Форум_Ўзбекистон

Wikileaks АҚШ ва Коалиция қўшинларининг уруш жиноятларини фош қилмоқда

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Wikileaks АҚШ ва Коалиция қўшинларининг уруш жиноятларини фош қилмоқда

Post by Admin on Sun Oct 24, 2010 6:55 am

Wikileaks АҚШ ва Коалиция қўшинларининг уруш жиноятларини фош қилмоқда


Агар шведларга бу ҳужжатларни сақлаганлари ва ошкор қилганлари учун таҳдид қилишса биз уларга ёрдам берамиз дейди Julian Assange, Wikileaks ташкилотининг асосчиси. У АҚШнинг Бош ҳарбий Бошқармаси Пентагоннинг Ироқда АҚШ ва Коалиция қўшинлари қилган жиноятларни акс эттирувчи ҳужжатларни яширин йўллар билан топиб, уларни Швециядаги бир интернет порталга жойлаштирган. Кейин Ал Жазеера биринчи бўлиб, кейин эса Гардиан, Нью Йорк Таймс ва бошқа газеталар ҳам 400 000 саҳифадан иборат бу махфий хужжатларни ўз саҳифаларида чоп этдилар.


Уларда айтилишича АҚШ ва Коалиция аскарлари 2004 ва 2009 йиллар орасида 66 000дан зиёд ироқлик оддий фуқароларни ўлдиришган экан. Умумий қурбонлар сони 109 000 кишини ташкил қилар экан. Бу дегани 60%дан ошиқроқ қурбонлар оддий инсонлар бўлишган. Таққослаш учун: Айни пайтда коалиция аскарларидан 3771 киши ва «душман аскарларидан» 23 984 киши ўлдирилган. Буларга қўшимча равишда янги Ироқ ҳукуматининг 15000 хавфсизлик қўшинлари аскарлари ҳам ўлдирилган.


Таниш қотил вертолет

Guardian ёзишича, 2007йилда америкалик аскарлар 2 ироқлик мужоҳидни ҳам улар таслим бўлиш учун қўлларини кўтариб туришларига қарамасдан отиб ўлдиришган. Айнан ана шу вертолёт Crazyhorse 18(яьни Қутирган от 18), ўша йили сал олдинроқ 2 Рейтер журналистини ҳам отиб ўлдирган ва бу воқеа бутун жаҳон бўйлаб шов шувларга сабаб бўлган эди.

Бу сафар бу вертолёт таслим бўлган 2 мужоҳидни кўриб қолган. Аммо базада компьютер олдида ястаниб ўтириб олган бир иблис ҳарбий юрист «Одамлар учиб кетаётган кемага таслим бўла олмайдилар» деган баҳона билан уларни отишга рухсат берган.


Маҳбусларни осишлар

Қийноқлар масаласида ҳам Wikileaks ҳужжатлари ичида жуда кўп материаллар борлиги аниқланди ва бу ҳужжатлар тиббий ходимлар томонидан тасдиқланган экан. У ҳужжатларда кўпгина маҳбуслар оғир қийноқларга солинганлиги ҳикоя қилинган. Масалан маҳбусларни деворларга михлаб осиб қўйиб кейин уришган, ётқизиб олиб тепишган, таёқлар билан уришган ва элект токи билан қийнашган. Натижада 6та маҳбус қийноқлар остида ўлдирилган деб ёзади Guardian.


Айни пайтда жуда кўп ҳолларда қийнаб ўлдирилган маҳбуслар ҳақида ҳужжатлар олий қўмондонликка етказилгани аммо қўмондонлик бу ҳужжатларни овоза қилмаслик ва улар бўйича ҳеч қандай текширув ишлари бошламасликка буйруқлар беришгани ҳақида айтилади.

Ғарб давлатлари ва уларни ҳарбийлари Ироқ ва Афғонистонда қилган ва қилаётган минглаб оғир жиноятларидан кейин ҳайрон қолмаса ҳам бўлади, агар ана ўша қурбонларнинг яқинларидан тузилган Қаршилик қўшинлари Олий қўмондонлиги Ғарб давлатларига таҳдид қилишса. Аввал жиноятларни ўзлари қилишиб мана энди ҳамма ёққа ваҳима тарқатиб ётишибди АҚШнинг CIA деб аталувчи Махфий Хизмати: « Анавилар Париж, Лондон ва бошқа шаҳарларга ҳужумлар қилишар ва одамлар йиғилган жойларини портлатар эмишлар. Эҳтиёт бўлинглар. Мусулмонларни қаттиқ текширинглар, уларни қаттиқ назорат остига олинглар!» деб.


Julian Assange Швеция давлати ва халқига миннатдорчилик билдирди, шундай муҳим ҳужжатларни бу ерда сақлай олгани ва кейин уларни матбуотга тақдим эта олгани учун. Менинг назаримда ушбу куннинг асл қаҳрамонлари Julian Assange ва Jon Karlungдирлар. Jon Karlung Banhof деган интернет сервери бўлган ташкилотнинг раисидир.

«Швеция бу сўз эркинлиги энг яхши ҳимоя қилинадиган давлатдир» дейди Julian Assange. New York Times ҳам:"Ироқ досьеси. Wikileaks маьлумотлари: - қийноқлар, 100 000дан ошиқ қурбонлар) деган сарлабҳа остида мақола эьлон қилди.

Бу маълумотлар бизларнинг ҳар биримиз учун ва айниқса озодлик ва инсон ҳақлари курашчилари учун ўта мўҳимдир. Инсонлар ва умуман Инсониятга қарши жиноятлар Қаерда амалга оширилаётганидан қатьий назар, уларни Ким ва Қандай йўллар билан амалга ошираётгани жуда мўҳимдир.


АҚШ Ҳукуматининг муносабати

Бундай жиноятлар олдида ўзини гуноҳкор сезиш ва бегуноҳ қурбон бўлганларнинг яқинларидан кечирим сўраш ўрнига АҚШнинг давлат котибаси, ҳокимиятга эришгач эсини йўқотиб қўйган, Бушнинг уруш сиёсатини давомчиси Хиллари Клинтон бу ҳужжатларни "ҳали текширилмаган" деди ва "Бу ҳужжатлар АҚШ ва Коалиция аскарлари ҳаётини хавф остига қўяди ҳамда мамлакат хавфсизлигига путур еткизади” деб алжиради.


Демак бу ахмоқ хоним учун АҚШ аскарларининг ҳаёти ва хавфсизлиги мўҳим экану оддий ироқликларнинг ҳаёти сариқ чақага ҳам арзимас эканда! Мана сизга АҚШ Ҳукуматидаги иккинчи Олий мансабдорнинг гаплари.

Қани энди Нобель Тинчлик мукофотининг совриндори, АҚШ Президенти жаноб Барак Обама нима дер экан. У ҳам ўзини шарманда қилар эканми ёки у ҳам иблис, ҳам халқпарвар инсонлар тарафини оламан деб икки ўт орасида овораю сарсон бўлар эканми.


Нима бўлганда ҳам бир нарса аниқ: Ҳар қандай давлатда ҳам, у демократик эркинликларга асосланганми ёки ярим демократия, ярим автократиями ёки умуман тоталитар давлатми, бундан қатьий назар, уларнинг ҳарбийларини ҳамда жамоат тартибини сақлаш баҳонаси билан қўлларига қуроллар берилган миршабларнинг фаолиятини ҳамиша қаттиқ назорат остида тутиш керак. Акс ҳолда қўлида қуроли бор одам ўзидан кетиб қолиши ва ўз қуролини қуролсиз инсонларга ўқталиб, уларни ўлдириши мумкин. У ўз мансаби ва салоҳиятини суистеъмол қилиб, ўз қўлига берилган ҳокимиятдан одамларга қарши фойдаланмаслиги учун улар ҳамиша ҳам давлат, ҳам жамоатчиликнинг қаттиқ назорати остида бўлишлари лозим. Шундай қилинмаса оқибатда Wikileaks фош қилгандек, турли туман жиноятлар инсониятга оғир кулфатлар келтириши мумкин.



Ҳазратқул Худойберди
2010-10-24
www.stopdictatorkarimov.com

Admin
Admin

Number of posts : 1183
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz