Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Қозоғистондаги ўзбекистонлик бошпана изловчиларнинг соғлиғи ёмонлашган

Go down

Қозоғистондаги ўзбекистонлик бошпана изловчиларнинг соғлиғи ёмонлашган Empty Қозоғистондаги ўзбекистонлик бошпана изловчиларнинг соғлиғи ёмонлашган

Post by Admin Tue Nov 23, 2010 5:13 am

Қозоғистондаги ўзбекистонлик бошпана изловчиларнинг соғлиғи ёмонлашган



Олма ота ҳибсхоналарида сақланаётган ўзбекистонлик бошпана изловчиларнинг соғлиқлари ёмонлашгани айтилади.

Олинган хабарларга кўра, уларнинг орасида бўлган қаршилик Иса Пардаевнинг юзининг бир томони фалаж бўлиб ишламай қолган.

Малакали шифокор сўраб ёзилган аризага эса, 10 кун ўтса-да ҳали жавоб келмаган.

Ҳибсда сақланаётганларнинг соғлиқлари билан боғлиқ муаммолардан уларнинг яқинлари хабар топган.

Айни дамда Олма ота вақтинчалик тергов изоляторида сақланаётган уч кишининг соғлиғи ёмонлашгани айтилади.

“Биттаси Пардаев Исабек, ўнг томони умуман ишламаётган экан. Кейин боши, юзи ишиб кетган экан. Унга фақат ҳамшира кирибди. Бизда невропотологлар йўқ, адвокатинг ташқаридан дўхтир олиб келсин, деб айтибди,” дейди ҳибсда сақланаётган бошпана изловчиларнинг аҳволи билан яқинроқ танишган Умида Азимова.

БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги томонидан ёлланган адвокат эса, шифокор олиб кириш борасида тергов изолятори раҳбарларига бундан 10 кун олдин мурожаат қилган, аммо ҳозирча тайинли жавоб олмаган.

-Ҳозир аҳволи умуман ўзгармаган. Юзи шишиб кетганидан гапириши ҳам қийинлашиб қолган эмиш. Адвокатнинг ўзи ҳам у болани кўриб раҳмим келиб кетди, деди, дейди Умида Азимова.

Қочқинлар иши билан бевосита шуғулланувчи юрист Денис Живага ҳибсдагиларнинг соғлиғи ёмонлашгани борасидаги хабарларни тасдиқлади.

“Мен бу ҳақда эшитдим. Бу ҳақда ёзишмалар тергов изолятори доираси олиб борилади. Агар унинг ахволи жуда ёмон бўлса шифохонага ётқизиш масалалари кўриб чиқилади. Албатта бунинг ҳаммаси адвокатнинг мурожаати билан бўлади,” дейди Қозоғистон инсон ҳуқуқлари ва қонунга риоя қилиш халқаро бюроси юристи Денис Живага.

Қаршилик 23 ёшли Иса Пардаев ҳибсда сақланаётганларнинг ёши кичикларидан биридир. Исанинг ўт пуфаги, қон томирларининг қаттиқ шамоллагани туфайли юзининг ўнг томони фалаж бўлиб қолгани айтилмоқда.

Адлия вазирлигига қарашли тергов изоляторида сақланаётган яна Хуррамов Сарвар ҳамда Тўраев Равшаннинг соғлиқлари ёмонлашгани айтилмоқда. Яқинларининг айтишича, уларнинг юраклари безовта қилмоқда.

Миллий Хавфсизлик қўмитаси ҳибсхонасида сақланаётган яна бир гуруҳ бошпана изловчилар билан боғланиш ўта чеклангани боис уларнинг соғлиқлари борасида аниқ маълумот йўқ. Аммо ҳибсда сақланаётган Қосимов Аброрнинг турмуш ўртоғи кийимларини ювиш учун олганида, женферида қон кўрганини айтган.

Турмуш ўртоғи Миллий Хавфсизлик қўмитаси тергов изоляторида сақланаётган фаол Умида Азимова бошчилигидаги бошпана изловчилар бундан сал олдинроқ прокуратурага ариза билан мурожаат қилишган. Унда ҳибсда сақланаётганларнинг соғлиғидан хавотир билдирилган ва вазиятга очиқлик киритиш сўралган.

Бугунга келиб 27 киши Олма ота ҳибсхоналарида ётибди. Уларнинг тақдири ҳануз номаълумлигича қолмоқда.

Бунгача яқинларининг иддоа қилишича, бирор марта ҳам Ўзбекистонда бўлмаган қирғизистонлик Хуршид Комилов ва тожикистонлик Умарали Абдураҳмонов ҳамда Расул Раҳмонов Ўзбекистонга экстрадиция қилинган эди.

Ҳибсда сақланаётганлар Ўзбекистонда тақиқланган диний экстремистик оқимларга аъзолик ва конституцион тузумни ағдаришга ҳаракат ҳамда қасддан қотиллик қилиш айблари билан гумон қилинмоқда.

Шодиёр Сайф. Би-би-си, Олма Ота http://www.bbc.co.uk/uzbek/central_asia/2010/11/101122_cy_uzbek_refugees_condition.shtml

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum