Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Ислом Каримов: “Жаллод!”

Go down

Ислом Каримов: “Жаллод!” Empty Ислом Каримов: “Жаллод!”

Post by Admin Mon Dec 06, 2010 1:12 pm

Ислом Каримов: affraid “Жаллод?”
Р.Иноятов Evil or Very Mad , Б.Матлюбов Evil or Very Mad , Р.Қодиров Evil or Very Mad : “Ханжарларимиз қонсирағон!”
...........................................................................................
Толиб Ёқубов: ЕХҲТ Саммитларидан Ўзбекистон нимани хоҳлайди?



2010 йил декабрь ойининг дастлабки икки кунида Қозоғистон Республикаси пойтахти Остона шаҳрида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ)га аъзо давлатлар раҳбарларининг Саммити бўлиб ўтади. Охирги марта бундай Саммит 1999 йили ноябрь ойида Истамбулда Туркия томонидан ташкил қилинган эди.



Мен муҳтарам ўқувчининг диққатини бир муҳим жиҳатга қаратмоқчиман: ҳар икки Саммит мусулмон давлатида ўтказилмоқда. Шундай вазиятда, Ўзбекистон каби мусулмон давлатнинг бундай Саммитларга муносабати қандай?



Саммитда фақат давлат ёки ҳукумат раҳбарлари қатнашганлари сабабли бу йиғилишда нодавлат ташкилотлари вакиллари иштирок этмайдилар. Бироқ Истамбулда нодавлат ташкилотлари Саммитда ўзига хос иштирок этдилар, деса бўлади. Асосий Саммит улкан бир меҳмонхонанинг улкан конференц-залида ўтди. Нодавлат ташкилотлар вакилларини эса бошқа бир меҳмонхона конференц-залида тўпладилар. Бу залда эни 3-4 метр, узунлиги 10 метрлар келадиган экран ўрнатилган бўлиб, бу экранга Саммит ўтаётган залдан тўғридан-тўғри телевизион кўрсатув берилар эди.



Саммитда “қатнашиш” учун мен Женевадан Истамбулга учиб келдим ва 18 ноябрда бошланган Саммитни бошдан-оёқ тамошо қилдим. Саммит бошида сўз олиш учун қуръа тортиш ўтказилар экан. Ўша сафар №1 қуръа Ислом Каримовга насиб этди ва у биринчи бўлиб сўзга чиқди. У Саммит қатнашчиларига уч кун илгари, яъни 15 ноябрь куни Ўзбекистонга “Ўзбекистон Исломий Ҳаракати” жангарилари ҳужум қилганини гапириб берди. Унинг ғазабнок нутқи мусулмон жангариларга қаратилган бўлиб, ислом терроризмига қарши кураш учун Ғарб ўз молиявий ҳиссасини аямаслиги лозимлигини урғулаган эди. И.Каримов нутқини тугатгач, залдан чиқиб кетди ва аэропортга йўл олди ҳамда Тошкентга жўнаб кетди.



Гап шунда-ки, 15 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри яқинида жойлашган Янгиобод номли тоғли шаҳарчага Ўзбекистон Исломий Ҳаракати (ЎИҲ) нинг 15 аъзосидан иборат бир гуруҳи кириб келганлиги ҳақида маълумот тарқалди. Бу гуруҳга қарши ҳукумат 1,5 минг аскар, танклар, вертолетлар ва бошқа ҳарбий техникани ташлаган. Қанча жангари ўлдирилгани ҳақида ҳукумат ҳеч нарса демаган ва ёзмаган, бироқ куч ҳукумат фойдасига 100:1 (100 та аскарга 1 та жангари) бўлса-да, ўз талофотини яширган эмас.



Тез орада бир ярим минг аскарнинг марш-бросоги, танк, БТР, вертолётларнинг шовқини, холостой патронлар билан отишмалар асл нима мақсадда қилинганлиги аён бўла бошлади. Одамлар, биринчи навбатда, ЎИҲ жангарилари Тошкент вилояти воҳасига кирмаганлигини тушуниб етдилар. Бироқ, Тошкент вилоятининг айнан шу ҳудудида бир неча милиция ва МХХ ходими ўлдирилган – бу факт.



Бу факт ҳукуматнинг ўта мудҳиш бир жиноятини ўз кўзи билан кўрган бир инсоннинг саъй-ҳаракати туфайли аниқланди. Гап шунда-ки, 1999 йили ноябрь бошида бир неча қамоқхоналарда маҳбуслар қўзғолони бўлиб ўтган. Бу қўзғолонлар ҳукумат кучлари томонидан шафқатсизларча бостирилган. Ўлдирилган маҳбуслар жасади махсус машиналарда Янгиобод яқинидаги бир кимсасиз жойга олиб келинган ва умумий қабр кавланиб кўмилган. Тасодифан гувоҳ бўлган одамнинг айтишича у 51 та одам кўмилганини санаган.



Мазкур “қабристон”ни маълум бир вақт қўриқлаш учун вақтинчалик пост ташкил этилган ва бу ерда бир неча милиция ходими ва бир неча МХХ ходими навбатчилик қилишган. Масалан, 2001 йили Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашқадарё вилояти бўлими раиси Шавриқ Рўзимуродовни ўлдиришгандан кейин ҳам у дафн этилган қабристон олдида икки нафар милиция ходими бир ҳафта навбатчилик қилган эди. Янгиободда узоқ тунларни ўтказишда зериккан қўриқчилар майхўрлик қилиб туришган. Орада жанжал чиққан ва у отишмага айланган. Балога Ўзбекистон Исломий Ҳаракати қолган.



Шундай қилиб, Истамбулдаги Саммит олдидаги қўзғолон ва унда ўлдирилган маҳбусларни ими-жимида йўқ қилиш ва халқаро ташкилотларни алдаган ҳолда терроризмга қарши кураш проекти учун катта грант ундириш мақсадида зудлик билан ўша кунлари мазкур операция ишлаб чиқилган ва амалга оширилган.



Остонада бўлажак Саммит арафасида ҳам ўзбек ҳукуматининг ўйи-ҳаёли имкон қадар кўпроқ мусулмонларни қамашга қаратилган. Образли қилиб айтганда, Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” асаридаги хоннинг:

- Жаллод!

дея айтилган хитобига, кириб келган жаллоднинг:

- Ханжаримиз қонсирағ-о-о-о-н!

жавоби ҳозирги кунда И.Каримовнинг:

- Рашид!

- Рустам!

- Баҳодир! – дея чақириши кучишлатар органлар раҳбарлари томонидан:

- Терговчиларимиз қонсирағ-о-о-о-н!

дея жавобланаётганга ўхшайди.

Остона Саммитининг асосий вазифаларидан бири Ўзбекистонга ўхшаш қонхўр, аксилмусулмон ва аксилинсон ҳукуматларни қоралаш, уларни шарманда қилиш, уларнинг ўйинига ўйнамаслик, улар билан ҳамкорлик қилмасликдир. Афсус-ки, ОБСЕга аъзо давлатларнинг бир қисми Ўзбекистонга ўхшаш ёки унга яқин режимлардан иборат, бир қисми ўз иқтисодий манфаатидан келиб чиққан ҳолда инсон ҳуқуқларини кейинги планга суриб қўйган.

Остона Саммити арафасида жаҳон демократияси жиддий синов олдида турибди. Бу синов марказида 29 та ўзбек қочқини, мусулмон йигитлар турибдилар. Ўзбек сиёсий режимининг асл моҳиятини тушунган дунё демократияси бу қочқинлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Тушунмаса – уларни иккиқўллаб И.Каримов жаллодлари қўлига топшириб юборишлари ҳеч гап эмас.

Мен Қозоғистонда собитқадамлик билан демократияни амалга ошираётган ҳукумат, унинг Президенти Нурсултон Назарбоевга ишонаман. Ҳукумат ҳам, жаноб Н.Назарбоев ҳам инсонлар тақдири масаласида тузатиб бўлмас хатоликларга йўл қўйишмайди, деб ўйлайман.

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum