқхонасида сақланаётган 29 ўзбекистонлик қочқинларга ва уларни ҳимоя қилаётган ватандошларимизга нисбатан уюштирган провокациясидан сўнг унинг сайти таҳририятига аъзо бўлишга менда маънавий мойиллик йўқ.

Олдинги таҳририят аъзолари кимлар эди?

Буни Қозоғистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилиш хавфи остидаги 29 ўзбекистонлик қочқинларни қутқариш КОМИТЕТИ аъзоларидан Ю.Расулов тамоман яширишга ҳаракат қилди. Дарҳақиқат, гап шунда-ки, айнан www.yangidunyo.com вебсайтида Алмати шаҳар Миллий хавфсизлик комитети (МХК) ва Ички ишлар департаменти (ИИД) қамоқхоналарида азоб тортаётган, суд органлари томонидан ҳақ-ҳуқуқлари ошкора топталаётган 29 ватандошимизни бадном этувчи, иккинчи томондан уларни ҳимоя қилиш ниятида Европада ташкил этилган КОМИТЕТни одамларга ёмон кўрсатиш мақсадни кўзловчи мақола чоп этилди.

Мақола мазкур вебсайт таҳририяти номидан чоп этилгани учун КОМИТЕТ Ю.Расуловга мурожаат қилиб “таҳририят”ни очиқлашни сўради, бироқ у чайналди, олиб қочди, хуллас, илтимосимизни рад этди. Ягона келишув шу бўлди-ки, у КОМИТЕТга: “Сизлар ўз раддияларингизни ёзинглар, мен сайтимга қўяман” дея ваъда берди. Бироқ ВАЪДАСИНИ БАЖАРМАДИ! Яна бир марта такрорлашга рухсат беринг. КОМИТЕТ ўз раддиясини Юсуф Расуловга тақдим этди, бироқ у уни ўз сайтига қўймади. Боз устига сайтнинг таҳририяти мавҳумлигича қолди.

Қинғир иш қирқ йил ўтса ҳам …

Юсуф Расулов ва Анвар Каримовнинг 29 ўзбек қочқини ва уларни ҳимоя қилаётган КОМИТЕТга нисбатан бошлаган қинғир ишларининг кети очилиб қолишига қирқ йил, қирқ ой ва ҳатто қирқ ҳафта ҳам эмас, ҚИРҚ КУН етарли бўлибди. Аллоҳнинг қудратига қаранг! Энди бу шоввозлар бир бирини судга судрамоқчи бўлишаяпти экан. Швед суди нари борса жарима солар, бу азаматлар ўзбек жамияти, тарих, етилаётган авлодимиз суди олдида қандай жавоб беришар экан?

Мен бир нарсадан хавотирдаман. Нега Ю.Расулов этик тор келганда зудлик билан ўз сайтига янги таҳририят – ижодий гуруҳ уюштириб қолди? Мақсад нима? Менинг назаримда қуйидагилар диққатга сазовордир:
1) У Анвар Каримовнинг дағдағасидан жиддий қўрқиб қолган ва бўлажак “жанглар”да янги таҳририят ҳимоясига муҳтожлиги бор;
2) Йўқ таҳририятни бор деб даъво қилиш шармандаликка олиб боришини кўрган муҳаррирнинг бу амалиётга чек қўйишга мажбур бўлган;
3) “Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас” деганларидек, қинғир ишга қўл урган Ю.Расулов навбатдаги қинғир ишини янги таҳририятга тўнкаб юбориши хавфи бор.

Анвар Каримов ким?

Мен Анвар Каримовни кўрмаганман. Бироқ унинг бобоси профессор Олим Каримов билан таниш бўлиш, у инсон билан бирга “Бирлик” халқ ҳаракати Марказий Кенгаши Ҳайъатининг аъзоси бўлиш, кўп марта у кишининг дастурхонларидан таом ейиш шарафига муяссар бўлганман. Домлани Аллоҳ раҳмат қилсин!
Анварнинг отаси генерал бўлганини эшитганман ва қайсидир манбъадан ўқиганман. Бироқ, армия генералими, милиция генералими ёки КГБ (СНБ) генералими – билмайман. Анвар ҳақида талай салбий мақолалар ёзилганини биламан ва баъзиларини ўқиганман.

Юсуф Расуловнинг ўтмишини ва, демак, кимлигини биз билмаймиз. Бироқ Анвар Каримов ўзбек мухолифатининг кўзга кўринган вакили Олим Каримов оиласига мансуб бўлса-да, уни ҳам биз етарлича билмас эканмиз. «Узбекские беженцы в Казахстане – кто они?» номли провокацион мақолани Ю.Расуловнинг айтишича Анвар Каримов ёзган. Демак, Анвар Каримов мазкур мақолани ўзи ёзган ёки унинг муаллифини билган ҳолда буюртмани бажарган.

Анвар Каримов ўзини ўзгаларга қочқинман дея таништиради, деб эшитганман, бироқ у Ўзбекистонга қайта-қайта бориб турар экан ва яна “қочар” экан – буни ҳам одамлар билишади. Анвар Каримовнинг Ўзбекистондан ҳар сафар бемалол “қочишини” тушуниш қийин эмас, бироқ ҳар сафар у БМТ қочқинлар иши бўйича Олий Комиссарининг Бишкек ва бошқа шаҳарларда жойлашган бошқармаларидан қандай қилиб осонликча қочоқ мақомини олишини тушуниш қийин.

Анвар Каримов мен ҳақимда салбий фикр билдиргани ва ёзганини эшитмаганман ва ўқимаганман. Шу сабабли менинг у ҳақида ёзаётганларим ғараз натижаси эмас. Менинг унга нисбатан бўлган шўбҳамни кескин кучайтирганлигининг асосий сабаби эса унинг «Янгидунё» сайти билан боғлиқ бўлган ҳатти-ҳаракатидир.

ОЛИМ КАРИМОВ ва Анвар Каримов. Олим ака қўлларидан келгунча мавжуд мустабид тузумга қарши курашиб ўтдилар. У кишининг невараси Анвар Каримов қўлидан келгунча шу тузумга хизмат қилишни бўйнига олган, шекилли.

Бўлар экан. Қашқадарёлик шиддатли курашчан оиланинг бир аъзосини МХХ ишга олиб, бутун оилани ўзига содиқлик билан хизмат қиладиган гуруҳга айлантирганини кўрганман.

Ҳожатхона ва исловотхонага айланиб бораётган сайт

Юсуф Расулов сўз эркинлиги шиори остида оғзидан нуқул фахш ёғилаётган Марат Зоҳидовга ўхшаш ҳайвонсифат одамларга сайтидан кенг жой бера бошлади. Натижада «Янгидунё» сайти ҳожатхона ва исловотхонани эслатувчи бир жойга айлана борди. Бу ҳол кимни қаноатлантириши мумкин? Ватандаги ёки хориждаги софдил, виждонли ўзбек ижодкорларини бу ҳол асло қаноатлантирмайди. Бу ҳолдан қулоғигача коррупцияга ботган ва, демак, жамиятнинг маънавий бузилиши тарафдори бўлган ҳукумат ва унинг махсус хизмат органлари манфаатдор мумкин, холос.

Ҳукумат ва унинг махсус хизматлари мухолифат орасида ва ҳатто жамиятда доимий жанжал фони ўчмай туриши учун ҳаракат қилишади. Мухолифат ичида жанжал фонини сўндирмаслик унинг кескин заифлашишини таъминлайди. Ўзбекистон ҳукумати ва махсус хизматлари бунга эришишди. Бир неча ўзбекзабон сайтлар, жумладан «Янгидунё» сайти, ҳукуматнинг бу ноғорасига елка қоқиб ўйнаб келаяпти.

«Ўғрини ушланг!» дея ким қаттиқроқ бақиради?

Анвар Каримов Юсуф Расуловни «МХХнинг малайи» деб айблаганини мен бирор жойда ўқимадим. Юсуф Расулов эса шоша-пиша «Хориждаги МХХ малайларини фош этайлик» номли чақириқ-мақола эълон қилибди. Яқиндагина Анвар Каримов билан апоқ-чапоқ бўлган Юсуф Расулов энди нега у билан бирданига қир-пичоқ бўлиб қолганлиги мақоладан кўринмайди. Бироқ мақоладан ким «Ўғрини ушланг!» дея қаттиқроқ бақириши яхши англашилади.

Шошиб қолган Юсуф Расулов ўзини ўта примитив усул билан оқлашга уринади: мен билмай қолибман, мен сезмай қолибман, мен лаққа ишонибман ва ҳ. Унинг мақоладаги ушбу жумласига қаранг (Парча):
«…мендан яширинча қаёққадир телефон қилар, мухолифат фаоллари ва ҳуқуқ ҳимоячиларини қаерда ва нима ишлар билан бандлиги, кимлар қаерда пикет қилишни мўлжаллашгани ҳақида сўзлаб берарди. Айниқса, диндорлар ҳақида менга номаълум кишиларга кўплаб маълумотлар етказганини, Намоз Нормўмин қанақа сайт очгани, Обидхон қори қанақа йиғилиш қилгани, Абутов тўй қилгани, хуллас, барча- барчаси ҳақида кимларгадир оқизмай-томизмай маълумот етказиб берарди» (Парча тугади).
Юсуф Расулов «мендан бошқаларнинг барчаси лох» деб ўйласа керак: Анвар Каримов Тошкентга, МХХга, яширинча телефон қилса, Юсуф Расулов у нима деганини ипидан нинасигача билар экан! Шоввоз! Анвар Каримовнинг МХХга қилган қўнғироғи эхо бўлиб Юсуф Расуловга қайтиб келса керак, деб ўйладим мен. Бошқача тушунишнинг иложи бўлмади.

Мазкур «жанжал»га ким қандай ёндошмоқда?

Самандар Самарқандий номи остида ёзаётган бир ватандошимиз Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) президенти Абдужалил Бойматовни «МХХнинг малайи» дея мақолалар ёзиб келаяпти. Унинг А.Бойматов ҳақидаги охирги мақоласини «Доим тайёр!» дея ўнг қўлини боши узра кўтарган, бўйнига қизил галстук ўраган пионер сифатида тасвирланган суврати билан Юсуф Расулов ўз сайтига қўйди.

Юсуф Расуловнинг шижоатига қараганда у Анвар Каримовдан кейин дарҳол Абдужалил Бойматовни фош этишга киришишини кутиш керак эди. Бироқ… 28 февраль куни Абдужалил менга телефон қилиб бўлаётган воқеа бўйича ўз позициясини билдирди. Унинг фикри бўйича: «сайтни сақлаб қолиш учун Юсуфни ҳимоя қилиш керак» эмиш. Мен эътироз билдирдим: «(1) у Алматидаги ўзбекистонлик қочқинларга нисбатан провокация уюштирди; (2) у қочқинларни ҳимоя қилаётган КОМИТЕТ аъзоларига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатди; (3) ўзингизга нисбатан ёзилган мақолани тап тортмасдан сайтига қўйди; (4) менинг ихтиёримсиз мени сайт тахририятига киритган».

Абдужалил Бойматов ўз фикрида қатъий бўлди: «Агар мен МХХ малайи бўлсам, бу барибир қачон бўлса ҳам ошкор бўлади. Юсуфга нисбатан ҳам шу гап. Ҳозир сайтни сақлаб қолиш керак, шунинг учун мен Юсуфга ёрдам бераман». Бу – оддий бағрикенгликми, сўз эркинлигини кўр-кўрона мутлоқ бир қадриятга айлантиришми, Юсуф Расулов уни ўз сайти ижодий гуруҳига киритгани учун содиқликми – менга тушунарсиз бўлиб қолди.

www.uznews.net сайти раҳбарияти учун ҳамкасблик туйғуси устун келган чамаси, сайтда 28 февральда Анвар Каримов мухолифат сафидаги «ифлос қўй» деб аталган ва Юсуф Расулов сўзларига таянган ҳолда ёзилган мақола берилган. Ўз вақтида мазкур сайт раҳбари ҳам Алматидаги ўзбекистонлик мусулмон қочқинларига қарата салмоқли тош отганини ва у ҳам Юсуф Расулов каби аввал «сизлар экстремизм, фундаментализм ҳақида ёзинглар, биз ўқиб танишайлик, кейин мақолангизни сайтимизга қўямиз» деб ёзганини, бироқ ваъдасини Юсуф Расуловдек бажармаганини эсласак, нега мазкур сайт масалага бир томонлама ёндошганлигини тушуниш мумкин.

Мен муҳтарам Насрулло Сайидовни чин қалбимдан ҳурмат қиламан. Бироқ у кишининг мазкур масалада тутган позицияларини мен хушламадим. Насруллохон Юсуф Расулов ва Анвар Каримов орасидаги конфликтни оддий келишмовчилик, нари борса оддий жанжал деб баҳолаяптилар, шекилли. Ундай эмас.

Мен одамларни махсус хизматлар «қудрати», «ёвузлиги» ва «айёрлиги» билан яна бир марта қўрқитмоқчи эмасман. Ҳатто демократик мамлакатларда махсус хизматлар оппоққина, момиққина бўлмаган вақтда нодемократик давлатларда улар ҳукуматнинг фақат репрессив қуроли сифатида ишлатилишини айтмоқчиман, холос.

Репрессив ҳукумат мухолифатни – кучлими, кучсизми, фарқи йўқ – ўзининг асосий душмани деб ҳисоблайди ва уни янада кучсизлантириш, унинг сир-асрорларини билиш, танлаган ориентациясига зарба бериш учун ҳеч нарсадан қайтмайди ва ҳеч нарсани аямайди.

СССР пайтида ДХҚ (КГБ)да хизмат қилиш шараф ҳисобланган, бироқ аксарият ҳолларда бу хизмат чекистга моддий бойлик келтирмаган. Ҳозирги вақтда Россия ФСБда хизмат қилиш кўп жиҳатдан шарафлигини йўқотди ва чекистлар коррупцияга шўнғидилар. Ўзбекистон МХХда хизмат қилиш ҳамон шарафли касб ҳисобланиб келаяпти ва айни пайтда бойлик орттириш манбъаига айланган.

Юсуф Расулов ва Анвар Каримовнинг кимлигини мен билмайман, бироқ уларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси МХХ айғоқчиси бўлса, уларга “Йиғиштиринглар бунақа бемаъни ишларни!” дея танбеҳ бериш нафақат кулгули, балки мутлақо бефойда.
http://uz.hrsu.org/2011/03/03/%D1%8E%D1%81%D1%83%D1%84-%D1%80%D0%B0%D1%81%D1%83%D0%BB%D0%BE%D0%B2-%D0%B2%D0%B0-%D0%B0%D0%BD%D0%B2%D0%B0%D1%80-%D0%BA%D0%B0%D1%80%D0%B8%D0%BC%D0%BE%D0%B2%D0%BD%D0%B8%D0%BD%D0%B3-%D0%BA%D0%B8%D0%BC/

Admin
Admin

Number of posts : 1163
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz