Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Швециядаги Ўзбекистонлик қочқинлар ДИҚҚАТИГА!

Go down

диққатига - Швециядаги Ўзбекистонлик қочқинлар  ДИҚҚАТИГА! Empty Швециядаги Ўзбекистонлик қочқинлар ДИҚҚАТИГА!

Post by Admin Fri Oct 22, 2010 6:10 am

Швецияда яшаётган аммо ҳали яшашга рухсат ололмаган барча Ўзбекистонлик қочқинлар ДИҚҚАТИГА!

Янгилик! Швецияда яшаш учун берган Аризасига негатив, яъни рад жавоби олган ҳар бир қочқин бир жамоатчи ҳимоячи (Rättegångsbiträde)ни ёрдамини сўрашга ҳаққи бор. Бундай ёрдамни дарҳол, илк марта негатив жавоб олгандан сўнг қилиш керак.

Бу учун Migrationsdomstolga ўз ўзбек тилингизда ёки рус тилида Шикоят Аризаси (Överklagan) ёзишингиз керак. Ана ўша Аризада

“Мен Миграционверкетнинг чиқарган қароридан норозиман. Мени норозиликларимни ифода қилишни мен ўзим танлаган одам Rättegångsbiträdeга топшираман. Унинг номи........(бу ерда ўша одамни номини келтиринг).

Агар сизнинг ишингиз жиддий бўлса, сиз ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон ҳукуматининг сизга нисбатан қилган таъқиб ва тайзиқлари туфайли мамлакатни ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлган бўлсангиз сизга ҳимоячингиз жиддий ёрдам бериши мумкин. Бу учун сиз аввало унга ўзингизни таништиринг ва бошингиздан ўтган ҳамма нарсани фактлар ва саналар билан аниқ қилиб сўзлаб беринг.

Яна бир мўҳим нарса: Унутманг! Билимсиз таржимон сизни тақдирингизни ҳал қилиши мумкин!

Энг аввало шуни таькидлашим керакки, сўнгги пайтларда жуда кўп ўзбекистонлик қочқинлар Швеция Муҳожирлар Бошқармасидан бу ерда қолиб яшашга рухсат сўраб берган Аризаларига рад жавоби олишаяпти.

Ўз иш тажрибамдан келиб чиқиб шуни айтишим керакки, уларнинг кўпчилиги бундай жавобни эшитиб ҳайрон қолишмоқда ва уларга бу қарорни ўқиб берган одамга ўзларининг ўринли эьтирозларини билдиришмоқда.

Бу эьтирозларнинг кўпчилигида қочқинлар илк маротаба интервью пайтида улар томонидан айтилган ҳамма гаплар тўлиқ ва аниқ ёзилмаган дейишмоқда. Маълумки аниқ ва тўлиқ бўлмаган ҳар қандай Аризага рад жавоби олиш эҳтимоли жуда юқори. Сабаби шведлар тартиб, интизом ва аниқликни яхши кўришади. Ҳар қандай ноаниқлик уларни таъбини тирриқ қилади ва ноаниқликларга тўла Ариза рад жавоби берилишига сабаб бўлади. Аммо уларни ўзлари ҳам кўп ҳолларда хатоларга йўл қўйишади. Масалан, ўзбекистонлик қочқинларга рус тилида ёзилган “Қочқиннинг ҳақ ва ҳуқуқлари” ҳақидаги китобчани беришади. Бу ўринда ҳамма қочқинлар улардан бундай китобчани ўзбек тилига таржима қилиб беришларини илтимос қилишлари керак. Албатта бирданига улар бундай қитобчани қила олмайдилар аммо сизларни талабингиз уларни секин аста шундай қилишга мажбур қилади. Энди айрим мўҳим маслахатлар.

1нчи мўҳим маслаҳат:

Энг аввало ўз ҳақингизда хотиржам ва аниқ сўзлашга ҳаракат қилинг. Асосий эътиборни нима учун бошпана сўраб келганингизга қаратинг. Камбағаллик, ночорлик, рекетер ва амалдорларнинг зўравонликлари, бедодлиги ва порахўрликлари устидан нолиш, арз қилиш ёрдам бермайди - агар сиз ана шунақа бедодликлар устидан ўз юртингиздаги барча давлат тизимлари, милиция ва судларга ёрдам сўраб мурожаат қилмаган бўлсангиз.

Улар қандай муносабат қилишидан қатьий назар сиз энг аввало ўз юртингизда давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи барча ташкилотларига мурожаат қилган бўлишингиз керак. Ана шундай кейингина, агар улардан натижа чиқмаган бўлса, ҳужжатлар билан буни исботлаб кейин чэт элдан ёрдам излашингиз мумкин. Бу Ўзбекистондаги умумий вазиятни билмаган ва билишга қизиқмаган швед мулозимининг барча қочқинларга қўядиган умумий бир талабидир.

2нчи мўҳим маслаҳат: Таржимани аниқ ва тўлиқ бўлишини талаб қилинг. Кўпинча шундай бўладики, ҳали швед тилини 3нчи синф даражасида ҳам ўрганмаган, ўзбек тилини эса фақат 6нчи синф даражасида биладиган айрим “уддабуронлар” таржимонлик ишига кириб олган бўлади. Таржима ишлари билан шуғулланувчи ташкилотлар эса бу нарсага панжа орасидан қараб, имкон борича кўпроқ одамни ишга олишга ва улар туфайли пул ишлашга ҳаракат қилишади. Натижада бу икки муттаҳам ва бир ўта талабчан швед давлат амалдорини орасига тушиб қолган бечора қочқин азият чекади, унинг ўз Аризасига рад жавоби олиши эхтимоли кучаяди.

Шу сабаб ҳар бир қочқин ўз ҳуқуқларидан тўлиқ фойдаланишни билиши керак ва билимли таржимонни талаб қилиши керак. Агар сиз таржимонни шведча гапларида тутилиш, ўзбекча гапларида эса қўпол таржима, тез тез учраб турадиган Тошкент ёки бирор вилоят шеваси ва ўзбек тилини бузиб гапиришини сезсангиз ва уни тушунишга қийналсангиз, у ҳолда сиз ҳеч тортинмасдан сўҳбатни тўхтатинг ва швед давлат ходимига аниқ ва равшан қилиб “Мен таржимондан норозиман. У аниқ таржима қила олмаяпти. Шу сабаб таржимонни ўзгартиришингизни талааб қиламан” денг.

Албатта бу ҳолда ана ўша саводсиз таржимон шумлик қилиши ва сизни гапларингизни швед амалдорига тўлиқ етказмаслиги мумкин. Шу учун сўнгги гаапларингизни инглиз тилида айтганигиз маьқул, у ҳолда сиз “I am categorically dissatisfied with translation quality” деб айтинг ёки шу сўзларни бир қоғозга ёзиб амалдорга топширинг.

Ёки яна бир бошқача йўл тутсангиз ҳам бўлади, яьни сўҳбат давомида швед амалдори сиз айтган гапларни протоколга туширишига эьтибор беринг. Агар у сиз айтган гапларни ёзиб бормаса буни талаб қилинг. Кейин сўҳбат охирида у протоколни сизга битта битта ўқиб бериши, сиз эса ҳамма гапларингиз тўғри ёзилганини тасдиқлашингиз керак. Агар сиз протоколдан хатолар топсангиз, у ҳолда қайта сўҳбат ўтказилишини талаб қилинг. Чунки бу сўҳбат давомида таржимон кўплаб хатоларга йўл қўйган бўлиши мумкинлигини айтинг.

Унутманг! Билимсиз таржимон сизни тақдирингизни ҳал қилиши мумкин! Нотўғри таржима сиз ҳақингизда швед амалдорида нотўғри таасурот ва нотўғри маьлумот қолдириши ва демак сизга рад жавоби келишига замин яратиши мумкин.



3нчи мўҳим маслаҳат: Имкон қадар сиз ўзингизга адвокат берилишига ҳаракат қилинг. Кейин албатта адвокат ва билимли таржимон ёрдамида (ундай таржимоннинг номини бошқа, сиздан олдинроқ келган қочқинлардан сўраб ёзиб олинг, кейин швед амалдори ва адвокатингиздан ана шу тааржимонни топишларини илтимос қилинг!) ўз ҳақингиздаги ҳамма гапларни адвокатга айтиб беринг. Адвокат билан сўҳбатингиз ўта муҳим. Адвокат сизнинг ишингизни қанчалик язши ёза олса сизга шунчалик яхши бўлади.



4нчи маслаҳат: Агар Сизнинг Швециядан бошпана сўраган Аризангизга рад жавоби келган бўлса, у ҳолда ўзингиз ёки адвокатингиз ёрдамида Миграция идорасига Шикоят Аризаси ёзинг.

Имкон борича Ўзбекистондаги ўз аҳволингизни тўлароқ очиб берадиган маьлумотлар беринг.

Швеция ҳукумати асосан қуйидаги ҳолларга кўпроқ эьтибор беради:

1. Агар сиз ва сизнинг оила аьзоларингиз дини, дунёқараши, бирор партияга аьзолиги ва хукуматга нисбатан танқидий фикрлари учун Ўзбекистон ҳокимиятининг турли органлари томонидан таьқиб қилинган ёки тайзиққа олинган бўлса;

2. Агар сизга нисбатан айрим шахслар жиноий ҳаракатлар, рэкэт, қўрқитиш, пора талаб қилиш ва ҳар хил таҳдидлар қилган бўлса ва сиз ундай одамлар устидан шикоят қилиб ҳокимият органларига мурожаат қилиб ҳам бирор бир ёрдам ололмаган ёки ўша жиноятчи одамлардан ҳимоя қилинмаган бўлсангиз;

3. Агар сизнинг миллатингиз ёки келиб чиқишингиз сабаб сиз ҳар хил таьқиб ва тайзиққа дучор бўлган аммо ҳокимият органлари сизни ҳимоя қилмаган бўлса;

Энг муҳим нарса - бу сиз айтган гапларни тасдиқлайдиган бирор бир далил ва исботлар келтирилган ҳужжатлардир!

Швеция хукумати вакиллари қуруқ гапга ишонмайдилар. Шу учун имкон қадар гапларингизни тасдиқлайдиган ҳужжатлар топишга ҳаракат қилинг, мас., милиса, прокурор, суднинг чақирув қоғозлари, ва ҳатто бирор одамнинг сиз айтган гапларни тасдиқлайдиган хати, Амнисти Интернационал, Хьюман Райтс Вотч ёки бошқа инсон ҳақларини ҳимоя қиладиган ташкилотлар ёки партияларнинг сизни гапларингизни тасдиқловчи ҳужжатлари ва ҳоказолар.

Сиз 3 марта Швециянинг турли ташкилотларига бирин кетин (миграционверкетга, миграционовердумстолга ва провнингсенҳетга) Шикоят қилишингиз мумкин.

Хар бир Шикоятга рад жавоби келгач навбатдаги(юқоридаги)сига яна Шикоят ёзавериш керак.

3 марта ҳам рад жавоби келгач сизни Швециядан чиқариб юбориш ҳақида қарор чиқади.

Аммо бу қарорни тўхтатиш мумкин. Бу учун сиз уз аҳволингизни ва айтган гапларингизни тасдиқлайдиган бирор бир янги ҲУЖЖАТни Миграционверкетга топширишингиз кера!. Бу аризани оти (Inhabition) Инҳабитион, яьни Тўхтатиш дейилади.

Агар Швециядаги бирор расмий ташкилот сизга ёрдам бера олмаса, нихоят сиз энди Амнисти Интернационалнинг швед бўлимига(http://amnesty.se/ ) ва айни пайтда Европа Инсон Ҳақлари Судига (http://formin.finland.fi/public/default.aspx?nodeid=32364&contentlan=3&culture=sv-FI ) мурожаат қилинг. У Страсбургда жойлашган.

Уларнинг иккаласига ҳам ҳамма Аризаларингиз, Шикоятларингиз ва Рад жавобларини нусхаларини жўнатиб, сизни Ўзбекистонга мажбуран жўнатсалар сиз қийноқларга солинишингиз ва қамоққа олинишингиз мумкинлигини ёзиб, шулар сабаб Швецияда бошпана олишга ёрдам беришларини сўрашингиз керак.

Агар у ерда ҳам ишингиз битмаса сўнrги чора қолади. У ҳам бўлса шуки сиз энди sweref.org ёки caritas.se ташкилотларига мурожаат қилишингиз керак. Улар сизни бу ерда олиб қоладилар аммо бу энди норасмий бўлади, яьни сизга расмий ҳақ ва ҳуқуқлар, ҳужжатлар берилмайди, аммо бу ташкилотлар сизни энг зарур нарсалар билан таьмннлаб тура оладилар. Улар Одамийлик ва Инсонпарварлик ташкилотларидир.

5нчи маслаҳат: Агар сизнинг паспортингиз бўлса ва Швецияда бирор иш топган бўлсангиз, у ҳолда сизнинг Яшашга рухсат сўраб берган Аризангизга рад жавоби берилгач, уни ўрнига Ишлашга рухсат сўраб янги Ариза топширинг. Бу ҳолда сиз ижобий жавоб олишингиз учун иш берувчидан икки ҳужжат олиб келинг: Бири у ерда 6 ойдан бери ишлашингиз ҳақида, иккинчиси яна бир йил у ерда ишлашингиз ҳақида Контракт! Ва камида 13000 крона маош олишингиз керак. Ана шу талабларни бажарган одам бу ерда қолиб ишлашга Рухсат олиши мумкин.

Сизлар бу ишларингизда омад тилайман.
Ҳазратқул Худойберди
.................................................................................................
ЯНГИЛИК! КЕЛАСИ ЙИЛ 2014Й.1 ИЮЛДАН БОШЛАБ Болалар ҳуқуқларини жиддий ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан, қочқинларга нисбатан ишлатиладиган махсус жумла"Қочқиннинг алоҳида оғриқли ҳолати"(särskild ömmande ömständigheter) янги жумлага, яьни "Қочқиннинг махсус оғриқли ҳолати("Speciella ömmande ömständigheter) деган сўзга алмаштирилди. Бу жумла асосан 18 ёшгача бўлган қочоқлар/болаларга нисбатан ишлатилади ва кўп ҳолларда уларга (ота оналари билан бирга ) Швецияда қолишга имкон беради деган умид уйғотмоқда.

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum