Форум_Ўзбекистон

Ўз юртида бегонамиш бугун ўзбегим...

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Ўз юртида бегонамиш бугун ўзбегим...

Post by Admin on Sun Dec 05, 2010 4:47 am

Ўз юртида бегонамиш бугун ўзбегим...

Қуйидаги мақолани ўқиб " Ё товба!" деб юборасан. Ахир одам ўз она юртида ҳам бегона бўладими?
Ҳа, бўлар экан. Агар бу юртга ҳукмронликни қандайдир қаланғи қасанғилар эгаллаб олган бўлса.
Афсуски, Она ватанимиз Ўзбекистонни мана 20 йилдирки бир ҳароми ва унинг қонга ташна босқинчи гуруҳи эгаллаб турибди. Бу зўравонларга жон дили билан хизмат қилаётган ва ўшаларнинг бир парча ғажиб ташлаган суяги учун ўз яқинларини ҳам сотиб юборадиган ғаламислар ана шу жаҳолат ва қабоҳатга ботган тузумга хизмат қилмоқдалар ва уни умрини узайтиришга ҳисса қўшмоқдалар.

Энди ҳамма гап ўзимизга қараб қолган:
1. Ё бу зўравон босқинчиларга юртимизни улар истаганича талон тарож қилишларига ва халқни ўз Она юртида тинчгина яшашга қўймаётганларини жимгина томоша қилиб умримизни ўтказаверамиз.
2. Ё бўлмаса бирин кетин тўпланиб бу босқинчи ва зўравонларга қарши кескин курашларга отланамиз.

Хўш, шундан бошқа йўл борми юртни бу босқинчи ва зўравонлардан озод қилишни?

Ҳазратқул Худойберди
www.stopdictatorkarimov.com
2010.12.05
--------------------------------------------------------------------------------------------
Чужие в столице в своей Родины.
Сегодня 10 часов утра в районе рынка Чорсу, сотрудниками
правоохранительных органов был задержаны правозащитники Расулжон
Таджибаев и Фарход Мухтаров. Фархода Мухтарова отпустили после того,
как он показал свой паспорт. А Расулжона Таджибаева увезли в районное
управление внутренних дел. По дороге ему сообщили, что идет рейд по
выявление нелегальных <<визитеров>> столицы.


В районом управлении внутренних дел ему предложили заплатить штраф,
но Расулжон отказался платить эту <<дань>>. <<Ну тогда еще немного
посиди, подумай>>- сказали ему. Чрез несколько времени ему преложили
написать объяснительную, на что он тоже ответил отказом. Через пару
часов все-таки его выпустили рекомендовав ему через три дня покинуть
столицу, иначе пригрозили ему против него примут надлежащие меры.

Расулжон Таджибаев уроженец Маргилана, уже давно проживает в
Ташкенте, занятие правозащитной деятельности ему дает преимущество
отстаивать свои права в таких случаях. Он кормит свою семью тем что
занимается строительными работами, как многие другие иногородцы -
граждане республики Узбекистан, которые не находя достойную работу в
своих городах и селениях приезжают в столицу своей Родины с большими
надеждами. А тут их ждут... такие же, но которые уже пристроились(не
секрет что 85 если не все 100 процентов сотрудников милиции в
Ташкенте являются бывшими выходцами из регионов и поэтому они в толпе
быстро выявляют иногородцев, бывших своих земляков)

Такие рейды стали обыденными явлениям для Ташкента. Часто проходя
мимо базаров, можно увидеть милицейские автобусы. Да и что скрывать
это превратилось еще одним дополнительным <<заработком>> для сотрудников
милиции города Ташкента. Если пристально присмотреться, то можно
увидеть что многих задержанных отпускают после непродолжительной
беседы, закончиваюшиеся <<крепким рукопожатием>>- задержанного и
сотрудника, после которого сотрудник милиции быстро сует свою руку в
карман. Даже несведущему человеку становиться ясно, что означает это
<<рукопожатие>>. Задержанный со скрытой злобой на душе покидает автобус.
Сотрудник милиции с довольной ухмылкой на лице, потирая руки, ждет
следующею жертву.

Незаплативших мзду забирают в районное управление внутренних дел, где
держат для якобы выявления личности. В конце концов, отпускают всех.
На <<Панельную>> ( так называемый бомжатник) отправляют особо рьяных,
которые оказали <<сопротивление>> сотрудникам милиции тем, что пытались
защищать свои права. При этом сотрудники милиции <<съевшие на этом не
одну собаку>>, выбирают, именно тех с кем у них будут наименьшие
<<проблемы>>.

Вот таким образом ташкентские милиционеры поддерживают режим
<<прописки>> и порядка в городе <<избранных>>, в столице республики
Узбекистан, в государстве где процветает коррупция, запросто
нарушается права человека простых граждан <<слугами народа>> и где
всеми правдами и правдами пытается выжить простой народ, а избранные
властьимущие делают всевозможное чтобы, сохранить свою власть и
привилегия, чтобы грабить и унижать свой народ.

Президент республики и глава государства обозначил две приоритетные
задачи в области защиты прав.

Первое- с учетом современных политико-правовых реалий, важно
обеспечить создание целевой комплексной программы мер, направленной на
кардинальное улучшение правового образования и просвещения в стране,
пропаганды правовых знаний в обществе. Второе - разработка
Национальной программы действий в области прав человека,
предусматривающей меры по осуществлению общественного мониторинга за
соблюдением законов, прежде всего правоохранительными и
контролирующими органами в сфере обеспечения защиты прав и свобод
человека, как того требует Конституция, ставшая демократической
энциклопедией страны.

Однако не сходиться господа! Особенно со вторым направлением. Или
<<слуги народа>> не понимают своего Президента или Президент для общего
обозрения говорит одно, а в тесном кругу <<своих>> другое. Или у них
совсем другие понятия о демократии.

Бахадыр Намазов независимый правозащитник-журналист

Ташкент 4 декабря 2010 года.


Admin tomonidan Sun Dec 05, 2010 5:33 am da o'zgartirilgan; jami 1 marta o'zgartirish kiritilgan

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Ё товба, ё алҳазар!

Post by Admin on Sun Dec 05, 2010 5:26 am

Даҳрий золимга

Ўз юртида бегонамиш бугун ўзбегим
Кўчаларда юра олмас эмиш ўзбегим
Шаҳарлару қишлоқлари занжирбанд эмиш
Пойтахтига кира олмас эмиш ўзбегим

Ё товба, ё алҳазар! Бу қандай замон?
Нечун юртнинг фарзандлари сарсон саргардон
Нега Ҳоким инсонларни буғади бунча?
Қайси гўрдан келиб қолди бундай ҳукмрон?

Миллатини, онасини яширади у
Отасини, оғасини яширади у
Асл келиб чиқишини айта олмайди
Нималардан бунча қўрқар, зўравонку у?

Қўрқишини сабабини билмайди ўзи
Алаҳсираб довдирайди, айтолмас сўзин
Қалтирайди 500 соқчи ўраб турса ҳам
Табиблари титрашади, кўтармай кўзин

Балки Аллоҳ унга берган жазодир булар
Балки тақдир тақозоси шундайин тугар:
Қилар бўлсанг бир ёмонлик қайтадир мингта
Халқумингдан буғар улар қасд қилсанг магар!

Ҳар бир инсон орзу билан келар дунёга
Яшаш учун кезар доим у ён, бу ёнга
Унинг юрган йўлларига бўлмангиз тўсиқ
Тўсиқларинг бир кун уни елтар исёнга

Халқнинг сабр косасини тўлдирма, даҳрий!
Андишасин ортида бор ўтли нигоҳи.
Агарчи у бир силтанса бўларсан яксон!
Қараб турмас ўшанда у бўлсанг ҳам доҳий


2010.12.05

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Сарсаон саргардон ўзбегим

Post by Admin on Fri Feb 25, 2011 5:49 am

Сарсон саргардон ўзбегим

Ўз юртига сиғмаган
Саргардоним ўзбегим
Бу дунёда сарсон бўлган
Саргардоним ўзбегим

Не куйларга тушдинг бугун
Бир золимни дастидан
Рус,қозоққа қул бўлдинг сен
Ислом Карим дастидан

Ўз юртингда яшолмасанг
Ўз тинчингни тополмасанг
Қайга борсанг дўқ пўписа
Ҳеч бир қўним тополмасанг

Нега дунё шафқатсиз а?
Нега инсон қадрсиз а?
Нега инсоф, диёнат йўқ
Ҳукуматнинг калласи йўқ

Ҳаммасига сабабчидир диктатор
Ўзбекларни сарсон қилди бу дажжол
Кўп адашди уни сайлаб оми халқ
Ахир шуми бир миллатнинг ҳаёти

Кутиб турсанг у кетмайди ҳеч ёққа
Йўлин кўрсат,кетсин у ҳам бир ёққа
Ахир жонга тегиб кетди сумбати
Йўқол бирга Каримовни Ҳукумати!

Ҳазратқул Худойберди
2011.02.25

Шу йилнинг ўзида тўрт хоразмлик Россияда вафот этди - "Нажот"



Хоразм вилоятида жойлашган "Нажот" инсон ҳуқуқлари ташкилоти хабар қилишича, жорий йил бошидан 12 февралгача Россияда ишлаётган тўрт нафар хоразмлик меҳнат муҳожири ҳаётдан кўз юмган.

Хабарда айтилишича, охирги ҳодисалардан бирида 9 феврал куни 26 ёшли Ҳабибулла Султонов Москва вилоятида юз берган йўл фалокатида нобуд бўлган.

Ҳабибулла Султонов Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманидан бўлган.

У 2009 йилда пул топиш илинжида Москвага йўл олган ва ўлимига қадар Москва вилоятининг турли туманларида ишлаб келган.

Ҳабибулла ўлимига қадар оиласига 800 доллар жўната олган.

Унинг ўлими қандай юз бергани борасида "Нажот" тафсилотларга эга эмас.

Россияда яшаб ва ишлаб келаётган ўзбекистонлик муҳожирлар вафот этган ватандошларининг Ўзбекистонга қайтарилиши жараёни қийин ва қимматлигидан арз қилиб келишади.

Ўзбек диаспоралари Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси мазкур жараёнда ёрдам бермагани туфайли ўзлари пул жамлаб, марҳум жасадининг ватанга қайтарилишини йўлга қўйишларини айтишади.

"Нажот"га кўра, жасаднинг Россиядан Ўзбекистонга олиб келиниши учун камида 2000 минг доллар керак бўлади.

Ҳабибулла билан бир кунда яна бир қўшкўпирлик муҳожир автоҳалокатда нобуд бўлган.

"Нажот" ташкилоти билан суҳбатлашган яна бир хоразмлик муҳожир Нурик Мадримовнинг айтишича, охирги вақтда Россияда ўзбекистонлик муҳожирларга қарши босимлар кучайган.

"Ҳақорат қилиш, дўппослашлар, қўрқитишлар ва яшаб турган ётоқхоналаридан қувиб чиқаришлар оддий ҳолга айланган," - дейилади "Нажот" ҳисоботида.

Калининград вилоятида меҳнат қилаётган яна бир муҳожир Марзия Ўрмонованинг арз қилишича, вилоятда айниқса ўзбекистонлик муҳожирларга нисбатан босим ошган.

Унинг айтишича, муҳожирларни расмий рўйхатга олувчи идоралар ўзбекистонлик ишчиларни "деярли қувиб чиқаришаяпти".

Айни дамда "Нажот" Россияда жиноят содир этганликда айбланиб ҳибсга олинган хоразмлик муҳожирлар оилалари ташкилотдан ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат этаётганларини ҳам хабар қилади.[/b]

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Re: Ўз юртида бегонамиш бугун ўзбегим...

Post by Sponsored content


Sponsored content


Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz