Форум_Ўзбекистон

Ўшликларга ёрдам берайлик!

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Ўшликларга ёрдам берайлик!

Post by Admin on Thu Sep 02, 2010 11:59 am

Ўшдан келган бир хат

Хожака салом. Сог-соломат юрибсизми рузаларнингиз муборак булсин.анча бери интернет йук сиз б-н богланолмай колдим.Биздаги вокиялардан хабарингиз булса керак.МЭРни пойтахтда камашга харакат булди лекин у тан сокчилари ёрдамида кочиб кетиб,ВП га телфон килиб ,пресс конфренция бериб хаммангни кетини очаман узим билан хаммангни олиб кетаман деб куркитгандан кейин.Азим Бекназаров олиб келиб урнига кайтариб кетди.Бизни муамоларимизга Халкаро ташкилотлар хам аввалгидай этибор каратмай куйди.Узбеклар гуманитар ёрдамга мухтож ,узбек ёшлари кучага чикишдан безиб Россия,Украйина ,Козокистон ва бошка жойларга кетишмокда шу кунгаца норасмий малумотларга караганда жанубий КР.дан ярим милон узбек чикиб кетган.шахарда асосан документлари куйиб кетганлар,кари картанглар ва ёш болалар колган колганлар хам такиб остида,Уйи куйиб ОМОН колганлар.довлат махкамаларига боролмайди борганини хам паспорт стол,гос регистор,ЗАГС хоналарда киргиз миллатчилари давлат хизматчилари томондан хурланиб кайтиб бормас булиб келмокда.Мана кунлар совиб анча совук тушиб колди,кечкурун эшикда ётишни иложи йук.Давлат томондан хали бери уй куруб берамиз деган гап йук улар донорлардан пул келишни кутмокда донорлар эса куриб берган билан нотинчлик сабаб яна ут куйиши мумкин деб сукут саклаб вокия ривожини кутишмокда.

Киргизлар эса узбек уйларини талаб кишлигни гамлаб олган,бундан ташкари давлат томондан хар хил бахоналар билан уларга ёрдам берилмокда,куни кеча телевизордан курсатди Хитойлик киргизлар( узбеклардан жабирланган киргизлар )учун руза фитрларини йигиб яна хадж сафарига бормокчи булганлари сафарга кетадиган маблагларни олиб келиб киргизларга берибди.шу передачани куриб мен хам уйлаб колдим,Биз хам бир банклардан счетлар очиб Дуниё узбекларига мурожат килсак кандай булар экан деб.
Хожака сиз нима дейсиз бирон наф булармикан,сабаби бизни фондмиз жабирланган хар бир уйга Анкета тулдириб чикди 60 %ни обрабодка килдик ахвол жуда аянчили очлик-ночорлик Росиядан болаларидан пул келишни кутиб гумм(гуманитар) помощга гуруч берса уч махал гуруч ,макарон берса уч махал макарон еб палаткаларда утирган ойилалар бор,россияда хам бизни болалар хаммаси сарсон-саргардон булиб юришибди.Хожака бирор нарса килиш керак ВП дан бирон нарса кутиб утирсак юзлаб узбеклардан айрилишмиз аник.дардини айтиб чикадиган юракли узбек хам колмади.

Шахсан хамкасибларимизга келсак Абдиманоп Халиловни ОАВ укиган булсангиз керак жанубда хаолият олиб бораётган хукук химоячиларини алкаро ташкилотлар хабар олиб химоя килиб турибди узи узбеклар 14 киши эканмиз улардан 8 кишии якин ортада ЕСга чикиб кетади.колганларимиз ёшимиз 50-60 уртасида эканмиз биз охиригача колишга карор килдик болаларни киз келинларни Россияга чикариб юборяпмиз узмизни оллохга омонат килиб кулдан келишича фаолият олиб бораяпмиз.

Мени таклифмни бир уйлаб куриб жавоб ёзиб юборсагиз.
bilolenator@gmail.com
.................................................................................................................................
Бу мактуб мени емайл адресимга бошқа адреслардан келиб тушди. Чамаси хатни олган одам қандай ёрдам кўрсатишни билмай қийналган.
Ўшлик биродарларга қандай ёрдам кўрсатиш ҳақиқатан ҳам қийин масала. Аммо уларга тўғридан тўғри ёрдам кўрсатиш мумкин.
Агар кимда ким ўшлик биродарларга ёрдам кўрсатиш имконига эга бўлса менга боғланинглар. Мен сизларга ўшлик биродарларни адресини бераман ва сўнгра сиз ўзингиз тўғридан тўғри уларга ёрдам беришингиз мумкин , масалан http://www.cards-contact.com/ орқали тез ва арзон нархда уларга пул жўнатса бўлади. Бу учун ўша одамни аниқ исми шарифи ва уни турган жойига энг яқин бўлган банкнинг номи кўрсатилса бас.
Хатни ёзган одамни оти Абдусалом Эргашев, унинг емайл адреси: bilolenator@gmail.com

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Ўшдан келган навбатдаги хат

Post by Admin on Fri Sep 03, 2010 3:20 am

Хожиака салом.
Кулдан келишича Нурхонди куллаб куйинглар илтимос,сабаби киргин кунлари бу кизни килган ишларини гувохи булганман УК ёмгири остида уз хаётини хов остига куйиб суратга олиб видиога тортиб миллат учун жон куйдирди.иложи булса Фронтлайнга ёзиб модий ёрдам олиб берсангиз сабаби бошида эри йук уч боласи бор кеча сизлар томонга кетаётиб мендан модий ёрдам сураган эди беролмадим сабаби ойила катта гуммпомощ эвазига кун кураяпмиз.

Энди бу ердаги ахволга келсак,кундан кунга муракаблашиб боряпти,миллатчилик киргиз жамиятни кон-конига сингиб булди кучада юришни иложи йук очикчасига сартлар кишдан чикмай улишасан узбекистонинга жуна деб.довлат амалдоридан бошлаб оддий кучадаги мнкасигача ташланяпти шахардаги узбекларни уй камогида деб тассавур килиш мумкин.УЖГ Фискалное органлар билан бирга тинч ахолини куркитиб бор бутни олиб булди.бугун карсув,аравон районларидан званок килишди Уюш.Жин.Грух аъзолари бозордан, бор Узбек дуппиларини сотувчилар айтган бахода коплаб –коплаб сотиб олишиб кетибди нима учун киргизларга узбек доппилари нимага керак булиб колганини сабаби нимада билмайман,аммо бирон провакацияга таёрланаётгани аник.

Бундан ташкари Алайлик бандит Алманбет,иккинчи хайт куни яни 12-13сентябрь куни Алай,Оттуз адир,Новкат,Корасувда катта Улок берармиш деб чавандозларни тупламокда,

Куни кеча обл.шахар касалхоналаридан миллати узбек булган врачлардан тортиб коравулигача ишдан бушатишди.Узбек мактабларини сонини кискартришди уктувчилар аримияси ишсиз колди.10-14 киргини буча суд жараёнлари бошланди 27 август куни Усмонов Жахонгирга уз уйни махаласини химоя килгани учун карасув суди 23 йил берди.

Умуман хамма ёкда умидсизлик, кари картангларни булаётган вокияларни куриб довленияси ошиб улиб кетаяпти,бугун бир масжидни Имоми билан сухбатлашдим унинг айтишига караганда бир хафтада 14 та тазияга борибди улим сабабни сураса хаммаси сиклиш ва довлениедан улибди.яна унинг айтишига караганда тинчилик пайтда бир ойда уша кварталда бита ё иккита улим буларкан хозир эса хафтасига 14 та.

Узимизни Хамкасиблар хам хаммси чох киргогида юрибди хар биримизни оркамизда кузатувчи.хозирча БМТ жонимизга оро кириб турибди.шу хатни ёзаётган пайтимда В.Панамарев тел.килди эртага у билан учрашаман .куришгунча сог булинг хайр.


--
Abdusalom Ergashev Fergana

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz