Форум_Ўзбекистон

Бир мухолифатчи сифатидаги фаолият ҳақида

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Бир мухолифатчи сифатидаги фаолият ҳақида

Post by Admin on Sun Aug 08, 2010 6:04 am

ББСга берилган интервью ва мухолифат вакили сифатидаги фаоллик ҳақида [Мухолифат фаоли ва эколог Ҳазратқул Худойберди сиёсий муроса, Роғун ва атроф-муҳит муаммолари ҳақида http://www.bbc.co.uk/uzbek/interactivity/2010/08/100802_talkingpoint_hazratqul_khudayberdiev.shtml ]

ББС, Озодлик, Америка овози радиолари қўлларидан келганча, баҳоли қудрат Ўзбекистондаги вазият ва ўзбек демократик мухолифати вакиллари, инсон ҳуқуқлари учун курашувчи инсонлар фаолиятлари ҳақида эшиттиришлар ҳамда вебсаҳифага қўйиладиган турли туман ахборотлар тайёрлашиб, анчагина савоб ва керакли ишларни қилишади.

Яқинда менинг ББС ходими Рустам Қобил билан бўлиб ўтган сўҳбатим ва тингловчилар саволларига берган жавобларим шундай ишлар жумласидандир.

Мен бу ерда ўша қисқа интервьюда айтилган аммо вақт етмагани учун ББС Радиоси олиб ташлашга мажбур бўлган айрим нарсалар ҳамда ўзимнинг қўшимча фикрларимни баён этмоқчиман.

Ўша интервьюда мени энг таажубга солган савол қуйидаги бўлди:

“Би-би-си: Ўзини Муҳаммадсолиҳ, дея таништирган ўқувчимиз не боис бугунда ҳуқуқбонлик ва сиёсий фаолиятдан ўзингизни четга тортгандексиз, мухолифат анжуманларида кўринмаяпсиз мазмунида савол сўраган.


Мени жавобим: Агар бирон анжуманга чақиришса, қандай эканлигига қараб, ҳар бир сиёсий анжуманда қатнашганман. Лекин, билмадим, қайси анжуман ҳақида гап кетаяпти?


Би-би-си: Сиёсий фаолиятдан ўзингизни четга тортгандексиз, деган саволга нима деб жавоб берардингиз?


Жавоб: У киши менинг фаолиятимни яхши билмаслигидан бу саволни берган бўлса керак. Ҳар ҳафта интернет саҳифаларида фаолият олиб бораман. Ўзимнинг вебсаҳифам бор. Биз ҳуқуқбонларнинг электрон мактублар тарқатиш тармоғимиз бор. Кўпчилик билади, 400га яқин киши бир-биримиз билан хабарлашиб турамиз. Кейинги пайтлари, масалан, Қирғизистонда ўзбек миллатига қарши ҳаракатларга нисбатан 10 июндан бери тўхтовсиз, деярли ҳар куни қандайдир ишлар қилинаяпти. Бу жуда кенг фаолият ва маълумотлар кўплаб саҳифаларда қўйилган. Янги ўзбекистонликлар форуми, деган кичкина саҳифа ҳам бор. У ерда Қирғизистонга оид ва Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ҳоллари бузилишига доир кўп материаллар бор.”


Аввал айтганимдек, вақт қисқалиги сабаб олиб ташланган жавоблардан бир мўҳим жойи шунақа эди:

Агар сиз мухолифат вакилларининг қайси бири қандай фаолият олиб бораётганини астойдил билишни истасангиз www.google.ru, www.google.com , www.google.se деган сайтларидан бирига кирингда, истаган одамни отини турли хил тилларда (асосан лотин ва кириллица ҳарфларида) қидирув жойига ёзинг. Ана ўшанда кўрасиз, ким қандай фаолият олиб бораётганини.


Энди ана шу жавобимга қўшимча қилиб шуни айтишим керакки, агар ўзбек мухолифати ичида энг кўп фаолият олиб бораётган икки одам бўлса, ўшани бири менман.


Буни текширишни йўли, юқорида айтганимдек, жуда осон. Ана ўша усул билан сиз ҳамма мухолифат вакилларини номларини ҳар хил тилларда www.google.com сайтида излаб кўринг ва ана ундан кейин уларнинг ҳар бирининг фаолиятига қараб баҳо беринг.


Баҳоларни эса мана бу ерда http://isyonkor.ucoz.ru/ берсангиз ва уни кузатиб борсангиз бу ишингиз ҳам самарали, ҳам ҳақиқатни, яъни ўзбек мухолифати ичида ким қандай инсон эканлигини очишга катта ёрдам бўлар эди. (Бу сайтда махсус Сўровнома бор, уни Архивини боссангиз Мухолифат фаолларининг номлари чиқади).


Қолгани ўзингизга ҳавола. Аввалига, юқорида айтганимдек, ҳар бир фаол инсоннинг ишларини googla қилиб (яъни интернет орқали текшириб) кўрингда кейин инсоф билан уларга ўз баҳоингизни беринг.


Умуман интернет кучли тараққий этган ушбу замонда мен барчага Интернетдан самарали фойдаланишни ўрганишни тавсия қиламан. Сиз уни ёрдамида бугун, ва айниқса www.google.com сайти ёрдамида истаган саволингизга жавоб топишингиз мумкин. Сиз қанчалик эртароқ googla қилишни ўргансангиз, сизни ишларингиз шунчалик эртароқ самарали бўла боради.


Сир эмас айтаман, мен Ўзбекистондан чиқиб кетганимдан бери, мана шу ўтган 16 йил ичида ҳар бир кунимнинг 60..70% вақти сиёсий масалалар ва инсон ҳақлари муаммоларига сарф бўлади. Булар ҳеч бир грантсиз, ўзимнинг ижодий фаолиятдир. Мен ҳеч қачон бирор хойдан грант олиб ишлаган эмасман. Сабаби бировдан грант олсангиз, у ҳолда у одам сизни бошқаришга ҳаракат қилади. Мен эса табиатан мустақил фикровчи инсонман. Менга биров раҳбарлик қилиши ёки бирор масалада маслахат бериши учун у инсон мендан ўша масалалар бўйича кучлироқ бўлиши керак. Менга уни ёшини аҳамияти йўқ аммо унинг фикри ва зеҳнининг аҳамияти бор. Бир мисол. Мен швед мактабида ўқиган кейин эса ишлаган пайтларимда нафақат ўқитувчилардан балки швед ўқувчиларидан ҳам кўп нарсаларни ўрганганман.


Мен бу билан барча грант олганлар ўша грант берувчиларнинг хизматкорларига айланиб қолади демоқчи эмасман. Бу дунёдаги жуда кўп савоб ишлар ана ўшанақа грантлар ёрдамида қилинади. Бу энди алоҳида бир масала.



Хуллас, менинг узоқ йиллик (21 йиллик) сиёсий фаолиятимнинг асосийси қисми Ўзбекистонга таалуқли бўлса, унинг маълум бир қисми ҳалқаро майдондаги масалаларга, айниқса давлат жиноятлари ва давлат терроризмига, айниқса АҚШ ва унга бирлашган Коалициянинг Афғонистон ва Ироққа қарши, Россиянинг Чеченистон ва умуман Кавказ халқларига қарши, Исроилнинг Фаластин халқига қарши қилган ва қилаётган жинояткорона уруши, бир неча ўн муттаҳам сиёсатчиларнинг шахсий амбициялари ва мақсадлари йўлида юз минглаб оддий инсонларнинг қурбон қилиниши каби масалаларни очиқлашга қаратилган.


Бу йўлда мен махсус сайт (www.geocities. com/stopstateter ror )ҳам очган эдим. Аммо у сайт аввал текин бўлиб кейин пуллик бўлгач, мен иқтисоддан қийналгааним боис унга обуна бўла олмадим, натижада у ерда чоп этган минглаб материалларим йўқолиб кетди. Мен у материалларни анчагина қисмини қайта тиклаб ўзимнинг асосий сайтим (www.stopdictatorkar imov.com )да чоп этганман (Ўзбекча. Русча, Шведча ва Инглизча бўлимларда).
Сўнгги кунларда мени фаолиятим асосан Қирғизистондаги ўзбек биродарларимизни тақдирини қандай йўллар билан бўлмасин яхшилашга қаратилган. У ерда бўлаётган жиноятларни очиш ва умуман вазиятни муттасил ёритиб бориш, биродарларга самарали бир сиёсий ечимлар таклиф қилиш куннинг энг долзарб масалалари бўлиб турибди. Бу масалалар учун эса янги бир махсус сайт ҳам очиб қўйганман. Уни оти Ўзбекистонликлар Форуми деб аталади. Мана энди биродаримиз Муҳаммадсолих Абутов ҳам , бошқалар ҳам ўзларининг адолатли баҳолариниг берсинлар мени ва бошқа мухолифат вакилларининг фаолиятларига.

Ҳазратқул Худойберди
2010 йил 8-август

Admin
Admin

Number of posts : 1163
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz