Ўшдаги аксарият ҳануз чодирлар остида яшашмоқда, кўмирдан эса дарак йўқ
Page 1 of 1

Қиш тушиб қолганига қарамай, Қирғизистоннинг ўтган июн ойида қақшатқич миллий низоларга саҳна бўлган жанубий минтақаларида аксарият ҳануз вақтинчалик чодирлар остида яшашмоқда. Маҳаллий масъуллар ваъда қилган кўмирдан эса, ҳамон дарак йўқ.
Ўшлик аҳолининг Би-би-си билан суҳбатида айтишича, зўравонликлар чоғида уйлари куйиб, кул бўлиши оқибатида ҳали ҳам бутун оиласи билан чодирларда яшашга мажбур бўлаётганларнинг аксарияти ўзбеклардир.
Халқаро Қизил Хоч Ташкилотининг сентябр ойидаги ҳисоб-китобларига кўра, биргина Ўшда бундай инсонларнинг сони уч мингга етади.
Қирғизистонлик масъуллар эса, ноябр ойи охирига қадар жабрдийдаларга мўлжалланган турар-жойларнинг қуриб битказилиши ва улар декабр ойига қолмай, янги уй-жойларига кўчиб киришларини ваъда беришганди.
Аммо яқинда битган саноқли уйларга кўчиб ўтган бошпанасизларнинг сони эса, ҳаминқадардир.
Ўтган июн ойида юз берган этник низолар чоғида Қирғизистон жанубида 2.000 га яқин турар-жой ва биноларнинг буткул вайрон бўлгани айтилади.
Айрим ҳисоб-китобларга кўра, куйиб кул бўлган биноларни қайта тиклаш ишлари бир неча юз миллион АҚШ долларига тушиши мумкин.
Июл ойида бўлиб ўтган донор давлатларнинг халқаро анжуманида халқаро ҳамжамият Қирғизистон жанубидаги қайта қуриш ишларини ўзлари молиялашга ваъда берганди.
Биз июн ойидаги қонли низолар чоғида уйи буткул ёниб битган ўшликлардан бири билан боғланиб, бугунги ҳаётлари билан қизиқдик.
http://www.bbc.co.uk/uzbek/central_asia/2010/11/101122_cy_osh_latest_rebuilding.shtml

Similar topics
» Ўзбекистонда инсон хақларига қарши жиноятлар бўйича далиллар/ Факты по нарушениям прав человека в Узбекистане.
» Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ҳақида
» Нима сабабдан ёзўвчи Нурулло Отахонов ҳибсга олинди ва нима учун президент Мирзиёев ҳанўз жим?
» Миллий Мажлис ҳақида

Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum
|
|