Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

“Ўтюраклар” Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти Францияда рўйхатга олинд

Go down

“Ўтюраклар” Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти Францияда рўйхатга олинд Empty “Ўтюраклар” Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти Францияда рўйхатга олинд

Post by Admin Mon Feb 28, 2011 6:10 am

“Ўтюраклар” Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти Францияда рўйхатга олинди

Шу кунларда Францияда яшаётган таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, Интернет нашримиз асосчиси ҳамда “Ўтюраклар” Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг хабар қилишича, куни кеча унинг номига Париж шаҳри полицияси Бош бошқармасининг томонидан махсус мактуб келган ва унда “Ўтюраклар” Клуби Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти 3 февраль 2011 йилда W751208462 рақам билан давлат рўйхатига олингани ҳақида маълум қилинган.

Билдирув мактубида шунингдек, уюшмалар ҳақидаги шартномаларга оид 1 июль 1901 йилги Қонун ва давлат бошқарувини

мувофиқлаштиришга оид 16 август 1901 йилдаги Қарорга амал қилинган ҳолда мазкур ном, яъни “Ўтюраклар” Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳалқаро жамияти номи остида қабул қилинган ташкилот рўйхатдан ўтказилганини маълум қилгани айтилган.

“Ўзбекистон ҳукумати томонидан тинимсиз таъқибга олинган ва экстремистик ташкилот сифатида қораланиб келган “Ўтюраклар” Клуби бугунги кунда Францияда давлат рўйхатидан ўтказилди ва яқин муддатларда бир нечта давлатларда ташкилотимизнинг бўлимлари ҳам фаолият юрита бошлайди. Франция ҳукумати томонидан “Озодлик, Тенглик, Биродарлик” номидаги юксак мукофоти билан тақдирланган ва юридик мақомга эга бўлган “Ўтюраклар” Клуби албатта бундан кейинги фаолиятини кучайтиради”, деди Мўътабар Тожибоева.

“Ўтюраклар ” клуби 2000 йилнинг январида Ўзбекистон Халқ Демократик Партияси (Ўз.ХДП ) Марғилон шаҳар Кенгаши Зуҳро маҳалласи бошланғич партия ташкилоти қошида ташкил этилган. Мўътабар Тожибоева ўша пайтда Бошланғич партия ташкилоти котиби ва янги ташкил этилган “Ўтюраклар ” клуби раҳбари эди. М.Тожибоеванинг айтишича, Зуҳро маҳалласи наркотик моддалар савдоси илдиз отган ҳудудлар бўйича республикада биринчилар қаторида турарди. Клубнинг ташкил этилишидаги сабаблардан бири ҳам шу иллатларга қарши курашиш эди. Клуб зиммасидаги вазифани уддалайди ҳам. Мана шу йўналишдаги фаол ҳаракатлар туфайли Клуб фарғоналик Иҳтиёр Эминчаев исмли 13 ёшдаги норасида гўдак билан боғлиқ бўлган фожеали ҳодиса билан тўқнаш келади ва айнан мана шу воқеа кейинчалик Клубга қарши кампаниялар бошланишига асос солади.

2002 йилнинг февраль ойида 13 ёшдаги Иҳтиёр Эминчаев маҳалладаги бангихоналарнинг бирига келиб, томирига қорадори санчади. Юборилган модда катта миқдорда бўлгани учун у воқеа жойининг ўзидаёқ жон таслим қилади. Бу ҳодиса гиёҳванд моддалар сотувчи бир аёлнинг уйида содир бўлади. Уй эгаси ва унинг шериклари ярим кечаси мурдани ахлатхонага ташлаб кетишади. Прокуратура бу жиноятни бахтсиз ходиса сифатида расмийлаштиради ва жиноят ишини тугатади. Кейин, Клуб томонидан мазкур воқеа юзасидан ўтказилган текширув натижасида Фарғона вилояти Ички Ишлар Бошқармаси томонидан ашёвий далил сифатида жиноятчилардан тортиб олиниб, йўқ қилиниши лозим бўлган наркотик моддаларни бу аёл айлантириб сотиш билан шуғуллангани маълум бўлган. Клуб буни очиқлагач, унинг фаолиятига нисбатан ҳукуматнинг тазйиқлари бошланган. 2002 йилнинг июнидан босимлар қўлланилиши авж олган. Сабаби, Клуб бунданда оғирроқ кўплаб жиноятларнинг негизини аниқлай бошлайди.

2002 йилнинг январь ойида Ўз.ХДП Марғилон Кенгаши пленумида “Ўтюраклар” клубининг икки йиллик фаолияти муҳокамаси пайти М.Тожибоеванинг икки йиллик ҳисоботи тингланиб, маъруза пленумга ахборот учун қабул қилинади. Маъруза пленум иштирокчиларини жудаям руҳлантирган ва пленум қарорига биноан клубни республика миқёсида шакллантириш учун партия Кенгашларига бир қатор топшириқлар ҳам берилган эди. Аммо пленумдан олти ой ўтиб, ҳукуматнинг тазйиқи остида қолган партиянинг Марғилон Кенгаши раҳбари Муҳаммадали Исоқов тўсатдан: “Мўътабар Тожибоева икки йил вақт мобайнида партияда хизмат қилмагани учун партия сафидан ўчирилсин, “Ўтюраклар” клуби ёпилсин” деган, мазмунда қарор чиқаради. Яна озроқ вақт ўтгач, партия сафидан чиққан эсада Клуб раҳбари сифатида ўз фаолиятини давом эттирган М.Тожибоева қора кучга, унинг раҳбарлигидаги Клуб эса ғайриқонуний, экстремистик руҳдаги ташкилот деб қўрилина бошланди.

Шунга қарамай Мўътабар Тожибоева асос солган Клуб фаолияти сақлаб қолинади ва ҳатто 2003-2004 йиллари ташкилот қошида “Ўқув муассасаларида инсон ҳуқуқлари”, қишлоқ аҳолиси ҳуқуқлари билан шуғулланувчи “Халқпарвар”, “Диний эътиқод ва инсон ҳуқуқлари”, “Қийноқларга қарши ҳуқуқшунослар”, “Оператив журналистлар”, одам савдосига қарши курашувчи “Орият” нодавлат ташкилотлари фаолият юрита бошлади. Беш йиллик фаолияти (2000-2005) давомида ташкилот 700 дан ортиқ ёзма ва оғзаки мурожаатларни кўриб чиқди. Бу шикоятлар асосида 50 мингга яқин фуқаронинг ҳуқуқлари тиклаб берилгани айтилмоқда.

Ўзбекистон хукумати томонидан айни ҳаракатлар, яъни маҳаллий фуқароларнинг топталаётган ҳуқуқларини тиклаш йўлидаги уринишлар мамлакат Конституциявий тузумига тажовуз сифатида баҳоланиб келинган, жамият раҳбари эса исломий экстремистларнинг ғоявий етакчиларидан бири сифатида марказий ўзбек нашрлари орқали қораланиш кампанияси авж олган бир пайтда, 2008 йилнинг 10 декабрь Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясининг 60-йиллик юбилейи куни “Ўтюраклар” Клуби Франция Республикасининг энг нуфузли “Озодлик, Тенглик, Биродарлик” мукофотига сазовор бўлди. Орадан икки йил ўтиб айнан Франция Республикаси жамиятга ўз худудида расман тан олинган ҳолдаги фаолият эркинлигини яратиб берди.

http://www.jarayon.com/index.php?option=com_content&view=article&id=1248:2011-02-25-23-02-22&catid=54:habarlar&Itemid=70


www.Jarayon.com


Мен Мўътабархонни ва Клубнинг барча аъзоларини расман руйхатдан ўтганлари билан табриклайман ва уларни Ўзбекистон жамияти учун ўта мўҳим бўлган фаолиятларида улкан ютуқлар тилайман!

Ҳазратқул Худойберди

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum