Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Умида Ахмедовага қарши Ўзбекистон ҳукуматининг зулмлари

Go down

Умида Ахмедовага қарши Ўзбекистон ҳукуматининг зулмлари Empty Умида Ахмедовага қарши Ўзбекистон ҳукуматининг зулмлари

Post by Admin Wed Feb 10, 2010 7:55 am

'Ижодкорга бундай айблов қўйилиши-жаҳолат' Фотожурналист Умида Аҳмедовага қарши муттаҳамлар ҳужуми − суд ўз ниҳоясига етмоқда. Энди охирги сўз “жабрланувчи” Каримовга

ББС: Таниқли фотограф ва кинотасвирчи Умида Аҳмедова устидан маҳкама жараёни бошланган.

Умида Аҳмедова Жиноят Кодекси 139-моддасининг 3-банди ва 140-моддаси бўйича "ғаразли мақсадда туҳмат уюштириш" ва "ҳақорат" қилишда айбланмоқда.

Ўзбек расмийлари маҳаллий экспертларнинг хулосаларига таяниб, Умида Аҳмедованинг асарларида миллий зеҳният ва анъаналарнинг ҳақоратланганини даъво қилишмоқда.

Уни ҳимоя қилиб, ўзбек расмийларига мурожаат йўллаган дунёдаги 400дан ортиқ санъат ва маданият намояндалари "Марказий Осиёнинг энг таниқли фотографи"га қарши жиноят ишини қоралашган.

Мурожаатда санъат-ҳужжат эмаслиги ва шунинг учун ҳам туҳмат бўлолмаслиги айтилади.

Мурожаат муаллифлари Ўзбекистон ҳукуматини мамлакат қонунлари ва ижодкорнинг эркин ижод қилиш ҳуқуқини ҳурмат қилишга чақирганлар.

Умида Аҳмедовага қўйилаётган айбловларга ўзбек зиёлиларининг муносабати қандай? Би-би-си Тошкентдан таниқли адиб Олим Отахонни суҳбатга тортган:

Олим Отахон: Ижодий интеллигенция билан, ижодкорларнинг баъзилари билан гаплашганимда, шуни билганлар жуда таассуф билан тилга олишаяпти. Бизда ижод эркинлиги қаерда қолди? Амалдорларнинг аралашуви нечун? Не сабабдан аралашишади? Нима учун бирёқлама фикр юритишади? Бутун жамоатчилик оммасига қўйилсин, кўришсин ва жамоатчилик ўзини фикрини айтсин. Мутахассислар фикрини айтсин...Энг ёмон ижодкор ҳам юксак даражадаги амалдорга ўхшаб, халқини қораламайди, халқига зуғум қилмайди. Халқини фикрларини ҳурмат қилади ва халқини яхши кўради. Бу тарихдан маълум.

Умида Аҳмедова ижодига мансуб сурат
Экспертлар, Умида Аҳмедова ижодига мансуб суратлар Ўзбекистон реаллигини бузиб кўрсатган, деган хулосага келганлар

Би-би-си: Олим ака, айтингчи, мана шундай ҳолат, яъни Умида Аҳмедовага айбловларнинг қўйилиши нимадан далолат беради? Нима учун бундай бўлаяпти, деб ўйлайсиз?

Олим Отахон: Ман буни жаҳолат деб биламан аслида. Ҳали, Худо хоҳласа, йиллар ўтади ва ўша филм топилади ва у филм оқланади. Ва йиллар ўтгандан кейин қайта экранларга қўйилади. Чунки, ҳозир бизда "мутаассиблик, торлик, фикр торлиги, қолоқлик, жаҳолат" дейилади, аслида шу фикрларни айтаётганларнинг ўзлари жуда қолоқ, жуда бирёқлама ўйлайдиган, шунақа бир даврнинг одамлари бўлиб қолди. Ҳали ёшлар келади. Келгуси ёшлар, албатта, буни оқлайди. Бу-жуда бир жаҳолат. Адабий асарга бундай қараш мумкин эмас. Ёзувчи халқнинг дардини айтадиган одам. Ижодкор халқнинг дардини айтади. Унақада ҳар битта ёзувчи, шоирнинг устидан бир иш қўзғаб, уларни бунақа қилиш мумкин.

Ўша сталинизм даврида шунақа бўлган дейишади кўпинча. Ё у илгари пайтларда ҳам бўлган. Шоир, ижодкор...уни англаш керак, тушуниш керак. Тушунмаса, англамаса ҳам бағрикенглик билан қараш керак. Бу қандай густоҳликки, ўз миллатидан чиққан аёл шундай бир филм ишлабди, ўзбек урф-одатларига бошқача бир назар билан қарабди, шуларни севиб қарабди...айбларнинг ичида шунақа эканки, "Ғарб кулармиш, масхара қилармиш". Биз бутун дунёнинг урф-одатларини кўрамиз, биламиз. "Ғарб биз ҳақимизда қандай ўйлайди" деган андеша билан яшаб келдик шу пайтгача. Ўйлайверсин, Ғарб. Биз ҳам Ғарб ҳақида ўйлаймиз-ку, истаганча! Истаганча ўйлаймиз, истаганча фикр юритамиз-ку, Ғарб ҳақида! "Ўзбек халқи буюк халқ, келажаги буюк халқ, олдин ҳам буюк халқ эди", деб жар солиб ётишибди. Ўша амалдорларнинг тазйиқими, нима дейди, гапириши билан, буйруғи биланми, шунақа деб ётишибди. Демак, келажагимиз буюк экан, ўтмишимиз буюк экан, нимадан қўрқамиз!?

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum