Форум_Ўзбекистон

Жасур журналистлар Саодат Омонова ва Малоҳат Ишонқуловаларга

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Жасур журналистлар Саодат Омонова ва Малоҳат Ишонқуловаларга

Post by Admin on Fri Dec 10, 2010 6:22 am

Жасур журналистлар Саодат Омонова ва Малоҳат Ишонқуловаларга

Бўрилар галаси ичида яшаб
Уларни инсофга чақирай дейсиз
“Инсофли бўлинглар барчага бирдек”
Шу каби шиорлар қиласиз тарғиб

“Анови кўк бўри қутурди“дейсиз
“Манови оқ бўри ҳайқирди” дейсиз
“Қари тўллаги эса шанғиллар тинмай.
Уялмай ҳақимиз еяр у” дейсиз

Крилов бобони танимайсизми?
“Бўри ва қўзичоқ”ни эсламайcизми?
Билмайсизми қўзининг ҳақсизлигини?
Бўрининг доимий қўполлигини?

Арз қилибсиз Бош Бўрига ҳақиқат излаб
Бош урибсиз оёғига адолат истаб
Аммо шуни билмайсизки у ҳам бўрику
“Зўрларингни тийиб қўй” деб юрасиз бўзлаб

Очлик эълон қилишингиз самарасиздир
Чунки бўри таламайди ўз бўриларин
Бордир сизда ушбу кунда фақат 2 йўл
Бўри каби яшаш ёки доимий кураш

Сизга менинг маслаҳатим: Бўлинг эҳтиёт!
Бўри билан курашмоқнинг ўрганинг йўлин.
Кучлар агар тенг бўлмаса ташланманг унга
Ҳаётингиз, саодатни бермангиз унга!



2010 йил 10-декабр
Ҳазратқул Худойберди
www.stopdictatorkarimov.com

------------------------------------------------------------------------

Ўзбекистонда телевидение раҳбарияти истеъфосини талаб қилган журналистлар ишдан ҳайдалдиhttp://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2010/12/101209_cy_uzbek_journalists.shtml


Бу воқеанинг, яъни икки жасур журналист қизнинг тақдири ана шундай тугаши аниқ эди. Чунки бўрилар галаси ичида яшар экансиз, сиз улардан мурувват кутмаслигингиз керак. Агар сиз ўз ҳаёти ва ҳаловатини хавф остига қўйиб бўлсада диктатурага қарши курашаётган инсон ҳақлари курашчилари сафида туриб бундай ҳаракатлар қилсангиз у кўпчиликка тушунарли ва балки бирор самаралироқ натижа берар эди. Аммо барибир сизларнинг ҳаракатларингизга минг раҳмат. Сизлар бу ҳаракатларингиз билан дунёга Ислом Каримов диктатурасининг башарасини яна бир бор ошкор қилдинглар. Шуни ўзи ҳам катта гап ушбу кунда. Балки ана шундай яккам дуккам ҳаракатлар бир куни келиб халқнинг сабр косасига томган сўнгги томчи ролини ўйнаши ва диктатурани тўсатдан чулашига бир туртки бўлар, иншаллоҳ!

Admin
Admin

Number of posts : 1183
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

ВОЛК И ЯГНЁНОК

Post by Admin on Fri Dec 10, 2010 6:37 am

Иван Крылов
ВОЛК И ЯГНЁНОК
У сильного всегда бессильный виноват:
Тому в истории мы тьму примеров слышим
Но мы истории не пишем,
А вот о том как в баснях говорят...

Ягненок в жаркий день зашел к ручью напиться:
И надобно ж беде случиться,
Что около тех мест голодный рыскал Волк.
Ягненка видит он, на добычу стремится;
Но, делу дать хотя законный вид и толк,
Кричит: "Как смеешь ты, наглец, нечистым рылом
Здесь чистое мутить питье
Мое. С песком и с илом?
За дерзость такову
Я голову с тебя сорву". -
"Когда светлейший* Волк позволит,
Осмелюсь я донесть, что ниже по ручью
От Светлости его шагов я на сто пью;
И гневаться напрасно он изволит:
Питья мутить ему никак я не могу". -
"Поэтому я лгу!
Негодный! слыхана ль такая дерзость в свете!
Да помнится, что ты еще в запрошлом лете
Мне здесь же как-то нагрубил;
Я этого, приятель, не забыл!" -
"Помилуй, мне еще и от роду нет году". -
Ягненок говорит. - "Так это был твой брат". -
"Нет братьев у меня". - "Так это кум иль сват.
И, словом, кто-нибудь из ващего же роду.
Вы сами, ваши псы и ваши пастухи,
Вы все мне зла хотите,
И если можете, то мне всегда вредите;
Но я с тобой за их разведаюсь грехи". -
"Ах, я чем виноват?" - "Молчи! Устал я слушать.
Досуг мне разбирать вины твои, щенок!
Ты виноват уж тем, что хочется мне кушать".
Сказал и в темный лес Ягненка поволок.

* Светлейший - в царской России почечное обращение к князю.
http://lib.ru/LITRA/KRYLOW/basni.txt

Admin
Admin

Number of posts : 1183
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz