Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИНИ ХОТИРЛАБ

Go down

Ўзбекистон - ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИНИ ХОТИРЛАБ Empty ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИНИ ХОТИРЛАБ

Post by Admin Wed Feb 16, 2011 6:12 am

ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИНИ ХОТИРЛАБ
Муҳаммадсолиҳ Абутов

1999 йил 16 феврални Ўзбекистонда оммавий қатағонлар бошланган кун дейишимиз мумкиндир. Чунки, айнан ўша кундан бошлаб бутун Республика бўйлаб, оммавий равишда диндорлар қамоққа олина бошланди. Ваҳҳобийлик, Салафий,Таблиғчи, Нурчи, Акрамий, Жиҳодчи Ҳизбут Таҳрир ва ҳаказо номли ”экстремистик террористик” гуруҳларга аъзоликда айбланиб ўн мингдан ошиқ диндорлар қамоққа олинди.
Шунингдек, Эрк ёки Бирлик каби мухолиф партияларга аъзо сиёсатчилар ва ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам ҳибсга олинди. Уларни аксарияти Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексини 159 ва 244 моддалари билан “Ўзбекистон Республикасига тажовуз қилишда, Конституцияциявий тузумни ағдаришга урунишда ва ноқонуний диний гуруҳлар тузишликда” ва ҳаказоларда айбланишди.

Мана 12 йил бўлди шу қатағон машинаси ишлаб турибди. Ҳали ҳануз ўн минглаб диний ва сиёсий маҳбуслар турмаларда ётишибди. Қанча одамларни турмалардан ўлиги чиқди.
Каримов режимини ўз халқига нисбатан бундай қатағон сиёсатини юритишда айнан 1999 йил 16 февралидаги Тошкент шаҳрида портлаган бомба сабаб бўлди. Айни сабаб унга қатағон сиёсатини оқлашга имкон яратди. Диктатор ўз режимини мустаҳкамлаб олди. Ва ўзига мухолиф бирорта ҳаракатни фаолиятига имкон қолдирмади.

Шу маънода айтиш мумкинки, 16 феврал Ўзбекистоннинг янги мустақилликдан кейинги тарихидаги энг қаро кунлардан биридир. Яъни оммавий репрессияни бошланган кунидир. Диктатор режимини кучайтирган кундир. Шу муносабат билан Ўзбек мухолифати вакиллари томонидан шу кунни айнан қатағон қурбонларини хотирлаш куни сифатида эълон қилиниши ва бу кун ҳар йили мухолифат томонидан ноҳақ қатағон қилинганларни хотиралаш мақсадга мувофиқдир.

Бу мавхзуда 13 Май иттифоқи томонидан 5 ой олдин ҳам бир баёнот тарқатилганди. Аммо мухолифат томонидан бунга эътибор берилмади.
Шу маъгода бу кунги таклифимизга мухолифат вакилларидан муносабат билдиришларини ҳам кутиб қоламиз.
Каримов режими тугатилган кейин ҳам бу кун яқин тарихимиздаги қонли қора кун сифатида эсланиши лозим. Бу каби қаро кунларни эслашлик ва уни қайта такрорланмаслигига ҳаракат қилишлик ҳаммамизни бурчимиздир. Биз шу кун муносабати билан Каримов даврида турмаларда азоблаб ўлдирилган барча мўмин мусулмонларни Аллоҳ раҳматига олишини сўраб дуолар қиламиз. Ва турмаларда ётган минглаб биродарларимизни Алллоҳу Таъоло тез кунларда ёруғ кунларга етказсин деб сўраймиз. Бу каби қонли қаро кунлар халқимиз бошига ва умуман ҳеч бир халқ бошига тушмасин деб дуолар қилиб қоламиз!

http://sahwii.com/2011/02/15/қатағон-қурбонларини-хотирлаб/


Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон - ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИНИ ХОТИРЛАБ Empty Ўзбекистон халқининг қаро кунлари

Post by Admin Wed Feb 16, 2011 6:14 am

Ўзбекистон халқининг қаро кунлари

Ислом Каримов Ўзбекистон давлати бошига келган кун 23 Июнь 1989йил аслида энг қаро кун.

Ўша кун бу иблис Москвадаги коммунист акахонларининг (Политбюронинг) тавсияномаси ёрдамида Ўзбекистон Компартиясининг Биринчи котиби бўлди. Кўпчилик биладики, Совет тузуми даврида жумҳуриятлардаги маҳаллий Компартияларнинг биринчи котиблари дегани ўша жумҳуриятнинг давлат бошлиғи дегани эди.

Ундан кейин 16 январь 1992йил Тошкентда Талабалар намиойиши аёвсиз ўққа тутилган кун.

Ундан кейин энг даҳшатлиси, бу 13 Май 2005йилда Андижонда 25000лик намойишчилар қирғин қилинган кун.

Бу саналарнинг ҳар бирини эслаб, улаарни такрорланмаслиги учун кўп ишлар қилиниши керак.

Аммо буларни ичидан бир кунни танлаб олиб, фақат ўша кунни Ўзбекистоннинг қаро куни дейишимиз адолатдан бўлмас.

Ўзбекистон Ҳукумати бошида Ислом Каримов ўтирган ҳар бир кун аслида Ўзбекистон халқи учун қаро кундир. Кеча ҳам, бугун ҳам ва эртанги куни ҳам!

Ҳазратқул Худойберди
2011.02.16


Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum