Форум_Ўзбекистон

Мисрда буюк ғалаба! Диктатор Муборак ағдарилди!!!

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Мисрда буюк ғалаба! Диктатор Муборак ағдарилди!!!

Post by Admin on Fri Feb 11, 2011 4:43 pm

Мисрда буюк ғалаба! Диктатор Муборак ағдарилди!!!


Мана қадрли дўстлар, 30 йил диктаторлик қилиб Миср халқини эзиб келган Ҳусни Муборак 17 кунлик тинимсиз намойишлардан сўнг ҳокимиятдан ағдарилди.
Менда уни ағдарилгани ҳақидаги туйғу вице президент бу ҳақда айтишидан роппа роса 1 соат олдин пайдо бўлди. Бу ҳақда Твиттердаги биродарларга айтганимда улар "Умид қиламиз шунга" дейишди.

Улардан бири (yulafli ) Муборакни оиласи билан бир курортга кетганида у яна қачон чиқиб бирор нарса деяр экан деганида мен унга "Энди Муборакдан бирор Баёнот кутиб ўтирма. У кетди ва ҳеч қачон бошқа қайтиб келмайди!" дедим. Ўшанда соат 16.00 эди. Шундан сал ўтгач Диктатор Муборакни кетганлигини 2нчи белгисини кўрдим. Бу аскарлардан бири танк ичидан чиқиб қўзғолончилар қўлидан бир Миср байроғини сўраб олиб уни танк узра кўтаргани бўлди.

Орадан 1 соат ўтгач вице президент Сулаймон Муборакни истеьфо бергани ҳақида хабар берди.

Илоҳим энди барча мисрликларнинг эришган бу Буюк Ҳуррият Ғалабаси минг йиллар давомида Шарқда Тинч йўллар билан қўлга киритилган ҳуррият тимсоли бўлиб чарақлаб турсин ва бошқа араб ва турк давлатларида ҳам ҳуррият ғалаба қилишга кучли бир туртки бўлсин!

Бу Ҳурриятнинг кучли нурлари Ўзбеекистон ва Буюк Туркистон ўлкаларига ҳам ҳурриятнинг кириб келишига бир замин яратсин. Овмин Аллоҳу акбар!!!Ҳаммаларингизга Буюк Миср Ҳуррияти Ғалабаси муборак бўлсин!!!

Шоду хуррамлик ила
Ҳазратқул Худойберди
2011.02.11 соат 17.38
Қуйидаги Ал Жазира канали орқали Қоҳирадаги Ғалаба тантаналарини томоша қилинг: http://english.aljazeera.net/watch_now/

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Аскарлар ва миршаблар халқ билан бирга!

Post by Admin on Fri Feb 11, 2011 4:59 pm

Миср халқининг қувончи чексиз. 30 йил эзилган халқнинг узоқ кутган ғалабасини тасаввур қилиш учун бугун Мисрда, Қоҳирада, Таҳрир майдонида бўлиш керак. Интервью бераётган одамларнинг кўпчилиги йиғлаб, овозлари титраб ўз қувончларини айтмоқдалар. Бир неча йигитлар бир аскарни бошларига кўтариб олишган. У эса қўлида байроқни силкитганича "Яшасин Ҳуррррриииияяяят!!!" деб тўхтовсиз ҳайқирмоқда! Миршаблар ҳам халқ билан баб баравар хурсандчилик қилмқодалар! Чамаси диктатор Муборак ҳаммани жонига тегиб кетган экан. Золимдан ниҳоят қутилган халққа бу Ҳуррият фақат ва фақат Озодлик, Тенглик ваАдолат каби буюк эркинликларни олиб келади!

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz